Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
— Қўркманглар, ҳеч нарса бўлгани йўқ. Хавотир олманглар, ҳеч гап йўқ, — дердилар 
отдан тушаётиб. —Мандуб мукаммал от, шамолдек елди ўзиям. 
Ажабланарли ҳол. Ахир, Мандуб чопқир от эмасди. Тўғрироғи, шу пайтгача унинг 
тузуққуруқ юрганини ҳам ҳеч ким кўрмаган. Балки пайғамбар (с.а.в.) отнинг ёмон юришига 
кесатиб шундай дегандирлар? Йўқ, ўхшамайди. Расулуллоҳнинг бу сўзлари такдирловчи сўзлар 
эди. У зотнинг сўзлари чин ҳақиқат эди. 
Шовқин кўтарилганида нима бўлганини билиш учун ҳали одамлар йўлга тушмасиданоқ 
Набиййи акрам (с.а.в.) яқин қўшнилари Абу Талханинг отига миниб, гумбурлаган жойга қушдек 
учиб бориб, билиб қайтаётган эдилар. Дарҳақиқат, Мандуб Расулуллоҳ минганларида гўё 
оёқлари ечилиб кетгандек учди. 
Шундан кейин Абу Талха қачон Мандубни минса, шамол каби елар, чопқир бир от бўлган 
эди. 
Кичкина Анасни пайғамбаримизга (с.а.в.) хизматчи қилиб берган Умму Сулайм оиласига 
Оллоҳ тарафидан берилган мукофотларнинг биттаси шумикан, ажабо?! 
* * * 
Масжид қурилиб битгач, пайғамбаримиз (с.а.в.) намозни фақат ўша ерда ўқийдиган 
бўлдилар. Шу пайтгача намоз вақти кирганида қаерда бўлсалар, ўша ерда адо этардилар. Баъзан 
бир хурмо дарахтининг соясида, баъзан бирор уй девори тагида, ҳатто баъзи вақтлар қўй 
қўраларида ҳам ўқир эдилар. 
Юмушлардан холи мўминлар намоз вақти яқинлашганида масжидга келишар, кутиб 
туришар эди. 
Ишлик мўминларга, умуман, эркагу аёл барча мусулмонларга намоз вақтини билдириш ва 
намозга чақириш учун нимадир қилишга эҳтиёж сезилди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу мавзуда саҳобалари билан маслаҳатлашдилар. Аввал жамоат 
билан ўқиладиган намознинг фазилатлари ҳақида гапирдилар. Кейин намоз вақтини қандай 
қилиб халққа билдириш масаласини ўртага ташладилар. Кимдир қўнғироқ чалишни маслаҳат 
берди. Бошқа биттаси, баланд бир жойда олов ёқиш керак, деди. «Нимадир чалиш керак ёки 
бирор байроқ тикайлик», деган таклифлар ҳам бўлди. Лекин ўша куни буларнинг ҳеч бири 
мақбул кўрилмади. Ҳозирча «Ассолату жамеъа!» (Намоз жамлайди) деб чақиришда давом 
этадиган бўлишди. Аммо, маълумки, Жаноби Ҳақ уларга келажакда энг чиройли бир йўл 
кўрсатади. 
* * * 
Мадиналик мусулмонлардан Абдуллоҳ ибн Зайд туш кўрди. Яшил либосли бир киши, 
қўлида қўнғироқ бор эмиш. 
«Эй Оллоҳнинг қули, қўнғироғингни менга сот», дебди Абдуллоҳ. 
«Нима қиласан?» 
«Шуни чалиб, халққа намоз вақтларини билдираман». 
«Мен сенга янада гўзалроқ бир йўлни кўрсатаман, хоҳлайсанми?» 
«Албатта». 
«Намоз вакти кирганида баланд овоз билан бундай дейсан: «Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар. 
Оллоҳу Акбар, Оллоҳу Акбар, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, 
Ашҳаду анна Муҳаммадаррасулуллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадарросулуллоҳ. Ҳаййа 
ъалассолаҳ. Ҳаййа ъалассолаҳ. Ҳаййа ъалалфалаҳ. Ҳаййа ъалалфалаҳ. Оллоҳу акбар. Оллоҳу 
акбар. Ла илаҳа иллаллоҳ». 
Абдуллоҳ уйғонди. Яшил либосли кишининг айтганлари аниқтиниқ эсида қолган эди. 
Турасолиб Расулуллоҳнинг ҳузурларига чопди. 
— Эй Оллоҳнинг элчиси, бир туш кўрдим... — дея бир бошдан гапириб берди. 
Пайғамбаримизнинг қалбларига бу тушнинг илоҳий бир таълим эканини англатувчи 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling