Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
95 ташвишга қўйиб нима қилади? Аммо орадаги масофа қискарган сари кўнглига хавотир инди. Қолаверса, у оддий йўловчига ҳам унча ўхшамасди. — Ё Расулуллоҳ, бир отлиқ келяпти, яқин кепқолди, — деди ниҳоят. Жаноби пайғамбаримиз орқага ўгирилдилар ва: — Оллоҳим, уни тўхтат, — дедилар. Бирдан отнинг оёқлари қумга ботиб қолди. Суроқа от устидан учиб, думалаб кетди. Бу бир ажиб ҳол эди. Ҳеч от оёғи ботадиган жой эмас. У ербу ерининг лат еганига ҳам қарамай, яна фолчўпларини олди. Яна «қилма» деган чўп чиқди. Орқасига қайтиб кетай деса, юз туя... Такрор отига минди, такрор учиб тушди. Яна турди, яна минди. Шу қадар яқинлашдики, ҳатто Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Қуръон ўқиётганларини эшита бошлади. Пайғамбар (а.с.) ўгирилиб қараган эдилар, ўша заҳоти Суроқа учинчи марта учиб тушди. От яна тиззаларигача қумга ботиб кетди. Типирчилар, лекин оёқларини қумдан чиқара олмас эди. — Ё Муҳаммад! Тушундим, бу ишлар тасодиф эмас. Сенинг алоқанг бор бу ерда. Бизни қутқар, — деди. Суроқа шум фикридан қайтган эди. Қаршисида доимо иши юришиб, даъвосида тобора муваффақ бўлиб бораётган улуғ бир инсон турганига қатъиййан ишонди. Келиш мақсадини самимиятла сўзлаб берди, пушаймонлигини изҳор этди. Сўнгра: — Менга бир хат қилиб беринг, — деди. Кейинчалик шу ёзув билан у ўзини танитмоқчи эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакрга: — Истаганини ёзиб бер, — дея амр этдилар. Бир суяк парчасини топиб, устига хат битиб, қўлига беришди. Суроқа уни ўқ халтасига солиб қўйди. Емак бермоқчи эди, қабул қилишмади. Бир ўқни узатиб: — Йўлларингда менинг чорвамни боқиб юрган чўпонга дуч келасизлар. Шу ўқни бериб, хоҳлаган бир ҳайвонни олишларинг мумкин, — деди. Яна қабул қилишмади. — Унда сизларга қандай ёрдам берсам экан? — Орқамиздан тушганлар бўлса, ўшаларни изларига қайтариб турсанг бўлди, — дейишди. — Жуда яхши, хотиржам бўлинглар. Ҳижрат йўловчилари олға босишди. Суроқа ортига қайтди. * * * Эрхотин Абу Маъбад билан Умму Маъбад Макка — Ясриб йўли устига бир чодир тикиб, йўлчиларга емакичмак сотиб кун кўрадиган бир оила эдилар. Қабилалари ўзи бошқа тарафда, бу ердан бир оз узоқда эди. Муборак йўлчилар етиб келишганида Умму Маъбад ёлғиз, эри йўқ эди. —Салом сенга, эй Умму Маъбад! —Салом сизларга, эй тоза юзли йўлчилар! —Бизга сотадиган ниманг бор? — Афсуски, ҳеч бир нарса қолмади. Илгаридаги қабилага қадар етиб олсаларингиз, ейишга улбул топасизлар. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шу яқин ўртада ётган бир қўйга қараб турганларини кўриб, сўзига илова қилди: — Оёғидаям туролмайдиган бир қўй... Юролмагани учун қолди бу ерда. — Шуни соғишимизга изн берасанми? Умму Маъбад лабини бурди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling