Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
* * * Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 119 Бир куни Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) Расули акрамни зиёрат этди: — Ё Расулуллоҳ, қизингиз Фотимани ўзимга сўраб келдим, — деди. Ҳазрати Фотима, розийаллоҳу анҳо, у кунларда ўн саккиз ёшда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр эса эллик бирэллик икки ёшда. Бу турмушни орзу этиши Султони анбиёга (с.а.в.) яна ҳам яқин бир қариндошлик алоқасини ўрнатиш истагидан эди. Илгарироқ қизи Ойишани (р.а.) пайғамбаримизга унаштирган, шу тариқа Сарвари оламга ҳам куёв, ҳам қайнота бўлиш орзуида эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу таклифни қабул этмадилар. Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзини жуда севишларини биларди. Рад жавобини берганларидан тушундики, бунда мутлақо бир ҳикмат бор. Бир неча кундан кейин айни истак билан Ҳазрати Умар (р.а.) ҳам мурожаат қилди ва айни рад жавобини олди. Ва у ҳам бунда бир ҳикмат бўлса керак, деган тушунча ва ишонч билан айрилди. * * * Дўстларидан бири бундай таклифни Ҳазрати Алига (р.а.) қилди: — Ё Али, Ҳазрати Фотиманинг қўлини сўрасанг бўлмайдими?.. Ҳазрати Али бу таклиф эгасига маъноли қараб: — Абу Бакр билан Умарнинг рад этилганларидан хабарим бор, — деди ва қўшимча қилди: — Ҳолбуки, ҳар иккалалари ҳам инсонлар орасида пайғамбаримизга энг яқинидирлар... — Нима қипти? Сен Расулуллоҳнинг қариндошларисан. Уйланадиган ёшга аллақачон етгансан. Сен ҳам бир маротаба сўраб кўр. Рад жавобини олсанг, Абу Бакр ва Умар нимани йўқотган бўлсалар, сен ҳам ўшани йўқотасан, холос... Бу сўздан кейин Ҳазрати Али туриб Набийлар султонининг (с.а.в.) ҳузурларига борди. Бироқ гапни нимадан бошлашни билолмай, хиёл муддат жим ўтирди. Унинг мушкулини Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ўзлари осон қилиб қўяқолдилар: — Ё Али, мендан Фотимани сўраб келдингми? —дедилар. Мақсад ҳосил бўлган эди. Ҳазрати Алининг (р.а.) кўзларидан: «Менинг ҳам айтмоқчи бўлганим, аммо уялганимдан гапира олмаётган нарсам шу эди», деган маънони уқса бўларди. Миннатдор нигоҳла боқиб, ҳаяжон ва мамнуният сезилиб турган ва одоб билан безалган бир ифода ила: — Ҳа, деди. Бундан кейин ичидаги бўронларнинг йўналиши ўзгарди. Қандай жавоб олар экан? Муборак лаблардан чиқажак сўз то қулоқларига етиб келгунча сабри етармикан?! Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юз ифодаларида рад жавобидан асар йўқ эди. Мамнун эмасликларини кўрсатувчи бирон аломат ҳам сезилмасди. Султони Анбиё ўринларидан туриб, ичкари кирдилар. Қизлари Фотимага, жиянлари Али уни сўраётганини билдирдилар. Ҳазрати Фотиманинг юзи гул рангини олди. Бошларини эгдилар, жавоб бермадилар. Бир муддат кейин Ҳазрати Али Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларидан бундай неъматни насиб этгани учун Оллоҳга ҳамд айтиб чикди. Тўй кейинроқ қилинадиган бўлди. * * * Сирма ибн Анас кекса бир одам эди. Илгаридан ўзича мустақил бир ҳаёт тарзини яшаб келар, бундай ҳаётни танлаши Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг дини бўйича яшаш орзуидан эди. Уйининг бир чеккасини ибодатгоҳ қилиб айирган ва жунуб ё ҳайз ҳолида бўлганларни бу ибодатгоҳга яқинлаштирмас эди. Бутларни тарк этганини кўрганлар унинг ибодатхонасига келиб: — Сен ўзингча нима қилдим деб ўйлаяпсан, эй Абу Қайс? — деб сўрасалар, Сирма |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling