Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
98
Бирдан ҳамма қалқди. Эркагу хотин, болаю бақра яна томларга, дарахтларга чикди. Оқ 
либосга бурканган уч йўлчи тобора яқинлашишар эди. 
Шаҳарга жон кирди. 
— Оллоҳнинг расули келаётир!.. 
— Буюк Пайғамбар келяпти!.. — дея болалар ҳам қичқирақичкира, нашъа ичида 
ирғишлайирғишлай, катталарнинг севинчига шерик бўлишар эди. 
Яҳудийлар Расулуллоҳга (с.а.в.) бирор зарар етказмасин тағин, деган андиша йилдирим 
тезлигида зеҳнларни қоплади. Зудлик билан қиличларини тутиб, жаноби пайғамбаримизни 
қаршилаш учун шошилдилар. 
Бу сирада Сарвари Олам (с.а.в.) ҳам иссиқнинг ва чарчоқнинг таъсирила бир хурмо 
дарахтининг соясида тин олишга тўхтаган эдилар. 
Беш юзга яқин одам «Оллоҳу акбар!.. Отлоҳу акбар!..» дея Расулуллоҳга пешвоз чикди. 
Бир муддат сояда ҳордиқ чиқарган пайғамбаримиз Қубо қишлоғига келдилар ва Кулсум 
ибн Ҳидмнинг уйига меҳмон бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр Ҳудайб ибн Исоф хонадонига қўноқ 
бўлди. 
Ўша кеча Қубо халқи қишлоқларига тонгга қадар нур ёғилиб турганини кўргандай бўлди. 
Ҳеч бўлмаганда, Кулсум ибн Ҳидмнинг уйи ҳақиқий бир жаннат боғчасига айланган эди. 
Маккада қолган инсонларнинг душманлик гуйғулари каби, энди қовушганлари 
ясрибликларнинг севгилари ҳам ўлчовга сиғадиган даражада эмасди. 
* * * 
Энг оғир шароитлар остида юритилган диний таблиғ вазифаси энг сўнг чора қолмагунча 
ҳам тўхтатилмаган, жиддий шаклда ҳаётларига суиқасд тайёрлангани маълум бўлганидан 
сўнггина, бу вазифани ташқаридан туриб давом эттириш ниятида ҳижрат қилинган эди. 
Ясриб мўминларининг, сизни ҳар қандай шароитда ҳам ўзимизни ва оила аъзоларимизни 
қўриқлагандай қўриқлаймиз, дея сўз берганларига қарамай, Расули акрам (с.а.в.) аввал барча 
мусулмонларни кузатиб бўлгачгина хижрат қилишлари ботаётган кемани энг охирда тарк 
этадиган Улуғ Дарға эканларидан эди. «Мен кетяпман, сизлар орқамдан борарсизлар», тарзида 
иш тутиш у Зоти Шарифнинг (с.а.в.) хаёлларига ҳам келмасди!.. 
Бу ҳижрат асносида истасалар эди, Жаброили амин у кишига йўлбошчи бўлиши мумкин 
эди. Малаклар ҳеч заҳмат етказмай хоҳлаган ерларига элтиб қўйишарди. Шундай бир истак 
бўлганида, Улуғ Мавло Ҳабиби адибининг дуосини қайтармас, орзуини бажо келтирар эди. 
Аммо бу зот ҳар турли машаққатларни бўйинга олиб, шундай таҳликали йўлчиликни 
танлаган, мушрик бўлишига қарамай, Абдуллоҳ ибн Урайқитни ўзларига йўлбошловчи килиб 
олган эдилар. Бу тутимларининг сабаби —ҳар турли ғовларни матонат ила енгиб ўтишни ва 
қийинчиликларга чидашни мақсад қилиб олганларидан, ҳар ишни ўша ишнинг билағонига 
топшириш йўлини зеҳнларга жо этиш ғоясини кўзлашларидан эди. 
Ишни билағонига қилдирилиши лозимлигини Ҳазрати Пайғамбаримиз бу ҳаракатлари 
билан англатмасалар, яна қандай англатишлари мумкин эди?!. 
* * * 
Абдуллоҳ ибн Урайқит зиммасига юкланган вазифани тўлатўкис адо этди. Сўзида турган, 
дарҳақиқат, тақдирга лойиқ тарзда йўлбошловчилик қилган бу одамга ташаккур билдириб
ҳақини зиёда қилиш ҳам фойдадан холи эмасди. 
Чунончи, уни мамнун этиб, кутганидан ҳам зиёда ҳақ тўладилар. 
Суроқа ҳам Расулуллоҳга (с.а.в.) берган ваъдасида турди. Маккага қайтар экан, ҳамон ҳар 
томонда зўр бериб ҳижратчиларни қидириб юришганини кўрди. 
— 
Йўл бўлсин? — деб сўрайди. 
— Муҳаммад билан унинг ҳамроҳларини топишга, — деб жавоб қилишади. 
— Қойилман сизга. У бу ердан ўтадию, юзта туяни била туриб мен ўзимни кўрмаганга 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling