Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
96 — Валлоҳи, унинг жони бор, холос. Сут қаёқда. Аммо кўнгилларингиз синмасин, бир кўринглара. Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларини қўйнинг сиртига қўйдилар. Дуо қилдилар. Қўй бирдан тетикланаверди. Идиш тўлгунча соғдилар. — Ич, эй Умму Маъбад, — дедилар. — Сен ич, эй нур юзли киши. Уни ичишга аввал сен лойиқсан. Такрортакрор таклифлардан сўнг Умму Маъбад сутдан ичди. Сўнгра йўлчилар ҳам бир- бир ичдилар. Кейин яна соғиб, Абу Маъбад келса ичар, деган ниятда ўша ерда қолдирдилар. Хайрлашишаркан: — Эй Умму Маъбад, бу қўйни сўйманглар, — деб тайинладилар. * * * Абу Маъбад қайтиб келгач, сутни кўриб ҳайрон бўлди. Чунки шунча сут берадиган соғин ҳайвонлари йўқ эди. — Қаёқдан келди бу? — деб сўради хотинидан. — Юзидан нур, қўлидан барака, дилидан раҳмат ёғилиб турган бир одам келди, анави қўйимизни соғди,— деб жавоб қилди Умму Маъбад. — Қани, у одамни таърифлачи. Қурайш ахтараётган одам шу бўлса керак. Умму Маъбад Расулуллоҳни (с.а.в.) таърифлай бошлади: — Нур каби порлоқ, гўзал ҳўйли, гўзал юзли бир одам экан. Қорни катта эмас, боши кичик эмас, тоза юзли, қирмизига тортган кўзли, узунгина сочли. Овозида шиддат бор, кўзи сурмали, узун бўйинли, қалин соқолли, жим турганида виқорли, сўзлашганида ҳикматли, гаплари тотли ва очиқ, беҳуда гап айтмайдиган, сувнинг оқиши каби майин сўзлайдиган одам. Узокдан кўрилсаёқ инсонларнинг энг қийматлиси экани билинадиган, яқиндан боқилганида энг чиройлиси экани муҳаққақ бўлган бир зот. Узоқдан кўрган айб тополмас, яқиндан кўрган бир қусур топмас. Икки шох орасидаги бир шох эди (уч киши эдилар). Лекин учаласининг ичида нур юзлиси, бўйи мўътадили бўлгани у. Биродарлари унинг атрофида парвона, сўзласа, тинглайдилар, амр этса, зудлик билан адо этадилар, хизматини қиладилар... Абу Маъбад хотинининг сўзини кесди: — Демак, эй Умму Маъбад, хойнаҳой бу киши Қурайш ахтараётган одамнинг худди ўзгинаси. Дуч келсам, унга биродарлик таклиф қилардим. Бутун кучим билан шунга интиламан, — деди. * * * Умму Маъбад Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тавсияларига кўра, у кучсиз, ҳолсиз қўйни сўймакдан воз кечди. Бундан бошқача қарорга келмасди ҳам. Чунки у зотнинг қўли тегиши билан жонланган, худди оёқларини боғлаб турган иплар бир-бир узилган эди. Ўша кундан эътиборан бу қўй оиланинг барака манбаи бўлди. Энг қаттиқ қурғоқчилик паллаларида ҳам елинлари лимлим тўлиб, оиланинг сутга эҳтиёжини буткул қоплади. Расули муҳтарам (с.а.в.) уни соғган кунларидан бери йигирма саккиз йил бу оилага хизмат қилди. Расулуллоҳдан (с.а.в.) бир ёдгорлик бўлиб қолди. Умму Маъбад ҳар соғганида ҳижрат йўлчиларини хотирлар, ҳар дафъа: «Яхшиямки ақлим етиб, Расулуллоҳнинг тавсиясини тутганим», дея қўйнинг сағринини силаб қўяр эди. * * * Ясриб тарафдан бир чангтўзон кўтарилди. Ҳазрати Абу Бакр бундан ташвиш чекмади, чунки таҳлика у томондан келмасди. Дарҳақиқат, у бир карвон эди. Карвон аҳлидан бири шошиб келди. Зубайр ибн Аввом экан. Мамнунлик туйғуларила қучоқлашишди. Бундай бир сафар чоғи бунақа дўстлар билан кўришиш нақадар яхши ҳол!.. Ҳар икки тараф ҳам севинишди. — Ясрибдаги мусулмонлар йўлга чиққанларингизни эшитишган, сабрсизлик билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling