Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
141 Саъд ибн Муоз Абу Жаҳлнинг бу тарбиясизларча муомаласи қаршисида асабийлашди. — Агар сен менинг Каъбани тавоф этишимга тўсқинлик қиладиган бўлсанг, мен ундан баттарроғини қиламан! — Нима қила олардинг? —Шом тижорат йўлини кесиб қўяман. Умаййа орага кирди: — Эй Саъд, гапингни қайтиб ол. Қаршингдаги одам бу водий халқининг каттаси ва хўжайини. «Эй, қуриб кетсин бунақа хўжайин, ер ютсин бундай каттани!» дея хаёлидан кечирди Саъд, Сўнгра: — Эй Умаййа, — деди қизишиб. — Ҳеч шубҳа қилмагинки, У келтирган дин кунданкунга тарқалиб кенгайиб, уфқларгача ёйилади. Бу ерларда ҳам диннинг ҳукми ўтадиган бўлади. Ҳеч ким 6у диннинг ёйилишига монелик қила олмайди. Умаййа унинг сўзини бўлди: — Эй Саъд, токи биз тирик эканмиз, 6у ерларга у оёқ босолмайди. Сен ҳам буни билиб қўйгин! Даҳанаки жанг тобора авжга минди. Саъд ҳам ўзини тутолмай қолди. —Сенга келсак, эй Умаййа, — деди, — мен Оллоҳнинг расулидан сени ўлдиришларини эшитдим. Умаййанинг ранги оқариб кетди. — Маккада ўлдирарканми? — деб сўради. — Унисини билмайман, — деди Саъд, — аммо бу сўзни шахсан ўзларидан эшитдим, ишонавер. —Ўзи ўлдирармишми? —Уни ҳам билмайман. Энди меҳмондорчилик бўлмаслиги тайин, на меҳмон сифатида Саъднинг ва на мезбон сифатида Умаййанинг бунга кайфияти қолди. Шу боис Саъд ўша ердаёқ туясига миндида, «Қайдасан, Мадина?» дея жўнаб кетди. Можарони кузатиб турган Абу Жаҳл оловга яна ўтин қаламоқчи бўлдими: —Нима гап, эй Умаййа, бирдан оқариббўзариб кетдинг? — дея ўсмоқчилади. —Эшитмадингми ясрибликнинг сўзларини, эй Абул Ҳакам? —Эшитдим, нима бўлибди? —Мени, ўлдираман, дебдику. —Айтса, айтар. Келибоқ ўлдираётгани йўқку. —Аммо, биласанки, Муҳаммад ёлғон гапирмайди. Абу Жаҳл асабийлашди: — Ёлғон гапирмаса, бор, сен ҳам унинг динига кир, қани, нега турибсан?! Умаййа боши эгилган ҳолда: — Унинг динига кирадиган бўлганимда, сен билан маслаҳатлашиб ўтирмасдим, — деди ва хомуш уйига йўл олди. Уйида хотини хавотирла кутиб олди. — Сенга нима бўлди, ўйчан кўринасан? Умаййа бўлган воқеани айтиб берди. Хотинининг кўнглидан «Муҳаммад ёлғон гапирмайди» деган сўз билан бирга, бир аччиқ фиғон сизиб ўтди. «Энди қочиб қутулолмасанг керак», деган маънода эрининг юзига қаради. Умаййа хотинидан бир гап кутиб ўтирмай, қарорини билдирди: — Энг яхши чора Маккадан ташқарига чиқмаслик. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling