Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
103
Ҳар бирининг кўнгли самимият ва севгига тўлиқ инсонларни қандай рад этадилар? Қандай 
қилиб уларга: «Йўқ, сизларникига киришни истамайман», дея олардилар? Бинобарин уларнинг 
кўнгилларини ранжитмаслик учун туяларининг жиловини қўйиб юбордилар. Қаерга қўниш 
масаласини хал қилишни илоҳий даргоҳ ихтиёрига топширдилар. 
Йўл ўртасида туриб, туянинг жиловига осилиб: 
— Ё Расулуллоҳ, мана бизнинг уйимиз, ичкарига марҳамат қилинг, бизни бу шарафдан 
маҳрум этманг!.. — дея ёшли кўзлар билан ёлворган инсонларнинг дилларини оғритиб 
бўлармиди? 
Ҳар гал уларга: «Туяни ўз ҳолига қўйинглар. У ўзига буюрилганини бажаради...» деб 
жавоб берардилар. 
Туя жимгина йўлида давом этар, чапга, ўнгга қарайқарай илгарилар эди. 
Ниҳоят Нажжор ўғилларининг уйларига яқинлашишди. Туя кейинчалик Набиййи акрам 
масжид қурдирган, бугун қад ростлаб турган очиқ жойга етганида чўкди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) туядан тушмадилар. Туя турди, бир оз олдинга юриб яна орқага қайтди 
ва ҳалиги жойга чўқди. Бўйнини чўзиб, бўкира бошлади. Шундагина: 
— Иншаоллоҳ, манзилимиз шу жойдир, — дея туядан тушдилар пайғамбаримиз (с.а.в.). 
Атрофларида амрларини кутиб турган одамларга ўгирилдилар: 
— Бу ерга энг яқин уй кимники? — деб сўрадилар. 
Абу Аййуб Холид ибн Зайд отилиб чиқди: 
— Менинг уйим, ё Расулуллоҳ, мана, шундоққина олдимизда. 
Шундан кейин хотини билан биргаликда туянинг устидаги юкни, эгаржабдуқни 
туширдилар ва азиз меҳмонларни уйларига бошлаб кирдилар. 
Султони анбиё пайғамбаримиз Бани Нажжор қизларининг «Биз Бани Нажжор қизларимиз. 
Муҳаммад бизга қўшни бўлганидан бахтиёрмиз», дея ўқиган шеърларини тинглаб, Абу 
Аййубнинг уйига кирдилар. 
Абу Аййуб Оллоҳнинг расулини меҳмон қилиш шарафига муяссар бўлганидан ғоят 
хурсанд эди. У ҳам бошқа мусулмонлар каби ушбу шараф тожи унинг бошига кийгизилишини 
орзу этган эди. Қубо қишлоғидан шу ергача жилови қўйиб юборилган ҳолда оғироғир қадам 
босиб келган туя ҳар бир уй олдидан ўтар экан, ҳаяжони кучайган, ниҳоят унинг уйи олдидан 
ўтаётганида: 
— Оллоҳим, энди тўхтат бу туяни!.. — дейишдан ўзини тия олмаган эди. 
Аммо бу воқеликдан нафақат Абу Аййуб ва Умму Аййуб, балки бутун Нажжор ўғиллари, 
бутун мадиналик мусулмонлар хурсанд бўлдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар уйга бирданига меҳмон бўлолмасдилар, албатта. Шу боис бу 
масалани ҳал этишни Буюк Оллоҳга ҳавола қилган эдилар. Ҳар нарсага қодир бўлган Оллоҳга 
ишонишдан ўзга бахт бормиди мўминлар учун! 
Кўчаларда хамон «Расулуллоҳ келдилар!.. Оллоҳнинг улуғ пайғамбари шаҳримизга файз 
киритди!..» деган овозлар эшитилиб турарди. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling