Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
136
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу саволни жавобсиз қолдирдилар. Эҳтимол бу ишни уларнинг ўз 
виждонларига ҳавола қилмоқчи бўлгандирлар? Саҳобийлар бу зотнинг: «Сизлардан бирингиз ўз 
нафсига хуш ёқадиганини мўмин қардошига ҳам орзу этмагунича ҳақиқий маънода мўмин 
ҳисобланмайди», деганларини билишарди. Бу сўралган саволга ҳам шу муборак сўзлар нури 
остида ўзлари жавоб топишлари лозимлигига ишорат қилгандирлар? Яъни: «Мен ҳам бир 
хизматчи бўлишим мумкин ва ўзимга қандай муомала этишларини орзу этаман?» дея 
хаттиҳаракатларини ҳисоб-китоб қилиб кўришларини истагандирлар? 
— Эй Оллоҳнинг иайғамбари, хизматкоримни неча маротаба маъзур кўриб афв этишим 
керак? 
Яна жавоб бермадилар. Бу саволни эшитмадилар гўё... 
«Саволингиз жавобини мен Абу Масъудга айтдимку, ахир. Сизлар ҳам ундан бошқачароқ 
ҳукмга лойиқ эмассизлар». 
Балки Буюк Пайғамбар (с.а.в.): «Оллоҳнинг сени қай даражада маъзур кўришини истасанг, 
сен ҳам хизматчинпга шунчалик маъзур кўр, маъносида бир хулоса чиқариб олишларини 
истагандирлар? Аммо савол бергувчи бу мавзуни мутлақо Набиййи акмалга (с.а.в) хал 
этдиришни хоҳлар ва шунга қарор қилган эди. Эҳтимол у, ҳамма ўз тушунчаси бўйича йўл 
тутишидан кўра, энг салоҳиятли оғиздан чиқадиган фармонни тинглаши хайрлироқдир, дея 
ўйлар? Балки бу мавзуда ўзининг тушунчаси етарли эмасдир ёки илоҳий бир амр остида 
такрортакрор сўрагиси келаётгандир. Ишқилиб, учинчи бор яна сўради: 
— Эй Расулуллоҳ, хизматкоримни неча маротаба маъзур кўриб, афв этишим керак? 
Бу сафар пайғамбаримиз унга юзландиларда, донадона қилиб: 
— Ҳар куни етмиш маротаба! — дедилар. (Термизий, 4/336.) 
Жовдираган нигоҳлар бир-бирига қадалди. Бошлар 
бу таҳдидкорона хитобдан беихтиёр икки ёққа тебранди. Яқиняқингача оғир ишларга 
мўлжалланган, хўрланган ва бўларбўлмас баҳоналар ила таёқ еб келган хизматкорлар бундан 
буён эмин-эркин нафас оладиган, атрофга бошларини бемалол кўтариб қарайдиган ва ёмон сўз 
эшитмайдиган бўлдилар. Набийлар султони (с.а.в.) бу мавзуни бир оз ойдинлатиш учун 
қўшимчалар қилдилар: 
— Улар сизларнинг оғаиниларингиздир. Оллоҳ уларни сизга ёрдамчи ўларок берган экан, 
оғаинилар ўртасида қандай муомала лозим бўлса, шундай муомала қилинг. Ҳар ким ўзи ейдиган 
таомдан унга ҳам едирсин, ўзи кийган кийимлардан кийдирсин, кучи етмайдиган 
ишларга буюрмасин. Бордию унга оғир иш таклиф қилиб қолса, ўзи ҳам ёрдамлашсин. 
Ичингиздан биронтангиз хизматчисига беихтиёр қўл кўтариб қолса, Оллоҳни хотирласинда, 
дархол қўлини туширсин... 
Бу насиҳатлар ўша ерда ҳозир бўлганларнинг қулоқларига исирға каби тақилди. Суҳбатда 
иштирок этмаган, аммо ўша кундан кейин ўзларига қилинаётган муомалаларнинг ўзгарганини 
кўрган хизматчи ва чўрилар бу ҳолга ҳеч тушуна олмадилар. Аммо кейинчалик буни Оллоҳнинг 
пайғамбари томонидан эсган тотли, раҳмат шамолларига боғладилар, унинг бир лутф ва икроми 
эканини англаб етдилар. Энди хонадонларда қул ва чўриларга янада инсофли, янада марҳаматли 
ва шафқатли муносабат қилинадиган бўлди. Қул ва чўрилар хўжайинлари ўзларига «ўғлим», 
«қизим» каби ширин сўзлар билан мурожаат эта бошлаганларини сездилар. 
* * * 
Ҳазрати Умар (р.а.) билан бирга ҳижрат этган, аммо Абу Жаҳл билан укасининг 
ҳийлаларига алданиб Маккага борган Айёш ибн Робиа ва ҳали Маккадан чиқмай туриб қўлга 
туширилган Салама ибн Ҳишом ҳибс этилган эдилар. Бундан ташқари, ҳижрат қилиш имконини 
топа олмаган бир қанча мўмин Маккада қаттиқ тазйиқлар остида эди. 
Бир бомдод намозида Пайғамбар (с.а.в.) иккинчи ракатда рукуга эгилдилар. Сўнгра 
рукудан тургач, саждага бормай, қўлларини кўтардилар: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling