Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
* * * Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 106 Орадан кунлар ўтди. Сафиййа уйларига келган бир неча яҳудий билан отасининг суҳбатларини эшитиб қолди. Тушунишича, шаҳарларига бир пайғамбар келган. Маккада уни сиғдирмаганлари учун Авс ва Ҳазраж қабилалари уни бу ёққа таклиф қилишибди. Ҳозир Бани Нажжор маҳалласига ўрнашган эмиш. Меҳмонлардан бири: — Кўпдан бери кутаётганимиз пайғамбар шу эмас ми? — деди. Хуйайй юраги сиқилган ҳолда: — Ҳа, ўша, — деди. — Нимага унда жим турибмиз? Нега дарҳол имон келтирмаяпмиз? Қачондан бери арабларни у билан қўрқитаётган эдикку!.. Хуйайй унга «анқовлик килма» дегандай маънода: — Бу одам Ҳорун пайғамбарнинг наслидан эмас, яъни, сен ўйлаётган яҳудийлардан эмас. Биз эса, ўз наслимиздан, динимиздан бўлмаган пайғамбарнинг кетидан эргашмаймиз! — деди. Шивиршивир шу тариқа давом этди. Асъад ибн Зурора келганини хабар қилишган эди, Набиййи акрам (с.а.в.) уни эшикда кутиб олдилар: — Марҳамат, эй Асъад, ичкари кир! Асъад бир садр келтирган экан, шунга ишора қилиб: — Буни сиз учун ясаттирдим, эй Оллоҳнинг расули, устида ётиб, истироҳат этарсиз, девдим, — деди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) чеҳраларига қувонч аломатлари инди. Ҳадя Расулуллоҳни севинтирганини кўриб, Асъаднинг кўзлари ёшланди. Саййидул анбиё ҳазратларининг бундай арзимас хизматга шу қадар мамнун бўлишларини кутмаган эди. Аммо пайғамбаримизни хурсанд қилган нарса моддий қиймати жиҳатидан арзимас бўлмиш садр эмас, балки уни ясаттириб, ҳадя қилган инсоннинг самимияти ва нозик туйғуси эди. Садр саж дарахтидан ясалган, хурмо новдалари ила тўқилган, устига бир бўйра солинган. Самимий ва холис ниятда қилинган бу ҳадядан пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳақиқатан жуда ҳам хурсанд бўлган эдилар. Шу кундан эътиборан то умрларининг охиригача Асъаддан азиз эсдалик сифатида шу садрда ухладилар. * * * Абу Аййуб билан хоними хонадоннинг муборак меҳмонига таом тайёрлаб, дастурхон тузишар, ортган қисминигина баракот тилаб ўзлари ейишар эди. Бошқа мўминлар ҳам қараб туришмади. Улар ҳам покиза ният ила овқатлар тайёрлаб, Абу Аййубнинг уйига келтиришар, Оллоҳ розилигига эришиш умидида Сарвари анбиёга тортиқ қилишар эди. Илк сафар ўн ё ўн бир ёшлардаги бир бола таом келтирди. — Эй Оллоҳнинг расули, бу овқатни онам бериб юбордилар, — дея маъсум кўзларини пайғамбаримизга тикиб, остонада туриб қолди. —Отинг нима? — деб сўрадилар Расулуллоҳ. —Зайд ибн Собит... Эртанги куннинг буюги Зайд... Оллоҳнинг китобини илк бор расман қоғозга тушириб, Ислом умматига абадий хотира қолдирадиган Зайд... Расулуллоҳнинг саҳобалари орасида Ҳазрати Абу Бакр ва Умарлардан (р.а.) илк бора Қуръони Каримни бир жойга тўплаш, ёзиш вазифасини олишга лойиқ кўрилган Зайд... Сўнгги нафасигача бу саодат тожига доғ туширмай яшайдиган ва эртага Роббул Оламийн ҳузурига «хатла битилган илк Қуръон» билан борадиган шарафли инсон... Келтирган овқати сутга нон тўғраб ва сариёғ солиб тайёрланган таом эди, Зайд у ердан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling