Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
24 * * * Абдулмутталиб кетмакет келаётган аёллардан ҳеч бирининг неварасини эмизишга рози бўлмаётганлигидан хафа эди. Келаётган аёллар боланинг етим эканлигини эшитгач, қайтиб кетишар, ҳатто сут ҳақи қанча бўлишини ҳам сўрамас эдилар. Балки бунда бир ҳикмат бордир, деб ўзига тасалли берарди. Аслида, боланинг етим эканлигини айтмаса ҳам бўларди. Аммо сўз бошлаши билан, худди ўргатиб қўйилгандек, боланинг етим эканлигини айтиб юборар эди. Гўё ичидан келаётган бир нидо улуғ қудрат эгасининг, бу болани фақат муносиб сут онага бериш лозим, ундан бошқаси олмаслиги керак, деган даъватини такрорлаётгандек эди. Ҳақ масаласи, аслида, унчалик муҳим эмасди. Ҳеч ким, Абдулмутталиб сут онага етарли ҳақ бермайди, дея олмасди. Гўдакнинг отаси бўлмаса ҳам, бобоси бор эди, ахир. Бир боланинг ҳали туғилмасидан олдин отасидан ажралиб қолиши эса, бола учун айб ёки нуқсон эмас эди. Бинобарин, бола сифатида неварасининг ҳеч қандай айби йўқ эди. Кўрганларни ҳайратда қолдирадиган даражада ҳуснли эди у. Дунёнинг бутун боболари набираларига кўра бир сафга тизилса, сафнинг энг бошида, ҳа, мутлақо энг бошида Макканинг ҳокими, Қурайшнинг раиси Абдулмутталиб турган бўларди. Бу жиҳатдан Абдулмутталибга айни даражада тенг келадиган ҳеч бир шахс мавжуд эмас, мавжуд деса, ақл бовар қилмас эди. Неварасига тикилгани сари Абдулмутталибнинг қалби бўлакча бир меҳрмуҳаббат ҳисларига тўлибтошар, ичидаги бир нидо: «Бу бола ўхшаши йўқ буюк инсон бўлажак», дер эди. Баъзан Абдулмутталиб Каъбанинг деворига суяниб ўйлар, кечасини кундузига қўшган бу болани бунчалик севишининг сабабини ахтарар, «Ажабо, кексалигим туфайли ирода заифлигига дучор бўлдимми?» дер, аммо бундай фикрни ҳазм қилолмас эди. Чунки Муҳаммаддан бошқа ҳам, ўзга ўғилқизларидан бир неча неваралари бор эди. Уларни хам жондилидан севарди. Бироқ Муҳаммадга келганда, унга бўлган севгисини тил билан таърифлашнинг сира илои йўқ эди. Гўёки бу боладаги гўзаллик, ширинлик, кўнгилга яқинликни тиллар, ҳатто диллар таъриф этолмайдигандек. Унинг етим экани рост, бироқ ота-онаси бор болалардан кам жойи ҳам йўқ, улар учун қанча ҳақ берилса, Мухаммад учун ҳам улардан кам берилмайди. Абдулмутталибнинг хасислигини ким кўрибди? Ҳар тарафда «Яйловда инсонларни, тоғ бошларида ҳайвонларни тўйдиради», дея шуҳрат топган, дастурхонидан меҳмоннинг кети узилмаган Абдулмутталиб Муҳаммадининг сут она ҳаккини беришдан қочармиди?! Аммо келган ҳар аёл боланинг етим эканини эшитибоқ ҳеч нима демай қайтиб кетишларида, албатта, бир ҳикмат бордир. Эҳтимолки, улуғ Оллоҳ бу аёлларни ўзининг олий ҳукми ила орқага қайтараётгандир. Муҳаммадига лойиқ бўлган сут онанинг келиши учун куттираётгандир. Орасира Абдулмутталибнинг кўнгли Мавлога йўналиб: — Оллоҳим, мепинг бу етимчамга энг шафқатли, энг пок кўнгилли сут онани юбор, ярамасини орқага қайтар, дея ёлворарди. Бу орада Ҳалиманинг қайтиб келаётганини кўриб, кўнгли жойига тушди. — Бола қаерда? Абдулмутталиб кулимсираганча, ўрнидан турди. — Ортимдан юр, — деди. Ҳалима Абдулмутталибнинг орқасидан юрди. Гўзал бир аёл: Хуш келдингиз, отажон, хуш келдингиз, опажон,— деб уларни кутиб олди. Ҳалима уйга кирганида тотли бир ҳидни туйди. Бундай атирни у ҳеч ҳидламаган эди. Қабилада ҳар бир аёл ўзига атир сепарди, аммо бу атирни на Ҳалима, на қабиланинг бошқа аёллари билишарди. Уйнинг бир бурчагида эмизикли гўдак ётарди. Тагига яшил ипак мато тўшалган, чақалоқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling