Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
101
шахсан ўзлари бўлдилар. Бу масжид дунё тургунча туражак, мўминларнинг қалбида алоҳида, 
муборак, муқаддас ўрин тутажак эди. 
Неча йиллардан буён Ясриб шаҳрида бир яҳудийнинг қули сифатида хизмат қилиб 
келаётган Салмон бир куни дарахт устида хурмо териш билан банд эди. Хўжайини дарахтнинг 
тагида турарди. Шу аснода хўжайинининг бир қариндоши келди. Мезбон унга жой кўрсатди. 
—Хафаҳол кўринасан, — деди. 
—Тўғри топдинг. 
—Нима бўлди? 
— Маккада пайғамбарлик даъвоси билан чиққан одам Қубога келганмиш. Ҳозир Авс 
қабиласи ҳам, Ҳазраж қабиласи ҳам унинг атрофида парвона. 
Салмон бу сўзларни эшитар экан, ҳаяжондан қулоқларигача қизариб кетди. Дарахтдан 
сакраб пастга тушди, келган одамнинг ёқасига ёпишди. 
— Нима дединг, нима дединг? Худо ҳаққи, гапларингни яна бир қайтаргин! 
Шу заҳоти Салмоннинг орқасига қамчи тушди. 
— Сенинг нима ишинг бор? Тур, йўқол бу ердан!.. Салмон ўзини тутиб олди ва орқага 
чекинди. Оқшом тушгунга қадар ўтган соатлар йиллардай чўзилиб кетганга ўхшарди. Ниҳоят 
ишини тугатиб ижозат олгач, бир оз хурмо олиб Қубога йўл олди. 
Расулуллоҳни (с.а.в.) топди, келтирган хурмоларини олдиларига қўйди. 
— Анчамунча садақа беришим керак эди аслида. Оз бўлса ҳам, кўпдай кўринг, — деди. 
— Мен садақа олмайман, — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ (с.а.в.) ва Салмон келтирган 
хурмоларни дўстларига тарқатиб бердилар. 
Бир муддатдан кейин Салмон изн сўраб ташқарига чиқар экан, «бу биринчи», дея 
минғирлаб қўйди ўзича. Қоронғу кечада Ясрибга йўл олар экан, «яна иккитаси қолди», дер эди 
ўзига ўзи. 
ЯСРИБГА ҲАРАКАТ. ИЛК ЖУМА НАМОЗИ 
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) Савр тоғидаги ғордан чиққанларида рабиул аввал 
ойининг душанба куни бўлган. Қубога ўн икки кун деганда, яъни, ўн бешинчи рабиул аввал 
куни етиб келганлар. У кун жума куни эди. Қубода ўн тўрт кун дам олгач, айни 
йигирматўққизинчи рабиул аввалга тўғри келган жума куни яна отланиб, Ясриб сари йўлга 
чиққанлар. 
Орада тўрт чақиримча масофа бор эди. Атрофларида Маккадан кўчиб келган муҳожирлар 
ва Ясрибда уларни қучоқ очиб кутиб олган ансорлар. Пайғамбаримиз ҳижрат сафарига чиқиш 
олдидан сотиб олган Қасва исмли туяларига минган эдилар. Орқа ўркачига Ҳазрати Абу Бакрни 
мингаштириб олдилар. 
Салим ибн Авф оиласи маскан тутган «Рауна» деб аталувчи жойга етиб келганларида вақт 
қоқ туш эди. Туяларини тўхтатиб, пастга тушдилар. Ҳамма пешин намозини ўқишга 
тайёргарлик кўра бошлади. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ислом динида ҳафтада бир марта 
адо этиладиган жума намозини ўқимоқчи эдилар. 
Дастлаб суннат намози ўқилди. Пайғамбаримиз оёққа қалқдилар. Диққат билан тикилиб 
турган саҳобаларига қарата илк жума хитобини қилдилар: 
— Эй инсонлар, сизларни нажотга элтадиган амалларни бажаришда ҳушёр бўлинг. Шу 
нарсани яхши билингки, барчаларингиз вақтисоати келиб фоний дунёдан кўз юмасиз, 
сурувингизни чўпонсиз қолдирасиз. Сўнграқиёмат куни Раббимиз сизларга пардасиз, 
таржимонсиз шундай дейди: «Менинг расулим сенга келиб динимни етказмадими? Мен сенга 
мол-дунё бериб эҳсон қилмадимми? Ўзинг учун нималар қилдинг?» Шунда бандаси бечора 
ёнатрофга аланглайди. Қарайдики, ҳеч ким йўқ. Олдига қараса, жаҳаннамдан ўзга ҳеч нарса 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling