Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
152
икки одим орқага тисарилиб томоша қиларкан, қаҳқаха отиб кулди: 
— Мана энди бир одамга ўхшадинг, эй Уқба, —деди. 
— Арво, ҳой Арво!.. 
Абдулмутталибнинг қизи эшикни очганида, ғаройиб бир манзарага дуч келди. Остонада 
Тулайбни маҳкам тутганча, устбоши ахлатга беланган Уқба ибн Муойт турарди. Ўқба ёши анча 
катта, Тулайб эса, қирчиллама бир йигит. Манзара бениҳоя кулгили эди. Зотан, Арво ўзини тия 
олмай, қаҳқаҳа отиб юборди. 
— Нима гап, эй Уқба?! 
— Ўғлингнинг ишини бир кўриб қўй! — деди Уқба дарғазаб ҳолда. 
Арво бирдан кулгидан тўхтаб, жаҳл ила ўғлига ўгирилди: 
— Нимага бундай қилдинг, Тулайб?.. 
Тулайб бўлган воқеани рўйи рост гапириб берди. Шундан сўнг Абдулмутталибнинг қизи 
Арво яна Уқбага қаради: 
— Ўғлимнинг ишидан жуда хурсандман, Уқба! Ундан фахрлансам арзийди. Муҳаммад ибн 
Абдуллоҳ менга жондошқондош жиян, бунга эса, тоғавачча бўлади. Сенинг шу разил ишни 
қилаётганингни кўрабила туриб индамай ўтиб кетганида эди, ана унда хафа бўлардим. 
Сен қилмишингга яраша жазо тортибсан. Энди ўғлимни қўйиб юборгинда, тезроқ бу ердан даф 
бўл! — деди. 
БИЛОЛ ҲАБАШИЙ 
Билол ибн Абу Рабоҳ ҳабаш — қопқора танли, узун бўйли, бир оз букри, сочларига оқ 
тушган, сийрак соқолли бир қул эди. Макка аслзодаларидан Умаййа ибн Халафнинг қули эди. 
Умаййа Билолнинг мусулмон бўлганини эшитиб, қутуриб кетди. Ўзига қарам бўлган бир 
одамнинг рухсат сўрамай, ҳатто у билан маслаҳатлашишни ҳам лозим кўрмай, динини 
ўзгартирганига чидаёлмай колди. 
— Чақиринг менга ўша ахлоқсизни! 
Бир оздан сўнг Билолни унинг қаршисига келтирдилар. 
— Муҳаммаднинг динига кирган эмишсан?! 
— Ҳа, унинг динига кирдим ва ҳақиқий ҳузур-ҳаловатни ўша диндан топдим, — деб жавоб 
қилди Билол мағрур қиёфада. 
—Жуда соз. Аммо энди у диндан қайтасан! 
—Асло! 
—Тушунмадим. 
— Дунё остинустун бўлиб кетса ҳам, бу диндан қайтиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайман! 
Умаййа бошқа қулларига ўгирилди. 
— Олиб боринг буни! — деди. 
Билолни қамчи билан савалай кетишди. Ҳар зарба урилганда қамчи яланғоч баданида 
узунузун из қолдирар эди. Умаййа шахсан ўзи бу қамчилашни назорат қилиб турарди. 
Билол ҳар саваланганда: 
— Аҳад!.. Аҳад!.. Аҳад!.. — дер эди. 
Умаййа бир ишора билан савалашни тўхтади. У қулининг сўзларига қизиқиб қолган эди. 
— Қамчилар сонини санаяпсанми? — деб сўради 
киноя ила. 
— Йўқ. 
— Бўлмаса, нега ҳар қамчи еганингда «бир... бир...бир...» деяпсан? 
— Оллоҳу аҳад (яъни, Оллоҳ бирдир) демоқчи эдим. 
—Тушунарли. Бу сўзингдан қайтмагунингча ва илоҳларимизга сиғинмагунингча 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling