Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
149
ерларда тоатибодат қилиб юрди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига борди, қаршиларига тиз 
чўкди, у зотдан таралаётган хушбўй ислардан баҳраманд бўлди, қалбларга ҳузур бағишловчи 
каломларини тинглади. 
Имон келтиргандан сўнг такрор кофирона ҳаётга қайтишдан оловдан қўрққандай қўрқиб 
чекинган Холид оғир синовдан ўтган, комил имон соҳиби эканлигини ҳаётини хавф остига 
қўйиб исботлаган эди. Асл мукофот охиратда олинади. Аммо у ҳалиҳозирданоқ, буюкларнинг 
буюги Пайғамбаримизнинг ҳузурларидаёқ мукофотини ола бошлади. 
* * * 
Амр ибн Абаса Сулайм қабиласидан бўлиб, қавмининг яшаш тарзидан норизо бир киши 
эди. Уларнинг бутга сиғинишдек жаҳолатга берилгани уни куюнтирарди. 
Кўпинча, сафар чоғларида роҳиблар билан суҳбатлашиб қолса, улар яқин вақтларда Ҳижоз 
томонлардан бир пайғамбар чиқади, деб гапиришарди. Шу боис Амрнинг икки қулоғию икки 
кўзи Маккада бўлиб қолди. Ҳар сафар Ҳижоздан келадиган кишиларнинг йўлини пойлар, 
улардан «Маккада яна нима гаплар бор?» деб суриштирар эди. Ниҳоят, бир куни маккалик 
йўловчилар бир янгилик топиб келдилар. 
— Ган кўп, эй Амр, — деди улар. — Макка худди бир дошқозондек қайнамоқда 
Абдулмутталиб авлодидан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ исмли бириси пайғамбарлик даъвоси билан 
ўртага чикди. Ҳозир ҳамманинг оғзида шу гаплар бўлиб қолди... 
Амр бир дақиқа ҳам вақтини бой бермай, дарҳол туясига минди ва Макка томонга йўл 
олди. 
Қидирган одамини топган онда бир зум ҳайратдан ломмим деёлмай қолди. Каршисида 
юзидан нур ёғилиб турувчи, бағоят келишган, ёқимли бир инсон турар эди. Кўзлари бу 
одамнинг ғоят самимий, ростгўй эканига бир далилдек порларди. Узоқ йиллик ҳаётий 
тажрибаларига суянган ҳассос юраги гўё: «Бу одамга ишонмасанг, дунёда бошқа ишонса 
бўладиган инсонни қидиришинг беҳуда!» деяётгандек, тезтез ура бошлади. Ёнига ўтирди, баъзи 
бир нарсаларни сўради. Сўнгра: 
— Жуда соз. Мен ҳам сенинг йўлингни танладим, сенга имон келтирдим! — деди. 
Шаҳодат калималарини келтирди, мусулмон бўлди. 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида қолишни, У зотга қўлидан келганича ёрдам беришни 
истарди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг бу фикрларига қўшилмадилар. 
— Сен бу ерда қолсанг бўлмайди. Кўриб турибсан, ҳозир вазият жуда оғир. Сен яхшиси 
ҳозир уйингга қайт ва менинг ғолиб чиққанимни эшитган заҳотинг келиб менга қўшил, — дея 
маслаҳат бердилар. 
Амр ибн Абаса Расули Кибриёнинг бу амрларига бажонидил рози бўлди ва ўша заҳотиёқ 
уйига қайтиб кетди. 
Йиллар ўтар, бирон хушхабар эшитиб қоларман, деган умидда Амр келганкетганлардан 
Маккадаги аҳвол ҳақида сўрабсуриштирар эди. (Имом Муслим. 1 /569.) 
* * * 
Ғифор қабиласида ўз ҳолича кун кечириб юрадиган акаука бўларди. Аканинг исми Абу 
Зарр, укасининг исми Унайс эди. Бир куни, Маккада пайғамбар чиқибди, деган хабар 
қулоқларига чалинди. Абу Зарр: 
— Туянгга мину, ҳозироқ Маккага йўл ол, эй Унайс. Булар миш-миш гапларми ёки 
ҳақиқатми эканини билиб кел, — деди. 
Унайс акасининг истагини бажо келтириш учун Маккага бориб келди. 
— Қандай хабарлар келтирдинг, эй Унайс?! 
— Бир одамни кўрдим. Эзгулик тарфдори, ёмонликнинг душмани экан. Бироқ халқ унга 
қарши. 
Абу Зарр бу жавобдан қониқмади: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling