Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
133
— Оллоҳу таоло бир қулини севса, Жаброилга (а.с.) ваҳий этади: «Мен фалончи бандамни 
севдим, сен ҳам севгин», дея амр қилади. Ҳазрати Жаброил ҳам ўша кишини яхши кўради. Сўнг 
само аҳлига: «Оллоҳ таоло фалон кулини севади, сизлар ҳам уни севингиз», дея 
хитоб қилади. Само аҳли ҳам уни севади. Бунинг кетидан эса, ер юзида Оллоҳни севувчи 
инсонларнинг қалбларига унинг севгиси жойлаштирилади. 
Расулуллоҳ ҳазратларининг суҳбатларидан баҳраманд бўлганлар ўша куни руҳлари тўйган, 
кўнгиллари ювилган, юзлари топатоза, порлоқ ҳолда уйларига қайтдилар. 
Умар ибн Хаттоб ҳам уйига томон йўл оларкан, ўғилчаси Абдуллоҳ унинг қўлига осилди. 
— Отажон! 
— Нима дейсан, ўғлим? 
— Пайғамбаримиз япроқлари тўкилмайдиган дарахтни сўрадиларку?.. 
— Ҳа, ҳа. Хўш?.. 
— Мен ўша заҳоти унинг хурмо дарахти эканини билдим, — деди Абдуллоҳ севинчдан 
кўкка сапчигудек бўлиб. 
—Жуда яхши, аммо нега айтмадинг? 
—У ерда ҳамма мендан катта эди, уялдим. 
— Айтганингда бошим осмонга етарди. Биров менга қизил туя ҳадя этса ҳам, бунчалик 
севинтирмасди. 
Отаўғил шу тарзда суҳбатлашасуҳбатлаша келдилар уйларига. Умар ибн Хаттоб фикрли, 
зеҳнли ва одобли ўғли борлигидан ғоятда мамнун ва бахтиёр бўлди. 
* * * 
Бир куни пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир қанча асҳоблари билан бирга 
яҳудийларнинг олдига бордилар ва уларни Ислом динига даъват этдилар. Имон келтирсалар, 
бериладиган савобнинг буюклигини тушунтирдилар. Юз ўгирсалар, чекадиган азобларнинг 
шиддатини ҳам хабар бердилар. Аммо яҳудийлар ҳалибери имон келтирадиганга ўхшашмасди. 
— Келтирган бу янги дининг ҳақ дин эмас, — дейишди. 
Муоз ибн Жабал сўзга аралашди. 
— Эй яҳудийлар, қасам ичаманки, сизлар унинг Оллоҳнинг расули эканини биласизлар. 
Унга пайғамбарлик вазифаси берилмасдан аввал сизлар билан қилган баҳс мунозараларимизда 
бизларга нима деганларингизни эсланг. Келадиган янги пайғамбарни барча сифатларию 
хусусиятлари ила биламиз, демабмидингиз? У келса, унга имон келтирамиз ва сизларнинг 
кунингизни кўрсатамиз, деб юрганлар сизлар эмасми? 
Рофи ибн Хураймила бошини тебратди: 
— Биз ҳеч қачон ундай демаганмиз. Оллоҳ таоло Мусонинг китоби Тавротдан кейин ҳеч 
қандай китоб туширмаган ва ҳеч қандай пайғамбар ҳам юбормаган, —деди. 
Ёнида турган дўсти Ваҳб ибн Яҳудо «тўғри айтмоқда» деган маънода бошини ирғаб, унинг 
гапини тасдиқ этди. 
Шундай қилиб, аввалги ҳолларини биладиган ва бу ҳақиқатларни улардан неча 
маротабалаб эшитиб юрган инсонлар қаршисида ҳамда ўзлари тўласича таниб турганлари ҳақ 
пайғамбар ҳузурида кўрабилатуриб инкор этарканлар, ҳатто юзлари қизармади. Аммо бу юзлар 
эртага ҳисоб ва жазо кунида қизаражак, пушаймонлик терларини тўкажакдир. 
Роббул Оламийндан пайғамбаримизга ваҳий олиб келиш вазифаси юклатилган фаришта 
Жаброили амин (а.с.) Сарвари коинотнинг қалбларига ушбу оятларни ваҳий этди: 
«Яҳудийлар Оллоҳнинг қадрини керагича (кераги Қадар) тақдир этмадилар. Чунки улар: 
«Оллоҳ ҳеч бир инсонга ҳеч бир нарса нозил қилмагандир», дедилар. 
Уларга деки: «Мусонинг инсонларга бир нур ва ҳидоят ўлароқ олиб келган ва сиз уни 
бўлакбўлак (қоғоз) варақлар ҳолида ўзингизга ёққанини эълон қилиб, аммо кўп қисмини 
яширганингиз Китобни (Тавротни) ким нозил қилди? Сиз ва оталарингиз билмаган нарсалар 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling