Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
155 — Розиман, ё Абу Бакр. Аммо бир шарт билан... — Нима экан шартинг? — Қистоснинг хотини билан қизи ҳам меники бўлади. — Келишдик. — Устига яна икки юз дирҳам пул ҳам берасан. — Имонсиз экансан, Умаййа. Инсоф, одамгарчилик, фазилат деган нарсалардан зиғирча ҳам йўқ экан сенда. Ўялмайсанми? Олдисотди шу билан тамом. — Бўпти. Розиман. Бошқа шартим йўқ. Ўша заҳоти Билолнинг устидаги оғир тошлар бир чсккага отилди. Арқон ечилди. Абу Бакр қўлларини мададга чўзиб, Билолнинг туришига кўмаклашди. Биргаликда у ердан узоқлашдилар. Ҳазрати Абу Бакрнинг Билолга айтган илк сўзлари шу бўлдики: — Билол, Оллоҳ розилиги учун сени қулликдан озод қилдим. Шу дақиқадан бошлаб озод ва эркинсан, —деди. — Оллоҳ сендан рози бўлсин, ё Абу Бакр. Абу Бакр ўзида йўқ шод ҳолда узоқлашиб бораётган Билолни кўзда ёш ила кузатиб қолар экан, қалбининг тубидан отилиб чиқаётган ҳамду саноларини Буюк Мавлога арз этар эди: — Оллоҳим, сенга минг шукрлар ва ҳамду санолар бўлсин. Шу онда Билолнинг ўрнида мен азобланаётган бўлишим, аммо унингчалик сабр қилолмаслигим мумкин эди... — дерди. Шу дамда Билол кўпроқ қувондими ёки Абу Бакрми — буниси фақатгина уларни яратган Буюк Зотга аёндир. Қулларининг мезони бу қувонч даражасини ўлчашга етарли эмас. «Оллоҳ розилиги учун бир қулни озод этган кишининг озод этилган қулнинг ҳар бир аъзосига муқобил аъзолари жаҳаннамдан озод қилинади». Бу илоҳий ҳукмга ноил бўлганларнинг энг устун, энг мукаммал намунаси бу дунёда Абу Бакр бўлса, охиратда ҳам Абу Бакр бўлажакдир. Оллоҳ ундан рози бўлсин. * * * Абу Бакрнинг инсониятга ибрат бўларли савоб ишлари бугина эмас. Такдири илоҳий Лавҳул Маҳфузда «Пайғамбарлардан сўнг келадиган илк қатор»га унинг исмини қайд этгандир. Жаброили Аминни фиришталар ер юзига кузатиб колишди. Набийлар султонига Роббул Оламиндан навбатдаги фармон келаётган эди. Бир зумда Набийи Акрамни ваҳийнинг иси тутиб кетди. Нафаслари ёнларидагиларга ҳам эшитиларли даражада чуқурчуқур чиқар эди. Илоҳий қудрат Саййидул Анбиё бўлиш вазифасини юклаган ҳабибини ваҳий юборилган оламга олиб кирган эди. Бир муддат ўтиб, нафас олишларининг секинлашувидан аён бўлдики, Набийи Акрам (с.а.в.) ваҳий ҳолатидан чиқиб, ўзларига кела бошладилар. Пайғамбаримиз яна ўзлари яшаб турган оламга қайтарилдилар. Муборак дудоқларидан навбатдаги илоҳий ҳукм бутун покизалиги ва самимийлиги билан мўминларнинг қулоғига қуйила бошлади: «Валлайли иза йағша...» «(Борлиқни зулматга ўраб) келаётган кечага қасам, ёришиб кўринган кундузга қасам. Эркак ва аёлни яратган Зотга қасамки, шакшубҳасиз, сизларнинг саъйҳаракатларингиз хилмахилдир. Ана энди ким (ўз молдавлатидан камбағалбечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) адо этса ва (Оллоҳдан) қўрқса ҳамда гўзал оқибатни (яъни, жаннатни) тасдиқ этса, бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Энди ким бахиллик қилса ва (ўзини Оллоҳ ҳузуридаги ажрмукофотлардан) беҳожат билса ҳамда гўзал оқибатни ёлғон деса, бас, Биз уни оғир йўлга «муяссар» қилурмиз! Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас! Шакшубҳасиз, ҳидоят ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Шакшубҳасиз, охират ҳам, дунё Ҳам ёлғиз Бизникидир. Бас, Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим. Ўнга фақат (Ҳақни) ёлғон деган ва (имонэътиқоддан) юз ўгирган бадбахт |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling