Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
ҲИЖРАТ ЮРТИДА ЗАФАРЛАР Атрофни ўраб олган хушбўй ваҳий қучоги, Малаклар ила бирга Жаброил келган чоги, Таъсис бўлди у ерда буюк ирфон ўчоги, Бир ёнда шонли Бадр, бир ёнда Уҳуд тоги, Қароргоҳи Набийдир Мадинанинг тупроги. Кўнгил у ерда топур шифони ҳар дардига, У ердан йўл топилур Раббимнинг жаннатига. Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 104 Минг салом, минг таҳиййа у шаҳарнинг аҳлига. Хоҳланг «Ясриб» дейсизми, хоҳланг, гўзал «Мадина», Танлагандир юртп дея Ҳабиби адибига. Нур гулидир саҳроси, нурдир яшил қуббаси, Малакларга ўрнакдир ҳам Хазраж, ҳамда Авси. Абу Бакри, Умари, Зайнаби ва Ойишаси... Бир ўлкаки, масжиди — гўзал жаннатп богчаси. Ўша ердан юксалди жаҳонга азон саси. * * * Мадинанинг Бани Нажжор маҳалласидаги болохонали муборак уй... Унинг бошқа уйлардан фарқли бир аҳамият қозониши мумкинлиги шу кунгача ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаган эди. Ҳатто хонадон соҳиби Абу Аййуб Холид ибн Зайднинг ўзи ҳам неча соатлар аввал бу уйда фаришталар Набийлар Султони пайғамбаримизни (с.а.в.) кутиб олиш шодиёнасига тайёргарлик кўрганларини хаёлига келтирмаган. Бу хонадонда Оллоҳнинг энг охирги ва энг буюк пайғамбари меҳмон бўлади. Унинг бу ерда тўхташини, бу ерда қўним топишини, бир қараганда, уй соҳиби Абу Аййуб истади, аммо хақиқатда буюк Оллоҳ тақдир этган эди... * Эскидан «Ясриб» деб аталиб келган бу шахар Ҳазрати Расулуллоқга (с.а.в.) иккинчи ватан бўларкан, ўша кунлардан бери «Пайғамбар шахри» маъносида «Мадинатун Набавиййа» кискача «Мадина» деб атала бошланди. (Мухаррир изоҳи.) Бошини кўтарган ҳолда бир ўнгга, бир чапга буриб илгарилаётган туя бу хонадоннинг остонасига ўз хоҳиши билан чўкмаган эди. Зеро, Набийлар сарвари бу туя хусусида: «Унга тегманглар, у маълум бир вазифага маъмурдир», деб таърифлаганлар. Бинобарин, белгиланган жойдан бир қадам ҳам у еқбу ёққа ўтиб кетиши имконсиз эди. Бутун дунё бирлашса ҳам, уни шу чўккан жойидан бошқа бир ерга чўктиролмасди. Бошига бахт қуши қўнганини кўриб, кўзлари севинч ёшларига тўлган Абу Аййуб тушда ҳам кўрилмайдиган бир толенинг ўзига насиб этганини ниҳоят ҳис эта бошлади. Пайғамбаримизга: — Эй Расулуллоҳ, сиз лутфан юқорига чиқинг, мен аёлим билан пастда турақоламиз, — деди. — Эй Абу Аййуб, бизга ва бизни кўргани келганларга қулайроқ ер пастки қаватдир... Эътирозга ўрин қолмади. Эру хотин шу кеча Расулуллоҳ (с.а.в.) жойлашган хонанинг устида қандай ётиб ухлашларини тасаввур этдилар. Хонанинг бир бурчагига қисилиб ётишдан бошқа чора йўқ эди. Аммо иш шу билан битмади. Обдаста ағдарилди. Дарҳол ёпинчиқ кўрпаларини сув устига ташладилар. Пастга чакка ўтиш хавфи такапукаларини чиқараёзган эди. Ҳеч кимга насиб бўлмаган саодат бу кеча уларга насиб этган, энди қўлдан келганча хурмат ва икром кўрсатиш лозим бўлган бир пайтда, тепаларидан чакка ўтказиб юборилса... Ахир, Набийлар сарвари ўша заҳоти уйқуга толган бўлсаларда, йўл чарчоғи ҳали кетмаган эди. Уйда ёпинадиган бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Абу Аййуб билан хотини шу кеча неча бор уйғонди. Ҳар уйғонганида «Расулуллоҳ (с.а.в.) пастимизда ётибдилар, биз бўлсак, у кишининг устларида бемалол дам олиб ётибмиз», деган хижолатли туйғу ҳеч тинчлик бермасди. Тонг отгач, Расулуллоҳга (с.а.в.) яна юқорига чиқишни таклиф этишди. Расули акрам (с.а.в.) яна айни жавобни бердилар. Бу кез Абу Аййуб одоб, имон ва виждон азобидан сизиб чиққан бир ифода билан: — Сиз пастда қоларкансиз, биз юқорига чиқа олмаймиз, эй Расулуллоҳ — деди. Бу самимий ифодалар ўринлар алмашиши учун гўзал бир восита бўлди. Нонушта қилинди. Қуёш бир микдор кўтарилди. Бани Нажжор оилаларидан ёшёш қизлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling