Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
— Қурайшлик биродар кетса, ҳамма нарсанинг ҳаммазаси кетади! — деб юборди. 
Ҳалима туни бўйи Муҳаммаднинг бошига бир неча марта келди, бу уйда сўнгги тунини 
ўтказиб, бемалол ухлаётган боланинг ёнига тиз чўкди. Унинг мушканбар бўйи таралиб турган 
нафасини тўйибтўйиб искади. 
Энди бундан буён бу хонада бундай ҳид таралмайди. 
Уни эмизиш учун ҳар қучоғига олганида, ҳар кўксига босганида кўнгли жаннат боғларида 
юргандек ҳисларга тўлар эди. Бу гул юзли боланинг тағин оч қолишини, тағин келиб кўксини 
искалашини ҳар дафъа алоҳида бир соғинч билан кутарди. Маммасини унинг оғзига тутар экан, 
кўгшнча севинчдан ҳаяжонланиб титрарди. У эмар экан, атрофини фаришталар ўраб олар ёхуд 
ўзи нурлар оламига ғарқ бўлар, руҳи ақл бовар қилмайдиган юксакликларда парвоз этар эди... 
Ажабо, келажакда унинг буюк инсон бўлиб етишганини бутун олам билганида Ҳалима 
ҳаёт бўлармикан? Унинг атрофини ўраб олган бу деворлар мушканбар сепилгандай тотли бир 
ҳидга энди бурканмайди. 
Анча вақтлар ўтгандан кейин ҳам уйдаги ҳиднинг қандай ҳид эканини сўраган хотинларга 
Ҳалима: 
— Бу Муҳаммаднинг ҳиди, — деб жавоб берарди. Аёллар эса: 
— Алжирама, Муҳаммад йўқку бу ерда? — дейишарди. 
Аммо Ҳалима ёлғон гапирмас эди. Муҳаммаднинг нафаси, кийган либоси, ҳатто унинг 
қўли теккан бола соат 
лаб гуллар каби бўй таратарди. Муҳаммад қайси бола билан ўйнаган бўлса, ўша бола 
билан гаплашганлар: 
— Сен бугун Муҳаммад билан ўйнабсанда, — дердилар. 
Ҳатто кўр одам ҳам ёнига яқинлашган боланинг қурайшлик Муҳаммад эканини найқарди. 
Бу ҳид Ҳазрати Одамдан бери дунёга келган ва қиёматгача оламга келадиган инсонлар ичида 
фақат ва срақат унгагина хос эди... 
Ҳалима ўша тун тонггача ухлаёлмай, кўп маротаба уйғониб кетаверди. Ҳар уйғонганида, 
келиб Муҳаммадни ҳидларди. Ҳар сафар ичи орзиқиборзиқиб кетарди, хар дафъа ичида бир 
нималар ўпирилиб кетганини ҳис қиларди. 
Ҳалима бу кечанинг узайиб кетишини, қуёшнинг секин чиқишини, кечанинг бу қимматли 
меҳмони бу уйни яна бир оз муддат обод қилишини истарди. Уни уйида меҳмон қилиш завқини 
Ҳалима яна бир оз тотсин, ахир. 
Аммо, аксинча, тун тез тугаб бораётгандек эди. Хўрозлар қуёшнинг чиқин!га хозирлик 
кўраётганидан хабар бера бошлаган эди. Ортиқ ёта олмади. Боласининг ёнига ўтирди. 
Айрилиқнинг яқинлашганини ҳис қилган кўзларидан ёш томчилари тўкила бошлади. 
Хўрозлар қичқира бошлади. Ҳалиманинг дарди уларга бегона эди. Тўхтамай, кетмакет 
қичқиришарди. Бу овозлар ширин уйқуда ётган гўдакнинг оромини бузди. У кўзларини очди, 
қараса, тепасида энагаси ўтирибди, икки қўлини чўзиб унга талпинаркан, хиёл кулимсираб, 
«Онажон!» деди. 
Ҳалима ортиқ чидай олмади: 
— Гул юзли, ширин сўзли болагинам, — дея бағрига босди ва ҳўнграб йиғлаб юборди. 
— Онажон, нега йиғлаяпсиз? 
— Чунки бугун Маккага туққан онангнинг олдига кетасан, ажралишамиз, жигарим. Аммо 
сендан ажралиш мен учун шу қадар оғирки... 
Ўрнидан турди, кийинди, йўлга ҳозирлик кўрилди, акаукалар ўпишиб хайрлашдилар. 
Қари, кулранг эшак хизматга ҳозирланди. Йўлга чиқдилар. Силкинаётган қўллар, ёшланган 
кўзлар ортда қола бошлади. 
— Тезтез келиб тур, Муҳаммад. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling