Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
116
* * * 
Абу Зарр Ислом динини қабул этганини Маккада илк бор очиқчасига ифода этгач
устмауст икки кун баданлари кўкарибқабариб кетгунича калтакланган, сўнгра Расулуллоҳнинг 
(с.а.в.) кўрсатмалари билан Ғифор қабиласига қайтиб, Маккага бошқа келмаган эди. Султони 
анбиё ҳазратларининг (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларини эшитиб, энди ўзининг ҳам йўлида 
бирон тўсиқ қолмаганини ҳис этди ва тайёргарлигини кўриб, йўлга чиқди. Пайғамбаримизнинг 
ҳузурларига келди. Энди Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амрлари остида ҳаракат қилишдан бошқа 
ўйфикри йўқ эди. Дунёдан матлаби ёлғиз шу бўлиб қолди. 
Эски номи «Ясриб» бўлган Мадина шаҳрининг обҳавоси маккалик муҳожирлар учун 
ноқулай эди. Аслида, Мадинанинг маҳаллий аҳолиси ҳам шаҳарларининг обҳавосидан мамнун 
эмас эдилар. Муҳожир мўминлар гарчи маккаликларнинг зулмидан халос бўлган бўлсаларда, 
юраклари ҳали ҳам Макка севгиси ила тўла эди. Туғилиб ўсган, севинчлиқайғули кўпгина 
хотираларига гувоҳ юртни унутиш осонми, ахир?.. 
Шу сабабли Расулуллоҳ (с.а.в.) орачира қўлларини кўтариб: «Оллоҳим, сен бизга Маккани 
севдирганингдек, ҳатто ундан ҳам каттароқ севги билан Мадинанида севдир. Оллоҳим, 
ўлчовларимизга, тарозиларимизга барака бер. Мадинани бизнинг сиҳатимизга мувофиқ ҳолга 
келтир. Безгакни Жухфа дарасига кўчир», дея ёлворар эдилар. 
Масжид қурилиши асносида унга девордармиён қилиб Расулуллоҳга (с.а.в.) уй ҳам 
қурилаётган эди. Бу ҳовли қизлари ва завжаларига мўлжалланди. 
Бу орада Асъад ибн Зурора бетоб бўлиб колди. Йўтал тутар, зўрға нафас олар эди. 
Пайғамбаримиз орачира бу вафоли дўстни зиёрат этдилар ва шифолар тиладилар. 
Бир куни қайғули хабар келди. Асъад вафот этибди. Набиййи акрам (с.а.в.) кўп маҳзун 
бўлдилар. 
Асъад Маккада пайғамбаримиз билан кўришган ва Ислом динини қабул этган илк олти 
мадиналикдан бири эди. Мадинада илк бор кичик бир масжид иншо этган ва, бир ривоятга кўра, 
пайғамбаримизнинг ҳижратларидан аввал мадиналик мўминларни тўплаб жума намозларини у 
қилдирган, мадиналикларнинг пайғамбаримиз билан ҳар галги учрашувларида у иштирок этган, 
сайланган ўн икки вакилдан бири эди. 
Мусъаб ибн Умайр Мадинага Қуръон ва дин муаллими ўлароқ келганида, уни Оллоҳнинг 
ва расулининг азиз бир омонати сифатида қабул қилган, уйидан жой берган, кечакундуз у билан 
бирга ҳаракат этиб, ҳижрат бошланишидан олдиноқ Ясриб шаҳрини мўминлар учун 
«Имон ва Ислом юрти» ҳолига келтирган эди. Ақобада пайғамбаримиз (с.а.в.) билан 
қилинган аҳдлашувларнинг энг кўзга кўринган қийматли шахсияти Асъад эди. Исми каби ўзи 
хам энг бахтиёр, энг саодатли инсон бўлига шарафига ҳақиқатан лойиқ бир зот эди. 
Аммо... Расулуллоҳга (с.а.в.) ва у кишининг севгиларига тўймасдан, хизматидан кўнгли 
тўлмасдан дунёдан айрилгани бир хақиқат эди. Ўлим тўшагида ичини тўлдирган нарса дунёдан 
айрилиқ изтироби эмас. Аммо Хддоят имомидан (с.а.в.) айрилишнинг оташи қалбиии ёкди. 
Узоқ йиллар бут олдида эгилавериб букилган белларини Расулуллоҳ (с.а.в.) ёрдамларида 
тўғрилаб, ҳаётининг кейинги даврини керагидай фойдали ўтказган, орқасидан Расулуллоҳнинг 
(с.а.в.) кўзларини ёшлантирадиган даражада азиз бир хотира қолдирган, асрлар кейин келадиган 
мўминлар ҳавас қилиб, ҳурмат ва кўзёшлари ила қутлаяжаклари бир шараф ва саодатнинг 
соҳиби ўлароқ ўтган эди дунёдан... 
Набиййи акмал ҳазратларининг (с.а.в.) кўзларининг нури Руқаййа ҳам Мусъабдан кейин 
унинг уйини шарафлантирган, ҳафталар, ойлар давомида Асъаднинг уйи бир хонаи саодат 
бўлган ва 6у уйнинг деворлари Руқаййанинг хушбўй ҳидли нафаслари билан, Ҳабиби Худо 
ҳақида қилинган суҳбатларнинг нури билан безанган эди. 
Ажал ўқи отилмаган, такдир ва тайин этилган ҳаёт муддати тугамагаи бўлганида эди, 
Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) тўйибтўйиб хизмат этиб қолиш учун ким билади яна нималар 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling