Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
131
Аммо, на чора, Холид уйига келмади. Бу ёқда касали ҳам ёқасини қўйиб юбормаяпти. Шам 
каби кунданкунга эриб битди Абу Ухайҳа. 
Ниҳоят бир куни... ҳаҳа, бир куни ажал ўқи отилди. Сўнгги нафас олиндию Оллоҳга ва 
расулига душман бўлган бирининг ҳаёт дафтари ёпилди охир... 
Азоб фаришталари келди, унинг ҳабис руҳини танасидан жудо этдилар ва Оллоҳнинг 
расулига душманлигининг ҳисобини сўраш учун олиб кетдилар. 
— Сизлар кимсизлар? Мен Абу Ухайҳаман, Макканинг энг кўзга кўринган шахсларидан 
эканимни дуч келган одамдан сўрашларингиз мумкин! — ҳам дея олмади. 
Ҳақиқатан, Макка шаҳри куфрнинг бошчиларидан бўлмиш нуфузли шахсиятларнинг 
биридан жудо бўлган эди. Айни чокда, мусулмонлар ҳам ашаддий душманларининг биридан 
қутулдилар. Холид ибн Саид отасининг ўлимидан хабар топмади. Хабар топганида ҳам ҳеч 
хафа бўлмасди. Яъни, ўғлини ҳақ йўлдан қайтаришдан бошқа иши бўлмаган, Ислом динини 
туғилган жойида бўғишга ҳаракат қилган бундай инсоннинг ўлими хафа бўлишга ҳам арзимас 
эди. 
* * * 
Мадина... 
Бир гуруҳ мусулмон аёллар пайғамбаримизни зиёрат қилгани келди. 
— Эй Оллоҳнинг расули, эркаклар доимо сизнинг ёнингизда қийматли суҳбатларингизни 
тинглайдилар. Аммо биз аёллар бундан маҳруммиз. Эркаклар суҳбатингиздан баҳра оладилар, 
биз эса, қуруқ қолганмиз. Биз учун ҳам бир кунни тайин этсангиз ва бизга ҳам динимизни 
ўргатсангиз, — дедилар. Аёлларнинг бу таклифи маъқул кўрилди. 
— Фалон куни фалончи хотиннинг уйида тўпланинглар, — дедилар. 
Ўша кун келгач, Пайғамбар (а.с.в.) айтилган ерга бордилар, аёлларга ўз вазифалари 
хусусида маъруза қилдилар. Суҳбат мобайнида уларга сабрли бўлишни тавсия этдилар. 
— Ичингиздан бирингизнинг мабодо учта фарзандингиз оламдан ўтган бўлсаю бунинг 
аламларига сабр этган бўлсангиз, бу сабрингиз учун жаҳаннамдан тўсгувчи бир парда бўлади, 
— дедилар. 
Аёллардан бири сўради: 
— Иккита фарзандидан айрилган бўлсачи? 
— Унга ҳам шундай, — деб жавоб қилдилар пайғамбаримиз (а.с.в.). Эшитиб ўтирганлар 
фарзанд сони эмас, балки кўрсатилган сабртоқат муҳим эканини тушуниб 
етдилар. 
Суҳбатлари унча узун бўлмади. Зеро, пайғамбаримиз (с.а.в.) кўп гапиришни ёқтирмас 
эдилар. Аммо «келиши билан кетиши бир бўлди» дейишларига ҳам ўрин қолдирмадилар. Чунки 
ким билан сухбат қилмасинлар, уни зериктириб қўймаслик, қалбини, руҳини қондириш каби 
мақсадлар у зотнинг асосий мақсадларидан бири эди. Бевақт, беўрин, маъносиз гаплар гапириш 
табиатларига зид ишлардандир. Чанқаган тупроқ сувга қандай муҳтож бўлса, тингловчилар ҳам 
суҳбатга шундай бир эҳтиёжлари борлигини сезмагунча биронбир маъруза қилишни тўғри деб 
билмасдилар, аммо таблиғ этилиши лозим ҳақиқат бўлса, аввал тингловчиларнинг етарлича 
диққатназарларини ўзларига жалб қилиб, кейин асл масалани тушунтирардилар. Ҳар хил ишлов 
бериш учун темирни аввал қиздириб олиш лозим бўлганидек. 
Дарҳақиқат, Расули кибриё жаноблари (с.а.в.) аёлларга: «Сизларга ҳам англатмоқчи бўлган 
нарсаларим бор», деб уларни бир ерга тўплаб маъруза қилишлари ҳам мумкин эди. Аммолекин 
уларнинг бундай суҳбатларга ичдан эҳтиёж сезишларини ва маданий бир жасорат ила келиб 
шундай истаклари борлигини ўз оғизлари билан арз этишлари муҳим эди. Чунки пайғамбаримиз 
шунақа суҳбатларгина кўпроқ фойдали бўлишига ишончлари комил эди. 
Бундан буён Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳафтанинг маълум кунларида аёлларга хусусий маърузалар 
қиладилар, аёллар ҳам Набиййи акрам ҳазратларининг (с.а.в.) фақат ўзлари учун қиладиган 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling