Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
117
қилмаган бўлар эди. 
Масжиди Набавийнинг ёнига қурилаётган, Расулуллоҳга (с.а.в.) мўлжалланган 
хоналарнинг тезроқ битишини жондилдан истарди. Бу орзуи рўёбга чиқмасдан дунёдан 
айрилаётганини англагач, ўзидан кейин қолаётган уч қизини завжаларига оид хоналарда 
парваришлашни пайғамбаримизга васият этди. Хоналар битган бўлганида, эҳтимол бир 
хонасида лоақал бир кеча қолишни у зотдан илтимос қилган бўларди. 
Юрагининг охирги уришида тилидан «Муҳаммад Оллоҳнинг расулидир» сўзи чиқди. 
Зотан, мусулмон бўлганидан бери охирги сўзининг мутлақо шу муборак калима бўлишини 
тилар эди. Орадан ўн йил ўтиб... ҳа, оламларнинг ва хусусан ўзининг саййиди бўлмиш Расули 
акрамга (с.а.в.) ўн йил сўнгра қовушиш учун охирги нафасини берди. Дунё ҳаётида Оллоҳнинг 
расулига Мадинани бир имон ва тинчлик юрти ўлароқ ҳозирлаган эди. Улуғ Мавлонинг ҳам 
унга охиратни бир ҳузур ва икром юрти ўлароқ ҳозирлаши ва пайғамбарига қилинган бу 
қийматли хизматни ўз шаънига лойиқ тарзда мукофотлаши аниқ. 
Набиййи акрам (с.а.в.) уни ўз қўллари билан ювдилар ва кафанладилар. Бақиъ 
қабристонига омонат қўйиш учун йўлга чиқилди. Жанозани пайғамбарлар имоми Расулуллоҳ 
(с.а.в.) олиб борардилар. Гўё у бораётган оламда унга энг мустасно мақомни шахсан ўзлари 
танламоқчи бўлгандек, кутиб олишга келган малакларга ва бутун малакут оламига уни 
танитмоқ, «Асъад сизга Оллоҳнинг расули тарафидан топширилаётган энг азиз омонатлардан 
биридир», дейдигандек бир ҳолатда эдилар. 
Асъадни кабрга Оллоҳ яратган энг муборак қўллар қўйди. Рахмат малаклари уни ҳақиқий 
бир омонат ўлароқ, лойиқ бўлган иззат ва икром билан қарши олдилар. 
Бақиъ қабристонига дафн қилинган илк мусулмон Асъад ибн Зурора бўлди. 
Асъад бу жойнинг илк ва азиз меҳмони бўлажак ва кейинчалик ажали етган қардошларини 
малаклар ила биргаликда кутиб олажак эди. 
* * * 
Асҳоби киром Асъаднинг қабрига тупроқ ташлаш билан машғул бир пайтда сал четроқда 
ўтирган Расулуллоҳ (с.а.в.) елкаларини очдилар, орқаларидаги одамга: «Кел, кўр», дегандек 
қарадилар. Бир неча одим орқада турган одам гўё бу таклифни кутиб юргандек, шошапиша 
яқинлашиб эгилди ва икки кураклари орасида хол ва тук қоришиғидек кўринган майин қизғиш 
парчага диққат билан боқди. Кейин эса, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига ўтиб, қўлларидан 
тутдида: 
Мен шаҳодат бераман, сиз Оллоҳнинг охирги пайғамбарисиз. Сиз келтирган ҳамма иарса 
рост ва ҳакдир,— деди. 
Бу одам эронлик Салмон эди. Оташпарастликдан кутулиш ва Оллоҳ рози бўлган динни 
топиш учун йилларча аввал ота уйини тарк этган ва бу йўлда узоқ вақт папазларга ва 
усқуфларга хизмат қилган, кейинчалик сарсонсаргардон бўлиб, охири Ясрибга келтирилиб, бир 
яҳудийга қул сифатида сотилган Салмон... 
Кўп йиллар олдин хизматида бўлгани бир папаз (поп) унга: «Энди сени дунёда омонат 
қилиб топширадиган бирон кимса йўқ. Аммо келиши жуда яқин бўлган бир пайғамбар борки, 
сояси бошинг устида десам ҳам бўлади...» дея охирги пайғамбар ҳақида баъзи маълумотларни 
берган ва, айниқса, садақа олмаслигини, ҳадяни қабул этишини ва икки кураги орасида 
нубувват муҳри борлигини айтган эди. 
Салмон Расулуллоҳга (с.а.в.) Қубода садақа дея хурмо берган, пайғамбаримиз қабул 
этмаган эдилар, кейинроқ Мадинада ҳадя деб тақдим этганини олиб еган эдилар. Энди нубувват 
муҳрини ҳам кўрса... 
Пайғамбаримизнинг бир дўстлари вафот этганини эшитгач, шояд шу баҳонада кураклари 
орасини кўриб қолсам, дея қабристонга келди, Фахри Олам (с.а.в.) саййидимизнинг орқаларига 
туриб олди. Айни ўша дамда пайғамбаримиз орқаларини очиб: «Кел, кўр», деб ишора қилдилар. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling