Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
120
хотиржам: 
— Иброҳимнинг Раббига ибодат қиляпман, — деб жавоб қиларди. 
У ростгўй бир одам эди. Шеър айтиш қобилияти ҳам бор эди. «Агар бошқалар иш бошига 
келса, уларга ҳасад этманг. Бироқ сиз амир бўлсангиз, адолатли муомала қилинг», деганини 
эшитганлар бор. 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Мадинага келганларини эшитган заҳотиёқ қизиқиб, ўзи шахсан 
бориб кўришди. Фахри Олам саййидимизнинг ёнларидан чиқаркан, қидирганини топган ва янги 
бир ҳаётга қадам қўяётган инсондай мамнуният балқиди юзларида. Бу янги диннинг инсонга 
фақат яхшилик ва саодат келтиришига ишонди, кўпдан бери ўзи «Иброҳимнинг дини» деб 
юрган, бироқ аслини, асосини билмагани ҳақ динни танлади, англади. Қолган умрини энди 
мусулмон ўлароқ ўтказажак эди. 
* * * 
Умму Сулайм ақлли ва тадбирли аёл эди. Бир куни Абу Талха унинг эшигини тақиллатиб 
келди. Учтўрт кун аввал уйланиш таклифини қилган, энди шунинг жавобини олгани келган эди. 
— Марҳамат қилинг, эй Абу Талха! — дея қаршилади Умму Сулайм. 
— Сенга уйланиш таклифи қилган эдим, эй Умму Сулайм.
— Худо ҳаққи, эй Абу Талха, сўзни чўзмокчи эмасман. Сиздек одам рад этилмас. Бироқ 
мен мусулмон бўлдим, сиз бўлсангиз, мусулмон эмассиз, бутга топинасиз. Шу сабабли сиз 
билан турмуш қура олмайман. 
— У бир илоҳдир, ахир. 
— Йўқ, у илоҳ эмас. Сизга фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган бир ғўладир. Сиз 
топинаётган ўша бутни фалон дурадгор ясадими? Ўтга ташласангиз, ёниб кетишини 
билмайсизми? 
Абу Талха бу тарзда қаршиланишини ҳеч кутмаган эди. У ердан ўйга чўмган ҳолатда 
қайтди. Умму Сулаймнинг тик айтган сўзлари қалбига ўкдек қадалди. Ҳа, ўша бутни дурадгор 
кесибрандалаб шакллантирганини инкор эта олмайди. Ёғочнинг бир ғўласи ўлароқ келтирилган, 
сўнгра кесибйўниб оддий бир бут шакли берилган. Аммо бу ҳолга келгач, ёғочликдан чиқиб, 
илоҳлик риоясига юксалган эди, ахир. Энди у ғўла эмас, ёғочга алоқаси йўқ ортиқ... 
Бир неча кун шундай ўй-хаёллар билан кезиб, бир куни яна Умму Сулаймнинг эшиги 
ёнига келиб қолди. Яна айни таклифни қилди, жавоб яна ўшандай бўлди: 
— Мен мусулмон бўлдим, эй Абу Талха. Сиз билан турмуш қуриш менга ҳалол эмас. Агар 
мусулмон бўлсангиз, сизга бораман ва маҳр ҳам сўрамайман. 
Абу Талха ўйлаб кўришга изн сўради. Кейинги келишида, энди қатъий қарорини берган 
эди. Умму Сулаймнинг олдида калимаи шаҳодатни айтди. «Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ 
йўқлигига, Муҳаммад (с.а.в.) Оллоҳнинг қули ва расули эканига ишондим ва гувоҳлик 
бераман», деди. 
Шундай қилиб, жудаям орзу этгани уйланишнинг тўсиғи ўртадан кўтарилди. 
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Абу Талха уйланиш учунгина мусулмон бўлган эмасди. 
Ўйлади, текширди, бутларнинг ҳақиқатан ҳам бир тош, ёғоч бўлаги эканини англади ва уларни 
бирмабир ўз қўли билан синдириб парчалади. Бундан бу ёғига умр бўйи самимий бир мусулмон 
ўлароқ қолиб, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) тақдирлайдиган ва табриклайдиган ҳаёт тарзини яшаб 
ўтажак эди. 
Умму Сулайм аҳдини унутмади: 
— Тур, эй Анас, — деди у ўғлига, — Абу Талха билан турмуш қуришга қарор берганимни 
қариндошларга етказ. 
* * * 
Мўминлар энди нима қилиб бўлмасин Мадинада яшашни исташар, аммо Макка 
зодагонлари бунга йўл қўймасликка тиришишар эди. Айниқса, Авс ва Ҳазраж қабиласидан 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling