Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
67
бундай ҳол ҳали инсон зотида кузатилмаган эди. Шу боис уни таърифлаш ҳам ғоят мушкул. Шу 
белгини кўргач, кўйлагини туширтирди. 
Тарихларда тафсилоти келтирилмаган яна бир неча савол берилди, кутилган жавоблар 
олинди. Сўшра Буҳайра: 
— Орангизда бу болага энг яқин киши ким? — деб сўради. 
— Менман. 
— Хўп, у сенга ким бўлади? 
— Ўғлим бўлади. 
Буҳайра «йўк» деган маънода бош чайқади. Абу Толиб унинг мақсадини тушунди: 
— Хўш, нега отаси бўлолмас эканман? 
—Чунки бу боланинг отаси ўлган, етим бўлиши керак. 
—Қаёкдан биласан? 
—Қаёқдан билишимни салдан кейин гапириб бераман. Ҳозир эса, сен тўғрисини айт, 
ҳақиқатан ҳам бу боланинг отасимисан? 
—Йўқ, амакисиман. Аммо отасидан ҳам кўпроқ яхши кўраман уни. 
—У ҳолда, эй Абу Толиб, сен дарҳол бу жиянингни ўз юртига жўнат. Яҳудийлар унга 
бирон зарар етказишидан эҳтиёт бўл. Чунки улар мен бу болада кўрган фазилатлардан воқиф 
бўлсалар, унга бир бало қилишга уринишлари бешакдир. Жиянинг келгусида буюк мартабага 
сазовор бўлиши тайин. 
Шундан кейин ўн икки ёшлар чамасидаги энг буюк инсоннинг қўлларидан тутди: 
— Оламларнинг хўжайиии мана шу боладир. У келгусида оламларнинг Робби бўлган 
Оллоҳнинг расули бўладир. Оллоҳнинг оламларга раҳмат ўлароқ жўнатадиган пайғамбари мана 
шу! — деди. 
Абу Толиб бирданига кўз ўнгида мартабаси ошган қариядан сўради: 
— Хўш, айтчи, сен буларни қаердан биласан? 
Олдимизда турган мана шу муқаддас китобдан. Бу китоб Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари 
Макка шаҳрида, яқин замонда юзага чиқиши хақида маълумот беради. Ушбу пайғамбарнинг 
ўзига хос хусусиятлари ҳам мазкур китобда келтирилган. 
Абу Толиб келибкетган шунча карвонларга қайрилиб ҳам боқмагани ҳолда, уларни чин 
кўнгилдан мехмон қилган қариянинг асл мақсадини тушуна бошлади. 
Энди йўлга чиқиш пайти ҳам етиб қолган эди. Хайрлашилди ва юриш бошланди. Уларнинг 
орқасидан анча пайтгача қараб қолган Буҳайра ёнидаги хизматкорига ўгирилди: 
— Кўряпсанми? 
— Нимани? 
— Ҳалиги боланинг тенасидаги нарсани? Хизматкорлар бирбирларига маъноли қараб 
кўйишди. 
— Ҳа, ҳа, кўряпмиз. 
Бир оздан кейин бири иккинчисига: «Энди тоза қарибди бу чол», деди. Буҳайранинг 
кўрганини ҳамма ҳам кўришга қодир эмасди. 
* * * 
Буҳайра карвон орқасидан то улар кўринмай, карвон кўтарган чанг-тўзон ётгунча қараб 
турди. Ибодатхонага қайтаркан, «Минг афсуски, умримнинг куз фасли тугамоқда», деб 
минғирлади. Вақтисоати етиб, ўн иккиўн уч ёшларда бўлган бу бола вояга етиб, унга набийлик 
ва рисолат берилганда, бу қариянинг устига тортилган қора тупроқ, ким билади, неча марта 
оёқости қилиниб, шамоллар унинг хокларини қай тарафларга учириб кетаркан? 
Буҳайра бу хаёллардан намланган кўзларини кафтлари билан артди ва осмонга тикилиб: 
Оллоҳим, нақадар гўзал бу бола, нақадар гўзал бу бола, Оллоҳим... — дерди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling