Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
68
СУИҚАСД ҚИЛИШМОҚЧИ! 
Карвон Бусрага етиб боргач, Абу Толиб ортиқ юришга истаги йўқлигини билдирди. Роҳиб 
Буҳайранинг сўзларига бепарво қараб бўлмасди. Юрагини бир қўрқув эгаллаб, 
вужудвужудигача сингиб кетган безовталикдан қутулиш мушкул бўлиб қолди. Орасира кўз 
олдида роҳиб Буҳайранинг сиймоси гавдаланар, олдига келиб Муҳаммаднинг қўлидан тутар ва: 
«Оламларнинг хўжайини мана», деяётгандек бўлар эди. 
Абу Толиб жонидан ортиқ кўрган жиянининг ростдан ҳам ана шундай мартабага сазовор 
бўлишини жуда-жуда хоҳларди. 
Абу Толибнинг Бусрадан уйга қайтиш ҳақидаги буйруғига карвон аҳли сира хам 
афсусланмасдан рози бўлди. Чунки улар қўлларига кутилганидан ҳам кўпроқ даромадни 
киритган эдилар. Бунинг устига яна давом этадиган йўл азобидан қутулишган, мақсадларига 
ортиғи билан етишган эдилар. 
Бу орада уч бегона киши Бусрага келган карвонга, яна ҳам тўғрироғи, ундаги кўркам бир 
болага қизиқиб колган эди. Бу уч маслакдош ўзаро қисқа, аммо узилкесил қарорга келинадиган 
бир мажлис ўтказди. 
— Нима дейсан, ё Зубайр? 
— Менингча, бу ўша бола. Аммо ишончим қатъий эмас. Сенинг фикрингчи? 
— Мен ҳам сенинг фикрингга қўшиламан. Мабодо шундай бўлса, энди яҳудийларнинг 
салтанати битди, деявер. 
Таммом амалий йўл тутишни афзал кўрарди: 
Энг яхшиси, бу болани бир хилватроқ жойга олиб бориб, ундан керакли нарсаларни 
сўраб билиш, узил кесил ишоич ҳосил қилинган тақдирда, дарҳол саранжомлаб қўя қолиш 
керак. 
— Тўғри ганни айтдинг, эй Таммом. 
Секин болага яқинлашдилар. Аммо унинг ёнида узун бўйли, басавлат, елкадор бир киши 
турар, орасира карвонга фармон берар эди. Уч маслакдош яҳудийни кўрган заҳоти секин 
қўлини қиличининг дастасига олиб борди ва фитначиларнинг кўзига тик қаради. Ҳалиги уч 
ҳамфикр ломмим демай кўздан йўкрлди. 
Лекин иш шу билан битмади. Боланинг ёлғиз қолиш эҳтимоли бор эди. Узокдан карвонни 
таъқиб эта бошладилар. Бироқ амакиси гўё ундан бир сонияга ҳам ажралмасликка қасам ичганга 
ўхшарди. Карвон ҳар доимгидан ҳам қисқа вақт ичида савдосотиқ ишларини битириб, Бусрани 
тарк этди. 
Маслакдошларнинг ичини ит таталай бошлади. Бу ишни қилмаслик улар учун жиноятдек 
гап эди. Агар ҳақиқатан ҳам бу ўша бўлса, яҳудийлар давру даврон сурган замон битган ҳисоб 
эди. 
Дарисо биродарларини бир чеккага бошлади: 
— Менга қаранглар, агар бу бола ўша бўлмаса, маъсум, бегуноҳ бир боланинг уволига 
қоламиз. Энг яхшиси, ҳозироқ орқаларидан йўлга чиқайликда, роҳиб Бу ҳайрани топиб, унинг 
фикрини ҳам эшитайлик. Эҳтимол, келаётганларида у билан учрашишгандир. Ёки қай 
тишларида кўришишар. Нима қилишни роҳиб Буҳайра билан кўришгандан кейин келишиб 
оламиз. 
Бу тадбир шерикларга маъқул бўлди. Чунки ўта эҳтиёткорона бир тадбир эди. 
— Тўғри ўйлабсан, эй Дарисо, — деди шериклари. Уч туяга минган бу уч киши Бусрани 
тарк этган карвонни измаиз таъқиб этиб, йўлга чиқди. Улар қаерга боришади, нима иш 
қилишмоқчи — ҳеч ким билмасди. 
* * * 
Буҳайра кутилмаган меҳмонларни бу уч маслакдошни ибодатхонага таклиф этди. Ҳар бири 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling