Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
138
* * * 
Илк мусулмонлардан Усмон ибн Мазъун ибодатга муккасидан кетган одам сифатида 
танилган эди. Дунёга ҳеч майли қолмаган. Ягона фикри мўлкўл ибодат қилиш ва ибодатларига 
тўсиқ бўлувчи ҳар нарсани ҳеч ўйланиб ўтирмай тарк этиш. Уйланган, аммо фақат сўзда 
уйлангандек. Оилали, аммо оила ҳаётини юритмасди, бўйдокдек яшарди. Назарида, оила ҳаёти 
уни ҳақ йўлдан чиқарадигандек, охират ҳаётига ҳам халақит қилаётгандек бўлар, фикриёди 
ўзини бу ҳаётга олдириб қўймаслик эди. Бу ишда шундай чуқурлашиб кетдики, ҳатто эрлик 
ҳис-туйғусини ўлдирадиган, ҳеч қачон оила ҳақида ўйламайдиган машъум бир йўлни ҳам синаб 
кўрмоқчи бўлди. Бу ишини Оллоҳга қуллик қилиш йўлида қўядиган қутлуғ қадам деб билди. 
Унинг ичдан келган бу орзуи секинаста ёнидагиларга ҳам таъсир этиб, асҳобдан баъзи 
ёшлар бу йўлни танламоқчи ҳам бўлди. 
Ниҳоят бир куни Усмон пайғамбаримизга (а.с.в.) дардини очди. Нима қилмоқчилигини 
айтди. Аммо шиддатли қайтариққа учради. Қатъиййан бундай бир машъум ишни қилмаслик 
буюрилди. Усмоннинг фикрига эргашган ёш мусулмон йигитлар ҳам бу режаларидан тезда воз 
кечдилар. 
Усмон эса, уйида яна ибодатда давом этди. Бир куни пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг уйи 
ёнидан ўтарканлар, эшигининг икки четига икки муборак қўлларини тираб туриб, бундай 
дедилар: 
— Эй Усмон, Оллоҳ сени бир руҳбон' қилиб яратмаган. Эй Усмон, Оллоҳ мени ҳам 
руҳбонлик таълими учун юбормаган. Эй Усмон, шуни яхши билиб ол: Оллоҳнинг менга берган 
вазифаси руҳбонликни ўргатиш иши эмасдир. — Сўнгра сўзларида давом этиб, ушбуларни 
қўшимча қилдилар: — Оллоҳ ҳузурида энг хайрли дин қулайликни амр этадиган пок Ислом 
динидир. 
Пайғамбаримиз унга: «Буткул ибодатга берилиб кетган бу ҳаётингни тўғри деб топмадим», 
демоқчи эдилар. 
Усмон эса, кўп ибодатдан бошқа нарсани ўйлайдиган ҳолда эмасди. Ахир, Оллоҳ рози 
бўладиган диний ҳаётни энг чиройли шаклда ўргатувчи Буюк Пайғамбарнинг шаҳрида яшаса... 
Бундан ташқари, ўзи шу Буюк Пайғамбарга эмикдош бўлса... Намозларини бу зотнинг орқасида 
туриб ўқиса... Энг муҳими — ҳақ дин ила мушарраф бўлган бўлса... ибодатини у кўпайтирмай 
ким кўпайтирсин?! Бошқалардан бир неча баробар кўп ибодат қилиб, охиратга оламолам 
намозлар олиб кетиш қандай яхши!.. 
Шу орада Усмоннинг таъсирида янада кўпроқ ибодат қилиб қолиш ғайратига минган яна 
уч йигит Набиййи акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйда йўқ пайтларини пойлаб туриб, 
хонаи саодатларига келди ва аёлларидан пайғамбаримизнинг уйдаги ибодатларини ўрганди. 
Аммо олинган жавоб уларни мутлақ қониқтирмади. Тасаввурларида бошқача — ниҳоятда кўп 
бўлиши керак эдида. Бунчалик ибодатни оз деб билишди. 
— Албатта, у Оллоҳнинг расули, шундай экан, унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ. Дунёси ҳам, 
охирати ҳам кечирилган, таъминланган. Оллоҳу таоло нега кўп ибодат қилмадинг, деб 
пайғамбарини оташга ташламайдику, ахир! Бизларчи? Бизга бу ибодатларнинг ўзи кифоя 
қилармиди? Бу қадар оз ибодатларимиз нажот топишимизга етарлимикан? 
Бу саволга учовининг ҳам жавоби бир хил бўлди: «Йўқ! Асло!» дейишди. Улардан бири: 
—Шу кундан эътиборан мен тунлари ухламайман, фақат ибодат қилиб чиқаман, — дея 
қасд этди. 
— Мен уйланмайман, — деди иккинчиси. 
— Мен кунларимни доимо рўза тутган ҳолда ўтказаман, — деди учинчиси. 
Йигитлар пайғамбаримизнинг (а.с.в.) хотинлари ва қизларининг кўз ўнгида шундай 
қарорга келиб, у ердан айрилишди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) уйга келиб, бу хабарни эшитдилару кўнгиллари хижил бўлди. Дархол 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling