Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
150 — Дардга даво, чанқоқликни босадиган жавоб бўлмади бу гапларинг, эй Унайс! — деди юраги типирчилаб. Сўнгра тўрвасини елкасига осиб, қўлига ҳассасини олиб, ўзи йўлга тушди. Маккага келди. Ҳеч кимдан ҳеч нарса ҳақида сўрамади. Замзам сувидан ичиб, бир чеккада хаёл суриб ўтираверди. Оқшом тушган, кун корая бошлаган эди. Ҳамма биринкетин тарқала бошлади. Бир оздан сўнг Ҳарамда деярли ҳеч ким қолмади. Кечани шу ерда ўтказишдан ўзга чора йўқ эди. Шу пайт хали балоғат ёшига етмаган бир ўсмир унга яқинлашди. — Адашмасам, мусофирга ўхшайсан, шундайми? —деб сўради. —Ҳа, мусофирман. —Марҳамат қил, бизникига борамиз. Абу Зарр ўрнидан турди. Боланинг кетидан уйларига борди. Овқатландилар. Арабларнинг одатига кўра, ундан ким эканлиги, қаердан келганлиги сўралмади. Мусофир ҳам бу тўғрида ҳеч нарса демади. Тонгсаҳарда Абу Зарр «зора излаганимни топсам», деган умидда уйдан чиқиб кетди. Кеч бўлди ҳамки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳақида ҳеч бир хабар эшитмади. Коронғи тушар маҳали у яна кечаги жойига бориб ўтирди. Бир пайт: — Ҳой мусофир, кеча меҳмон бўлган уйингни йўқотиб қўйдингми? — деган овозни эшитиб, Абу Зарр ўгирилди ва кечаги ўемирни кўрди. Ўрнидан туриб, яна у билан кетди. Учинчи кун ҳам яна ортиқча гапсўзсиз ўша уйнинг меҳмони бўлди. Тонг отди. Келганидан бери роппароса уч кун ўтган, у ҳамон излаган кишисини тополмай сарсон эди. — Ҳой мусофир, нега ҳеч индамайсан? Бу ерларга нима мақсадда келдинг? Кдни, гапирчи, балки ёрдамим тегиб қолар? — деди ҳалиги ўсмир. — Агар сўзларимни сир тутишга ваъда берсанг, айтаман. — Менга ишонавер. — У ҳолда гап бундай. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бир кишини қидираётирман. Пайғамбарман деб даъво қилаётган эмиш. Топа олсам, у билан суҳбатлашмоқчи эдим. Менга ёрдам бера оласанми? — Сен қидираётган одам амакимнинг ўғли бўладилар. Менинг исмим Али, ҳозироқ у кишининг ҳузурларига боришимиз мумкин. Орқамдан измаиз борасан. Агар хавфли бир нарсани сезсам, деворнниг тагига қайтиб келаманда, сенга ишора қиламан. Сен мени кутмай, тез орқага кайтишинг керак бўлади. Агар деворнинг ёнига кайтиб келмасам, сен ҳам мен кирган уйга кирасан, хўпми? — Мени хурсанд қилиб юбординг, эй Али, — деди Абу Зарр омади чопганидан боши кўкка етиб. Ва турли-туман ҳаяжону ҳислар оғушида Алининг кетидан юриб кетди. Тўғри Расулуллоҳнинг уйларига борди. Кирдилар... Абу Зарр Расулуллоҳни кўраркўрмас бутун вужудини титроқ босди. Бир оз вақт шу тахлитда кечди. Сўнгра ўзини тутиб олиб: — Келтирган дининг ҳақида менга гапириб берсанг, —деди. Ислом динининг моҳияти, мазмун, мақсадини шахсан пайғамбаримизнинг тилларидан эшитишга мушарраф бўлди. Тинглаб ўтирар экан, қалби тобора хузурҳаловатга тўлаётганини ҳис этарди. Пайғамбаримиз гапларини тугатгач, зўр ҳаяжон ва самимий ишонч билан: Мсн шоҳидлик бераманки, Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдир. Яккаю ягонадир, тенги ҳам, ўхшаши ҳам, шериги ҳам йўқдир. Яна шоҳидлик бериб айтаманки, сен Унинг бизларга йўллаган расулисан! — деди. Набийи Акрам (с.а.в.) ғоят мамнун бўлдилар. ⎯ Эй Абу Зарр, сен ҳозирча бу ишни сир сақла. Юртингга қайт. Ишимиз бароридан келиб, ғолиб чиққанимизни эшитганингда, келиб бизларга қўшил, — дея тайинладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling