Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
— Балки касалдир? 
Ҳариснинг оиласи орқада қолганини кўриб, шериклари уни кутиб турипгган экан, улар 
етиб келишганида саволга тутишди: 
— Бугун жуда орқада қолдинглар, Ҳарис?.. 
— Эшакни юргизолмаяимиз. 
― Бу кетишда жуда кеч қоласизлар. 
— Шунақага ўхшайди. 
Ҳарис қўлидаги халачўп билан эшакни урди. 
— Ўлдирсанг ҳам шу кетишда кетавераман, дейдия 
жонивор. 
Юкини енгиллаштириш керак эди. Болани эшакнинг устидан тушириб, қучоғига олди. 
Усти енгиллашган эшак энди тез юриши лозим эди. Бироқ бу тадбир ҳам унинг юришини 
тезлаштирмади. 
— Ҳалима, бу эшак бошимизга бало бўлади, шекилли. Етолмаймиз. Бизга бола қолмайди. 
— Шундай бўладиганга ўхшайди. Қара, одамлар биздан роса узоқлашиб кетдилар. Жуда 
орқада қолиб кетдик. 
— Ишқилиб, боласиз қайтмайликда. 
Ҳалима кўксини ушлади. «Бола топсак ҳам, эмиздирадиган сутим йўқ», дсмоқчи бўлди, 
аммо айта олмади. Агар бола топсалар, нима бўлади? Ҳалиманинг ҳозирдан унга раҳми кела 
бошлади. Шўрлик гўдакни тўйдирмасдан туриб, қандай қилиб пул олади? Лекин қўлидан нима 
ҳам келарди. Сутга барака бериш унинг қўлида эмасди, ёмғирни ҳам у ёғдира олмасди. Мавсум 
эса, тобора куруқлашиб боряпти, ҳафталар бўйи ёмғир ёғмайди. Қурғоқчилик боис озиқовқат 
камайиб кетган, бинобарин, Ҳалима ҳам қорнини зўрға^ тўйғизар эди. Шу сабабли кўкрагида 
сут кам эди. Ўзининг ўғлига етмайдиган сут қандай қилиб эмикдош болага етади?! Аммо 
тирикчилик важҳидан бу юмушни давом эттиришга мажбур. Тўғри, бир туялари ҳам бор. 
Эрталаб уйдан оч чиқиб кетади, кечқурун уйга яна оч қайтади: емиш йўқ. Оқшом туядан озгина 
сут соғилади, у ҳам ўзининг боласини зўрға тўйдирарди... 
Маккага келганларида дугоналари аллақачон ишларини битирган эдилар. Барчаси наслу 
насаби баланд оилаларнинг болаларини олишган, мўмайгина пулга ҳам эга бўлишган эди. 
— Кеч қолдинг, Ҳалима. 
— Шундай бўлди, нимаям қилардик. Ҳалима кеч қолганидан сиқилган эди. 
Дарҳол маҳаллаларни айланиб, эмизгани бола топишга киришди. Эри ўғли Абдуллоҳ 
билан бирга бир жойда кутиб турадиган бўлдилар. 
Каъбага йўналди. Дуч келган одамдан сўрайверди: 
— Бу ерларда эмиздириладиган боласи бор оила йўқми? 
Каъбанинг соясида ўтирган бир чолни кўрсатдилар. 
— Анави ўтирган одам — Абдулмутталиб, неварасига сут она қидираётган эди, сўраб 
кўрчи, — дедилар. 
Ҳалима Абдулмутталибга яқинлашди: 
— Эмизиш учун бола қидираётган эдим, — деди. 
— Қайси қабиладансан, қизим? 
— Саъд ибн Бакр қабиласиданман. Ҳарис ибн Абдулуззонинг хотиниман. 
— Бир етим бола бор, уни сенга бераман. Умид қиламанки, ундан яхшиликлар кўрасан. 
Ҳалиманинг юзи ўзгарди. 
— Етимми? 
— Ҳа, етим. 
— Ундай бўлса, бошқа бир бола қидирайин, — деб нари кетди. «Етим учун неча пул хам 
берардилар?» деб ўйлади ичида. Боланинг қорнини тўйғазиши учун аввал ўзининг қорнини 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling