Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
* * * Абраҳа яхши ухлади. Тонгга қадар паришон ҳолга келган зеҳнини охири уйқу элтиб, ором олди. Кеч уйғонди. Нонушта асносида ҳаяжонини яшира олмади. Дарҳол лашкарга юришга амр берди. Сафнинг энг олдидан улкан фил жой олди. Йўғон бақувват хартуми билан Каъбани йиқитиши кутилмокда эди. Араблар балки у Байтни сўнгги маротаба тавоф қилиб видолашаётгандирлар. Тайёргарликлар тугади. Бу орада Нуфайл ибн Ҳабиб филга яқинлашиб: «Эй Маҳмуд, чўк. Соғсаломат келган жойингга қайт. Чунки сен Оллоҳ ҳаром қилган, қўл теккизилмоғи манъ этилган ҳудудда турибсан» дедида, жуда тезлик билан тоққа қараб чопиб кетди. Абраҳа ҳозирланган отига минди ва юришга буйруқ берди. Филнинг эгаси Унайс филга юришни амр қилди. Аммо фил ётган жойидан қимирламади. Унайс қўлидаги таёк билан филни Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 9 енгилгина урди, жонивор барибир қимирламади. Яна урди, яна урди, ҳеч турадиганга ўхшамади. Абраҳа отининг устида виқор ила туриб, филнинг ўрнидан қалқишини кутмокда эди. Ниҳоят, сабри тугади: — Тезроқ турғаз бу ҳайвонингни! — деб бақирди. Унайс буйруқни бажармоқ ниятида таёқни бор кучи билан филга урди. Бироқ бунинг ҳам натижаси бўлмади. — Аҳмоқ, филни шунақа тарбиялайсанми? — Ҳеч бундай одати йўқ эди, султоним, унга нима бўлганини тушунолмаяпман. Ёрдамчиларни ҳам чақириб, филни биргаликда турғазмоқчи бўлдилар. Лекин на ёрдамчиларнинг ғайрати, на Унайснинг пешонасидан оқаётган терлар ва на танасига урилган зарбалар жониворни жойидан қимирлата олди. Абраҳа асаби бузилиб, жиғибийрон бўлиб, нима қиларини билолмай қолди. Борган сари ғазаби ошган Абраҳа кўлидаги найзасини филнинг бурнига санчди. Бурнидан қон отилиб чиқди, ҳайвон ўрнидан сакраб турди. Бироқ олдинга қадам ташламади. ― Нариги томонга бурчи, — деди бириси филбонга. Шунда ўнгга ўгирилди. Абраҳа кулимсиради. Чунки фил юра бошлаган эди. Орқага юрди, чапга қайрилиб юрди. Қайсарлиги тугагандек эди. Аммо Каъба томонга йўналтирилган заҳоти фил турган жойига михлангандек бўлдиқолди. Макка томонга бир қадам ҳам қўймади. Яна ўнгга, чапга, орқага юргизиб кўрдилар, юрди. Макка томонга эса, қайрилар эдию, ҳеч юрмасди. Шу вақт Абраҳанинг зеҳнида чақмокдек бир овоз чақнади: «Мен туяларнинг эгасиман. Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Демак, филнинг Макка тарафига қадам ташлай олмаётгани Байтнинг кўринмас соҳибига алоқадор бир ҳикматданмикан! Энди Абраҳанинг олдида икки йўл турарди: ё филни бу ерга ташлаб, лашкар билан Маккага ҳужум қилиш, ёки бутун лашкарни олиб ортга қайтиш. Аммо шунча азиятлар Макка остонасига келганда орқага қайтиш учун чекилдими? Бу муаззам лашкар катта мақсад билан тўпланган, ахир. Абраҳа филни шу ерда қолдириб, олға юришга қарор берди. Шу вақт уфқда пайдо бўлган бир тўп қора нарса эътиборини тортди. Бу қора борган сари яқинлашиб келаётган қушлар тўдаси эди. — Бу томондан ҳам келаётирлар. Абраҳа ўгирилди. Ўнг томондан ҳам бир тўда куш яқинлашмоқда эди. — Қалдирғочга ўхшайди. — Иўқ, булар абобил кушларидир. ― Қаранглар, бу тарафдан ҳам келаётирлар. — Демак, ҳаммаси бизнинг устимиздан учиб ўтишади. ― Устимизни ишқилиб ифлос қилишмасинда... Фил эсдан чиқиб, лашкар ҳар тарафдан учиб келаётган қушларга тикилиш билан овора эди. —Умримда кўрмаганман бунақасини. —Орқа томондан ҳам келаётирлар қупш қурмагурлар. —Толеи бор биронтамизнинг бошимизга нимадир ташлаб кетар. — Э, толеъ бизда нима қилсин... Қушлар жуда яқинлашиб қолди. Лашкарнинг устига келди. Шу пайт бир фарёд эшитилди: — Онажон,вой-дод!.. Биринкетин оҳу фарёдлар ортаверди. Қўлини ушлаган одамга қарадилар. Билаги тешик, қон отилиб чиқарди. Нўхатдан кичик, мошдек келадиган, пишган ғиштнинг ушоғи сингари қаттиқ бир тош бор эди қўлида. — Нима бўлди, оғайни? — Ким отди сенга? Аммо бу саволни бердилару ўзлари ҳам бақира бошладилар. Чунки кушлар теиадан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling