Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


* * *  Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   214
Bog'liq
kitob 2

* * * 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
112
Қуйилган ғиштлар қуриб, масжид қурилиши бошланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) биринчи тошни 
ўз қўллари билан қўйдилар. Ундан кейин пайғамбаримизнинг амрлари ила Абу Бакр, Умар, 
Усмон, Али (р.а.) галмагал биттадан тош қўйдилар. 
Сўнгра ҳар кимга келтирган тошини қўйишга изн бердилар. Пойдевор маълум бир 
баландликка етгач, ғишт тера бошлашди. 
Ғиштлар хийлагина катта,. бир донасини бир киши базўр кўтарадиган даражада оғир эди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ғиштни ҳам, тупроқни ҳам ўзлари ташидилар. Йилларча бу хотирани ривоят 
қилган шоҳидлар у зотнинг чангга, тупроққа беланган муборак вужудларини доим кўриб 
тургандек гапиришар эди. 
Зилзамбил ғиштларни елкага қўйиб ё қўлтиқлаб иншоот сари борарканлар, Сарвари олам 
(с.а.в.) «Оллоҳим, бу ташиётган юким Ҳайбарнинг хурмоси ё бошқа ҳосили тўла юк эмас. Қасам 
ичаман Раббимга, бу янада тоза, янада хайрли бир юкдир...» маъносига яқин бир байтни 
айтардилар, мўминлар ҳам у зот билан бирга айни шу байтни севинч билан такрорлашарди. 
Вужудлар масжидга тупроқ ва ғишт ташийди, кўнгиллар бу масжидда сажда қилинадиган 
Роббул Оламийнга йўналган. Севинчла такрорланаётган бу байтлар кўнгилларнинг энг теран 
гўшаларида жо бўлган туйғуларни, тушунчаларни ифодаламокда эди. 
Ҳа, бу замин, бу тупроқлар янада хайрли, янада покизадир. Ҳайбар яҳудийлари оламни 
фасодга тўлдиришга бир сармоя ўлароқ тўплаган юк билан бу тупроқларни тенглаштириб 
бўлармиди? Ҳайбарнинг хурмолари Оллоҳнинг бир неъматидир, инсонларнинг қорнини 
тўйғазарди, холос. Аммо бу тупроқ ва бу ғиштлар билан иншо этиладиган масжид қиёматгача 
мўминларнинг севикли ибодатгоҳига, зиёратгоҳига айланажак ва «Пайғамбар масжиди» 
унвонига эга бўлажак. Бу масжидда ўқилган бир намоз бошқа масжидларда ўқилган минг 
намоздан афзал бўлажак, йиллаб гуноҳларга ботиб кетган қалблар бу ерга келиб ҳурмат 
юзасидан саждага бош қўяжак ва онасидан туғилгандек покиза ҳолга келажак эди. Бундай бир 
масжиднинг тошитупроғи Ҳайбарнинг ёмонлик ва фасод учун йиғилган юкларидан албатта 
хайрлироқ бўлади. 
Набиййи акрам (с.а.в.) баъзан: «Оллоҳим, ҳаёт фақат охират ҳаётидир. Ансорни ҳам, 
муҳожирни ҳам ёрлақашингни тилайман», маъносида байт ўқир эдилар. Баъзан бу байтда 
сўзлар ўзгарар, «Оллоҳим, мукофот охиратда ўзинг берадиган мукофотдир. Ансорга ҳам, 
муҳожирга ҳам сахийлик қилишингни, икромэҳсон этишингни тилайман», дер эдилар ва 
қучоқларидаги ғиштга муборак пешона терлари тўкилсада, юзларида табассум ила ишлар 
эдилар. У зотнинг бу ҳолатлари ҳеч бир манфаат кўзламасдан, холис Оллоҳ ризоси йўлида тер 
тўкаётган пок қалбли инсонларга ғайрат бериб, охиратда эришиладиган қийматли мукофотни 
кўз олдиларига келтириб қўярди. 
Иш кизғин давом этаркан, мўминлардан бири: «Пайғамбар ишлаяпти, бизлар ўтирамизми? 
Бу ҳолимиз ожизларга ярашадиган ҳол бўладику», маъносида байт ўқиди. Атрофдагиларга ёқиб 
тушди бу байт. Иш ораси энди ҳамма: «Лаъин қоадна ваннабиййу йаъмал...» байтини такрорлай 
бошлади. 
Бу байтпи ким билади неча марта такрорлади Аммор... Ғиштга бораётганида ҳам, ғишт 
кўтариб қайтаётганида ҳам оғзидан шу байт тушмади. Мадиналик бир ишчи бу байтни илк бор 
Аммордан эшитиб, гўё ўзига киноя қилинаётгандек туюлди. Такрорланган сари унинг жиғига 
тега бошлади. 
— Менга қара, Сумаййанинг ўғли, — деди, — эрталабдан бери нима деб 
шивирлаётганингни билиб юрибман. Бас қил, етар энди. Йўқса, шу таёқ билан бурнинг 
ни ўлчаб қўяман. 
Аммор унга маъсум назар билан боқди. Ақлига, ҳатто хаёлига ҳам келмайдиган тарзда 
баҳоланган эди унинг сўзлари. Ҳолбуки, бу сўзларни сўйлаган сари Расули кибриёга яна бир 
одим яқинлашаётгандек ҳис қилар, у зотнинг борлиқларини ташқарида эмас, қалбининг 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling