Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
—Болангга сепган атирдан. Қасам ичаманки, бундай ҳидни ҳали Саъд ибн Бакр
қабиласидагилар ҳидламаганлар. Берсанг, сепиб, ҳидлаб юрардим. 
Омина кўзларига келган бирикки томчи ёшни яшириб ўтирмади, ҳафиф ғамгин товушла: 
— У менинг боламнинг ҳидидир. Унга атир сепмасангиз ҳам бўлади, — деди ва энди 
ойлаб кўролмайдиган боласини такрор ҳидлаб: — Хайр бўлмаса, сизларни Оллоҳга омонат 
этдим, — деди. 
* * * 
Ҳарис Ҳалимани кузатгач, ёнида қолган Абдуллоҳни овутмоқ учун хаёлига келган ҳар 
чорани қўллаб кўрди. Аммо қорни оч болани сутдан бошқа ҳеч нарса билан тинчитиб 
бўлмаслигини жуда яхши биларди: Яна шуни ҳам яхши билардики, Ҳалиманинг маммаларидаги 
ёлғиз Абдуллоҳга етмаётган сут энди икки болани оч қолдириши аниқ эди. У шўрлик боланинг 
етимлиги етмагандек, уни яна очлик ҳам кутмовда ва бир дард икки бўлиши турган гап эди. 
Ҳаммасига сабаб — йўқчилик, қурғоқчилик. Бу икки сабаб бир бўлиб, ўғлини тўйдиришдан 
ожиз бўлган бир аёлни эмизишга бола қидиришга мажбур қилди. Авваллари саҳарга қадар бир 
боланинг фарёди ила уйғонган оила, энди уйқудан тамоман воз кечадиган бўлди, бошларига тор 
келган дунё мукаммал бир зиндон ҳолига айланадиган бўлди. 
Қуёш ботмоқ учун уфққа нарвон қўйган ҳам эдики, Ҳалима бола қучоқлаган ҳолда қайтиб 
келди. Юзида мамнунлик аломатлари бор эди. Ҳарис бу мамнуниятни савдонинг яхши 
бўлганлигидан деб билди. 
— Хурсанд кўринасан, Ҳалима? 
— Ҳа, хурсандман. Чунки гул юзли бир бола билан келяпман. 
Ҳарис «гул юзли бўлиш қорин тўйдирмайдику», дегандек бокди, аммо... 
— Аввал болани бир кўрчи, — деди Ҳалима ва гўдакнинг юзини очди. Йўргакда ётган 
чақалоқнинг ҳақиқатан бир бола эканлигига кўзлари ишонмади Ҳариснинг. Таърифга 
сиғмайдиган даражада тотли бир бўй тараларди ундан. 
Ҳалима ўтирди. Ўнг мамма яна Муҳаммаднинг гул дудоқларига ўрнашди, чап мамма 
Абдуллоҳга берилди. Абдуллоҳ илк эмишдаёқ оғзини тўлдирган ва туғилганидан бери ўзи зор 
бўлган она сутини тўйибтўйиб эма бошлади. 
Кўп ўтмай, иккала бола ҳам уйқуга кетдилар. Ҳарис кўриб ишонмаган бу ҳолни ҳайратла 
томоша қиларди. Абдуллоҳни ва бу гўдакни тўйдираётган бу қадар мўл сут қаердан келастир? 
Энди навбат ўзларига келди. Ҳар бир оила сингари улар ҳам туяларини соғиб сутини 
ичишга мажбур эдилар. Бир нажот бўлиб қолар деган ниятда елини қурибқақшаган туяга 
яқинлашдилар. Туя эмчаклари сутга тўла эди. Туяда меъёридан ортиқ даражада сут бор эди. 
Ҳолбуки, Ҳарис бу қадар сутни ўнгида эмас, тушида кўрса ҳам рози эди. 
Ойлар мобайнида уйқуга тўймаган оила аъзолари бугун биринчи марта бемалол 
ухладилар. Абдуллоҳ илк маротаба йиғламасдан ухлади. Ҳалима уйқусини бўлмасдан 
эрталабгача ухлашнинг мазасини биринчи марта тотди. 
Эрталаб туясининг мўлкўл сут берганини кўриб, Ҳарис бунинг шунчаки бир тасодиф 
эмаслигини фахмлади: 
— Ҳалима, жуда муборак, барака келтирувчи бир бола олиб келдингда оиламизга, — деди. 
Қисқа муддатли олдибердидан сўнг Бани Саъд қабиласи орқага қайтди. Ҳалиманинг 
эшаги яна қийнайдиганга ўхшарди. Аммо бу дафъа чопқиллаб олдинга тушди, қабила халқи 
орқада қолиб кета бошлади. Қабила аёллари бу сафар Ҳалимага қараб қичқирдилар: 
— Бошингга раҳмат ёғсин, Ҳалима, сал секинроқ юр. 
Ҳалима дугоналаридан айрилишни истамасди. Бироқ эшак тўхтамасликка жазм қилгандек 
эди. Ҳарис эшакнинг ипини тортиб туриб, олдига ўтди ва тўхтатди. Ҳамроҳлари етиб келгач
қўйиб юборилган эшак яна чопқиллаб, ҳаммадан ўзиб кета бошлади. 
— Ҳарис, бу кечаги эшак эмас, шекилли! Дедилар қабиладошлари. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling