Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
109 Абдуллоҳни ичкарига даъват этдилар. Ҳолаҳвол сўралгач, Абдуллоҳ асл мақсадга ўтди: — Ё Муҳаммад, сен пайғамбарликни даъво қиляпсан! Изн берасанми?! Бир неча савол берсам? ⎯ Хоҳлаганингнисўра, — дедиларРасулуллоҳ(с.а.в.). — Қиёмат аломатларидан биринчиси нима? — Инсонларни шаркдан ғарбга сурадиган оташдир. — Жаннатга кирганларнинг илк емиши надир? — Балиқ жигарининг осилиб турган қисми. — Бола нима учун отага, онага тортади? — Эркак суви аёлникидан ўтиб, устун келса, бола отага, аёлнинг суви эркакникидан ўтиб, устун келса, онага тортади. Ҳар уч саволга олинган жавоб ибн Саломни тўла қониқтирди. Абдуллоҳ яна кўплаб савол бериши мумкин эди, чунки охирги пайғамбар сифатлари ҳақида анчагина маълумотга эга эди. Аммо, инсоф билан қараганда, шунинг ўзи ҳам кифоя эди. Бошқа нарса сўрамади. — Мен гувоҳлик бераманки, ё Муҳаммад, сиз Оллоҳнинг расулисиз, — деди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларида мамнунлик нишоналари пайдо бўлди. Ҳануз йўл чарчоғидан фориғ бўлмаган эдилар, деса бўларди. Тавротни ўқийвериб сув қилиб ичиб юборган бир яхудий олими ўз истаги билан келиб имон келтириши бутун чарчокдарини тарқатиб юборди. Абдуллоҳ уйига қайтиб, оила аъзоларини тўплади. — Сизларга яширин ва муҳим хабарим бор, — деди. Қариндош-уруғлари сергакланишди. — Нима экан у? — Ҳаётимнинг энг муҳим ва энг саодатли қарорини бердим. — Тинчликми? — Оллоҳнинг охирги пайғамбари билан танишдим ва унинг динини қабул қилдим. — Ростданми? — деб ажабланди аммаси. — Албатта, ростдан. — Қандай қилиб Мусонинг динини тарк этдинг? Оллоҳнинг ғазабидан қўрқмайсанми? — Мен Мусо пайғамбарнинг динини тарк этганим йўқ, аксинча, унинг амрини ва умматига қилган васиятини бажо келтирдим. Бу келган пайғамбарни Мусо, энг сўнгги келадиган пайғамбар, деб муждалаган эди. Унга имон келтириш бизнинг вазифамиздир. Агар имон келтирмасак, Тавротнинг ҳукмини поймол этган бўламиз ҳамда Мусо пайғамбарнинг васиятига амал қилмаган бўламиз. — Яхшилаб текширдингми? Тағин адашаётган бўлмагин?! — Текширдим, аммажон, синаб ҳам кўрдим. Боз устига, уни кўраркўрмас, эски қадрдонимдай танидим. Мунозара ортиқ давом этмади. Ўша куни кечки овқатга Абдуллоҳнинг уйига йиғилганларнинг ҳаммаси янги динга — Исломга кирдилар. Абдуллоҳ у кеча бир туш кўрди. Таърифи битмас даражада кенг ва кўркам бир боғ, боғ ўртасида булутларни тешиб ўтгудай бир устун қад ростлаган. Ўзи ҳам бу устун тагида турган эмиш. Бир садо эшитди: — Қани, шу устунга чиқ! — Мен бунга чиқолмайман. Бу орада ўртада бир ёрдамчи пайдо бўлди. Абдуллоҳнинг либосидан тутиб кўтарди. Абдуллоҳ унинг воситасида бемалол юқорига чиқа бошлади. Чиқди, чиқди. Ниҳоят, тепадаги тутқичга ёпишди. Ва маҳкам ўрнашиб олди... Айни садо яна: — Бу тутқични маҳкам ушла, — деди. Уйғонганида, қалбида ҳузурҳаловат ҳис этди. Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурларига шошилди. Кўрган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling