Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
108
Хақиқий маънода одам бўлишини орзу қиларди. Шу сабабдан унга шаҳодат калимасини 
айттиришга, Муҳаммад Оллоҳнинг қули ва элчиси эканига ишонтиришга ҳаракат қиларди. Эри 
Молик бундан норози эди. Ўзи Умму Сулаймнинг мусулмонликни қабул қилганига қарши, энди 
ўғилчасини ҳам шу йўлга етаклаётгани сабр косасини тўлдирди. 
— Ўғлимнинг эътиқодини бузма, — деди. Хотини бунга жавобан: 
— Мен унинг эътиқодини бузмаяпман, — деди. 
Эру хотин орасида чиққан муросасизлик охири бориб жанжалга а11ланди. Бақирчақиру 
сўкишлардан кейин Молик уйдан чиқиб кетди. Иттифоқо, йўлда бир душманига дуч келиб
урушиб кетишди ва Молик ҳалок бўлди. 
Анас етим, Умму Сулайм бева қолди. Умму Сулайм Исломни қабул қилишига қаттиқ 
қаршилик кўрсатган эрининг ўлимига кўп маҳзун бўлмади. Фақат бундан буён динининг 
буйруқларини бемалол адо қиладиган ва бу масалада унга ҳеч ким тўсқинлик қилмайдиган 
бўлди. 
Бу орада Расулуллоҳ (с.а.в.) тутинган ўғиллари Зайдни Абу Рофий деган бир мадиналик 
билан қўшиб, йўлга чиқардилар. Улар Маккага бориб, у ерда қолган бола-чақаларини олиб 
келишлари керак эди. 
Абдуллоҳ ибн Салом Маккадан келган азиз меҳмонни бир мартагина кўрган, суҳбатини 
олган, қалбида кенглик ва роҳат ҳис этган эди. Бир муддат кутди, тараддудланди. Аммо кунлар 
ўтган сайин у зотга тобора яқинлик сезаверди. 
Бугунги ишни эртага кўймаслик керак. Айниқса, бундай муҳим бир масалага лоқайдлик 
қилиш яхшилик келтирмайди. Отасининг ва бобосининг эшигини қоқиб, «Қани, юринглар 
энди...» деган ажал бир куни яна келиб қолса, «Эй воҳ!..» деган билан иш битмайди, қабохат 
фақат ўзига оид бўлади... 
«Қатъий қарорга келиш учун бир бориб кўришинг керак, эй Ибн Салом!» деди ўзига ва 
ўйчан одимлар ила йўлга тушди. 
Анчадан бери сўнгги пайғамбарнинг зуҳур этиши кутилмокда эди. У зот Мадинага кўчиб 
келмасларидан олдиноқ жуда кўп сифатларини Таврот орқали танирди. Шаҳарга келган 
кунлари уни оломон орасида кўрди, қалбида, бундай одам ёлғончи бўлмайди, деб қаноатланди. 
Иккинчи бор кўрганида ва сўзларини эшитганида, бу қаноати янада мустаҳкамланди. 
Қабиладошлари бўлмиш яҳудийларнинг 6у ишга қарши чиқишларини биларди. Ўзларидан 
бўлмаган пайғамбарга икки дунёдаям ишонмасликлари аниқ. Бир неча йил аввал Тавротни 
ўқиган отаси Саломнинг: «Чиқадиган бу пайғамбар Ҳорун авлодидан бўлса, унга имон 
келтираман ва уни қўллабқувватлайман, акс ҳолда, инкор этаман», дегани ҳануз хотирида. 
Эҳтимол отаси бу сўзни ўғлига эртага тутиши лозим бўлган йўлни ўргатиш учун сўзлагандир. 
Отаси аллақачон ҳаётдан кўз юмиб кетди. Тирик бўлганида ҳам имон келтирмаслигини 
ўша вақтда маълум қилган. Лекин бу келган киши ҳақиқатан пайғамбар бўлса, унга имон 
келтирмаслик қандоқ бўларкин? Йилларча Таврот ўқиди. Агар Тавротни ўқиш унга қайсарлик 
ва инкор келтирса, билатуриб Ҳаққа қарши чиқишни ўргатса, Таврот ўқимайдиган жоҳиллардан 
ҳам жоҳилроқ саналмайдими? Ҳеч бир аҳмоқ билатуриб ўзини оловга ташлаган одамдан ҳам 
аҳмоқроқ бўлолмайди, ахир. 
Ишни тез ҳал этгани маъқул. Яҳудийларнинг тазйиқи бошланса, балки бундай муҳим 
масалани ҳал этолмай қолиши мумкин. Ҳисоб куни Жаноби Ҳаққа: «Яҳудий 
қавмдошларимнинг сўзидан чиқолмадим, шунинг учун имон келтиролмадим», дейдими? 
Ақлдан бўладими шу иши? Шояд бу келган киши пайғамбар бўлмаса, масала ўзўзидан ҳал 
бўларди... 
Абдуллоҳ ибн Салом мана шундай ўйлар оғушида Абу Аййубнинг эшигига келиб қолди. 
— Меҳмонингиз билан кўришмоқчиман, — деди. 
Набиййн акмал (с.а.в.) ҳазратларига хабар берилди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling