Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
18 ҳам эди. Хурсандчилик қилаётганлар Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари энди дунёни шарафларга буркаяжаги ҳақида сўзлашардилар. Шифо ва Фотима хонимлар уйта кирибчиқиб туришибди, доялик вазифаларини адо этишмоқда эди. Шу вақт Омина бир неча гўзал аёл ёнига келиб ўтирганини кўрди. Бу аёлларнинг хеч қайсисини танимасди. Аммо улардаги кўнгилга яқинлик дунёнинг ҳеч бир аёлида йўқ эди. Юзларидан ёғилиб турган нур ҳар тарафни ойдинлатарди. Омина улар билан кўришди. Келганлар ўзларини таништирдилар: — Менинг исмим Марям. Исо алайҳиссаломнинг онасиман. — Менинг исмим Осиё. Мисрда худолик даъвоси билан чиққан Фиръавннинг хотини эдим. Омина ҳеч танимаган, аммо илк кўришидаёқ кўнглига яқинлик ила ўрнашган бу муҳтарама аёлларнинг ташрифи билан таъриф этилмас бир фароғатга эришди. Атрофда нурдан яратилган хилқатларнинг шодиёнаси давом этарди. Бу орада Шифо хоним: — Мужда, мужда... — дея бақирди. Қўлида гўзаллар гўзали бир чакалоқ бор эди. Бу гўдак аслида Шифо хонимнинг эмас, балки ҳалиги нурли хилқатларнинг қўлида тургандек эди. Гўдак киндиги кесилган ва суннат қилинган ҳолда туғилган эди. Доя аёллар ҳайрат ичида қолишди. Омина боласини жуда осон туққан эди. Ҳеч қандай оғриқ, азобланиш, дард чекиш юз бермади. Тўғрироғи, Омина атрофдаги шодхуррамликни томоша қиларкан, ёнидаги муҳтарама аёлларнинг суҳбатини тингларкан, Шифо хоним қўлига тутқазган мужда билан она бўлганини билди, холос. «Оламларга раҳмат бўлган охирги ва энг буюк пайгамбарнинг онаси» бўлиш шарафи Оминага насиб этган эди! * * * Омина «нурли бола»сини бағрига босаркан, атрофида ҳали ҳам шодиёналар давом этарди. Ўзларини Марям, Осиё деб танитган аёллик оламининг султонлари бирбирларини ва Оминани табриклар эдилар. ― Бу туғилган бола дунё ва охиратнинг султонидир. Оллоҳ таоло уни бутун оламларга раҳмат ўлароқ жўнат дИ Оллоҳнинг энг севгили бандаси ва энг улуғ Расули сенинг ўғлингдир. Сенга бахту саодатлар тилаймиз, эй бутун оналарнинг энг бахтлиси Омина! — дер эдилар. Шифо хоним: — Муборак бўлсин, Омина! — дер экан, турмушга чиққанидан бери Оминанинг юзида ойдек порлаб турган нурнинг йўқолганини, энди бу нур қучоғидаги боласининг юзида порлаётганини кўриб, ҳайрати ортди. Фотима хоним ҳам қаради: Оминадаги нур боласига ўтган эди. Тонг отар чоғида Омина қўйнида боласи билан ётаркан, оламларнинг султонини кутиб олиш учун келган беҳисоб фаришталар севинч ила яна малакут оламига қайтдилар. * * * Каъбанинг Ҳижр дейилган қисмида дўстлари билан ўтириб суҳбатлашаётган Абдулмутталиб Оминанинг нурли ўғил туққанини эшитиб, гўдаклардек севинди. Йигитлик даврида бевақт ўлган жигарпораси Абдуллоҳнинг бир омонати ўлароқ у чақалоқни тезроқ бағрига босгиси келди. Дарҳол ўрнидан туриб, Сафо тепалигига қараб чопди. Оминанинг уйига кириб келди: — Неварам қани? Аёллар йўргакни унга бердилар. Абдулмутталиб чақалоқнинг юзини очиб, ақл бовар қилмас даражадаги гўзал набирасини кўрди. Уни бағрига босиб, ёноқларини ҳидлар экан, жаннатдан келган хушбўй ҳид эканлигига аниқ ишонар эди. Кўзларидан томчилаган ёшлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling