Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
— Ҳолбуки, осмонда бир юлдуз найдо бўлди, шундайми? Утба, кел, шу одамнинг кўзи 
қинидан чиқиб кетгунича йириб оч, бирмабир юлдузларни санасинчи,—деди. 
Уч киши ширакайф ҳолда яҳудийни роса мазах қилардилар. Лекин яҳудийнинг оғзидан 
фақат ўша сўз чиқарди. Амаллаб бошини Валиднинг қўлидан ажратгач, яна: — Бу кеча бир 
юлдуз пайдо бўлди, деяпман сизга, Аҳмаднинг юлдузи. Оллоҳнинг охирги пайғамбарининг 
юлдузи. Бу кеча бу пайғамбар шу шаҳарда туғилган бўлиши керак. Барча муқаддас нарсалар 
ҳаққи қасам ичаманки, у Оллоҳнинг энг сўнгги пайғамбаридир. Энди Исроил ўғилларидан 
пайғамбарлик кетди. Қўлларидан китоб ҳам кетди. Яҳудий олимларининг қадриэътибори 
қолмади энди. Бу уларнинг ўлдирилажаклари ҳақида берилган ҳукмдир. Араблар бу пайғамбар 
туфайли жаҳолатдан халос бўладилар. Эй қурайшликлар, севининглар, энди, валлоҳи (Оллоҳга 
қасамки), сизлар бутун дунёга эри1нмокдек шарафга эга бўласизлар, — деб ўрнидан туриб, 
чиқиб кетди. 
Макканинг тор кўчаларида уйига бораётган чол, ёнидан ўтиб кетган бир яҳудийнинг «Бу 
кеча Аҳмаднинг юлдузи пайдо бўлди, бу кеча Аҳмаднинг юлдузи порлайди, биз маҳв бўлдик», 
деган сўзларини эшитиб: «Тентак...» деб қўйди. 
* * * 
Бундай ғаройиб ҳодисалар рўй берар экан, нур юзли бир аёл ҳам атрофида нималар содир 
бўлаётганини англамок учун ўнгсўлига қараб қўяр, орасира осмонга тикилиб қолар, ҳайронлиги 
ортар эди. 
Неча ойдирки, ҳомиладор эди. Аммо оғироёқ эканини ҳеч ҳам билмади, яъни, ҳомилалик 
аломатлари ҳеч кўринмади. Кунлар, ойлар ўтар экан, қорнидаги етим боласини, қачон кўрар 
эканман, деб ўйлаб хавотирланарди. 
Боласининг отаси Абдуллоҳнинг вафот этганига бир неча ой бўлган эди. Шомга савдо 
учун кетиб, қайтишда Ясрибда (Мадинада) тоғаларининг олдида ўлган эди. Абдулмутталиб 
оиласи унинг ўлимига аза тутиб, кўп вақт кўз ёши тўккан, Макка халқи ҳам бу навқирон 
йигитнинг бевақт ўлимидан кўп қайғурган эди. 
Ёш келинчак Омина ўлган эрига кўп йиғлаган, мунгли шеърлар ёзган, туғилажак боласини 
кўролмай бевақт оламдан ўтган Абдуллоҳ шаънига марсиялар битган эди. 
Энди эса, фақатгина боласи билан овунишни ўйларди. Бу бола Оминанинг биринчи 
фарзанди эди. Атрофидагилардан ҳомилалик белгилари ҳақида кўп нарсалар эшитар, аммо 
улардан бирортаси ҳам ўзида содир бўлмаганидан лол эди. Унинг бу аҳволини кўрган баъзи 
аёллар ҳайрон бўлиб: 
— Қўшни, бу Омина тобора гўзаллашиб кетаётир. Ҳомиладорман деб бизни алдаётган 
бўлмасин тағин, — дейишарди. 
Ниҳоят, рабиулаввал ойининг ўн биридан ўн иккисига ўтар кечаси тўлғоқ тута бошлади. 
Дарров қўшни аёллардан иккитасини чақиртирди. Шифо ва Фотима деган қўшнилари, Умму 
Айман деган жорияси унинг ёнида туришди. 
Неча йиллардан бери бола туғдиравериб кўзи пишиб кетган бу аёллар уйдаги фавқулодда 
ҳолатни кўриб ҳайрон қолдилар. Уйда чироқ йўқ эди. Аммо унга эҳтиёж ҳам қолмади. Чунки уй 
кундуз каби ёруғ эди. Фақат, бу ёруғлик қуёшдан бўладиган ёруғликка ҳеч ўхшамас эди. Омина 
атрофида умрида сира учратмаган гўзал мавжудотларнинг байрам қилаётганларини кўрди. 
Омина ётган бу хона кичик, гўзал мавжудотлар эса, бундай хоналарнинг йигирматасига ҳам 
сиғмайдиган даражада кўп эди. Улар учун худди девор йўкдек, бемалол кириб келаверардилар 
— хонанинг деворлари бу гўзал махлуқлар учун мутлақо тўсқинлик қилмасди. Бу севинч, бу 
байрам ниманинг шарофати? Бу гўзал хилқатлар кимлар ўзи? Бу мавжудотларни бошқа 
хотинлар ҳам кўряптими?! 
Омина бу саволларнинг жавобини билмасди. У ҳагго, туш кўряпман, деб шубҳаланаётган 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling