Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
— Умарнинг сўзи сўздир, эй Фотима! Макка атрофларида ҳали ҳеч ким Умар сўзидан 
қайтганини кўрган эмас. Отамнинг бошини ўртага қўйиб қасам ичаманки, Умар сўзидан 
қайтмас! Қани, энди бу ёққа олиб келчи, ўша ўқиганларингни бир кўрай. 
— Лекин у Оллоҳнинг каломи ёзилган топтоза саҳифадир. Сен эса мушриксан. Ҳеч 
бўлмаса, бир дафъа ювиниб кел. 
Умар бу таклифга рози бўлди. Юз-қўлини ювди, қайтиб келиб ўтирди. Фотима беркитган 
тери парчасини олиб, Умарга узатди. 
«То, ҳа. (Эй Муҳаммад,) Биз сенга бу Қуръонни қийналиб жафо чекишинг учун эмас
балки (Оллоҳдан) қўрқадиган кишиларга панднасиҳат бўлсин учун нозил қилдик. (У) ерни ва 
юксак осмонларни яратган зот томонидан нозил қилингандир. (У зот) Ўз аршини эгаллаган 
Раҳмондир. Осмонлардаги, ердаги ва уларнинг орасидаги ҳамда тупроқ остидаги бор нарса 
Унингдир» (Тоҳа, 1-16.) 
Умар шу ергача ўкиди, бошини кўтармай, минғирлади: 
— Жуда ғаройибку... Демак, бизнинг бу тангриларимизнинг ҳеч қанақа қадри йўқ эканда?.. 
Бир муддат хаёлга чўмиб қолди, сўнгра яна ўқишда давом этди: 
«Агар сен ошкора гапирсанг ҳам (ва ёки хуфёна гапирсанг ҳам, У зотга баробардир). Зеро, 
У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билур. Оллоҳдан ўзга (ҳеч қандай) тангри йўқ. Фақат 
Унинг Ўзи бордир. Унинг учун энг гўзал исмлар бордир» (Тоҳа, 1-16.) 
Умар яна тўхтади, яна фикрга толди. Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ бўлса, у ҳолда Лот ким, Уззо 
ким, Хубал кимдир?.. Улар илоҳ эмасми?.. 
Бу фикр унинг миясидан яшин тезлигида ўтди. Аммо етук бир нотиқ, мукаммал бир адиб 
бўлган Умар энди ўзи ўқиётган илоҳий каломга бутунлай берилган эди: 
«Сенга Мусо ҳақидаги хабар келдими? Эсла, у (узоқдан) бир оловни кўриб, аҳли оиласига: 
«(Шу ерда) туринглар, мен бир олов кўриб қолдим, шоядки сизларга ундан бирон чўғ олиб 
келсам ёки шу ўт олдидан бирон йўл (кўрсатувчи) топсам», деди. Бас, қачонки у (оловнинг 
яқинига) келгач, «Эй Мусо», деган нидо эшитилди: «Мен сенинг Парвардигорингман. Энди 
кавушларингни ечгин. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан. Мен сени (пайғамбарликка) 
танладим. Бас, (ўзингга) юбориладиган ваҳийга қулоқ тут! Дарҳақиқат, Мен Оллоҳдирман. (Ҳеч 
қандай) илоҳ йўқ, фақат Мен бордирман. Бас, сен Менгагина қуллик қил ва Мени зикр этиш 
учун намозни тўкис адо эт! Токи ҳар бир жон қиладиган сайъҳаракати сабабли жазоланиши 
учун (қиёмат) соати албатта келгувчидир. (Лекин) Мен (қиёмат қачон қойим бўлишини) 
яширишни истайман. Бас, сени (қиёматга) ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашган кимсалар 
ундан тўсмасинларки, у ҳолда ҳалок бўлурсан...» (Тоҳа, 1-16.) 
Фотима билан Саид қўрқув ичида Умарни кузатиб турардилар. Орасира унинг зўр ҳайрат 
ила бошини сараксарак қилаётганини кўрдилар. 
Бу орада Ҳаббоб ҳам бир жойга беркиниб олганича, нафасини ютиб, натижани кутар
«Оллоҳим, Ҳабиби акрамингнинг дуосини қабул эт», дея тинмай ёлворар эди. Ҳозир бир 
жиҳатдан унинг ҳаётмамот масаласи ҳал бўлаётган эди. Чунки агар иш чаппасига кетгудай 
бўлса, Умар уни ҳам соғ қўймаслиги аниқ эди... Ниҳоят Умар бошини кўтарди: 
— Ўта жозибали, таъсирчан калом экан бу, — деди. 
Шу биргина жумла такапука бўлиб турган юраклар 
га ором бағишлади. Кўнгиллар тинчланди. Эркин нафас ола бошлашди. 
Ҳаббоб яшириниб турган жойидан чикди. 
— Ё Умар, фикримча, Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобларининг дуолари қабул бўлганга 
ўхшайди. Чунки у зотни: «Оллоҳим, бу динга Умар ёхуд Амр билан қувват бер!» дея дуо 
қилаётган ҳолатларида кўрган пайтларим бўлган, — деди. 
— Оллоҳнинг расули ҳозир қаерда? Фотима жавоб берди: 
— Агар бирон ишкал чиқармасликка сўз берсанг, айтамиз. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling