Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
126
сезсаларинг, «Субҳаноллоҳ» денглар. Шунда имом эшитиб қарайди, ҳолатдан бохабар бўлади. 
Ва сен, эй Абу Бакр, мен ишора қилсам ҳам, намозни тугатишингга нима монелик қилди? 
Ҳазрати Абу Бакр одоб билан: 
—Абу Куҳофа ўғлининг Пайғамбарга имомлик қилишга ҳақки йўқ, — деб жавоб берди. 
Маккада никоҳи ўқилган Ҳазрати Ойиша ҳали ҳам отасининг уйида эди. Ҳали ёш экани 
сабабли тўй кечиктирилган эди. У балоғат ёшига етгач, Ҳазрати Абу Бакр Расулуллоҳга (с.а.в.) 
Ойишани уйларига олиб кетиш вақти келганини билдирди. Онаси Умму Румон Ойишани 
кўчадан чақириб, аёллар йиғилган уйга олиб кирди. 
— Хайрли бўлсин, муборак бўлсин! — дея қутлайқутлай, аёллар унинг сочларини тарай 
кетдилар. Кейин онаси Умму Румон уни қўлидан ушлаб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб 
борди: 
— Эй Расулуллоҳ, бу сизнинг хонимингиздир. Муборак бўлсин! — деди. 
Умму Румон бир муддат тургач, пайғамбаримиздан рухсат олдида, уйига қайтди. 
Тўй маросимисиз ва зиёфатсиз ўтган бу муборак никоҳ пайғамбаримизнинг (с.а.в.) 
Мадинага келганларидан етти ой кейин (шаввол ойида) содир бўлди. 
Шаввол ойи Расулуллоҳнинг Ҳазрати Ойишага (розийаллоҳу анҳо) уйланишларидек 
саодатли ҳодиса орқасидан иккинчи севинчга йўл очди: Зубайр ибн Аввомнинг аёли, Ҳазрати 
Ойишанинг опаси Асмо ўғил кўрди. Чақалоқни йўргакка ўрашиб, Набиййи акрам (с.а.в.) 
ҳузурларига олиб келдилар. Султони анбиё пайғамбаримиз бир хурмо олиб, оғизларида 
яхшилаб чайнадиларда, чақалоқнинг оғзига солдилар, танглайини кўтариб қўйдилар. 
Кейинчалик Абдуллоҳ ибн Зубайр номи билан шуҳрат топадиган бу чақалоқнинг оғзига кирган 
илк нарса пайғамбаримизнинг тупуклари ва чайнаган хурмолари эди. 
Абдуллоҳ ҳижратдан сўнг муҳожирлар орасида туғилган илк ўғил чақалоқ эди. Бундан 
фақатгина Зубайр оиласи эмас, балки барча мусулмонлар севиндилар. Бундан буён 
яҳудийларнинг: «Биз сизларни сеҳрладик, энди сизлардан ўғил бола туғилмайди», деган 
сўзларининг заррача қиймати қолмади. 
Ҳазрати Ойиша янги чақалоққа хола бўлган эди ва жияни Абдуллоҳга қаттиқ меҳр қўйди. 
Ўзи фарзанд кўрмади, аммо жиянига бўлган шу муҳаббати туфайли уни «Умму Абдуллоҳ» деб 
атай бошлашди. 
Келажакда уни бундан ҳам юксак шараф кутарди. Улуғ Оллоҳ Набиййи акмал 
пайғамбаримизнинг (с.а.в.) барча аёллари қатори уни ҳам «Уммул муъминин» унвони ила 
мукофотлайди. 
* * * 
Билол (р.а.) янги вазифасини завқ билан бажарар эди. Бор овози ила «Оллоҳу акбар», деб 
Оллоҳнинг буюклигини кунда беш марта оламга эълон этар, бунга ҳеч ким тўсқинлик қилмас 
эди. 
«Оллоҳ бирдир» дегани учун исканжага олган, қийнаб қон қусдирган, дунёни кўзига 
қоронғу қилган Умаййа ибн Халаф қани? Қани, энди келиб, «Учир овозингни!» деб кўрсинчи. 
Билол қўлини кулоғига қўйиб, то Макка кўчаларигача, Умаййа ибн Халафнинг уйигача 
эшиттирмоқчидек бўлиб, жондиддан «Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар», деб бор кучи билан 
ҳайқирарди. 
Бир сафар бомдод намозига азон чақириш учун келганида, Сарвари анбиё пайғамбаримиз 
ҳали уйқуда эканлар. Эшик олдида тўхтади. «Ассолату хойрум минаннавм» (Намоз уйқудан 
афзалдир) деб овоз берди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу сасдан уйғониб, мамнун бўлдилар ва: 
— Эй Билол, шу сўзларингни доим бомдод намози азонига қўшиб айт, — дедилар. 
Сўзлари Билолга оид, зарурати Оллоҳнинг расули тарафидан тасдиқланган бу жумла то 
Қиёматга қадар ҳар бомдод намозида янграяжак ва Билолдан унутилмас хотира сифатида ёд 
этилажак. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling