Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
140
ёқдан анча суҳбатлашиб ўтиришди. Ниҳоят пайғамбар алайҳиссалом йигитчага мусулмон 
бўлишни таклиф этдилар. 
Йигит не деб жавоб қиларини билмай, отасининг кўзларига термулди. «Нима қил дейсиз, 
отажон?» дегандек илтижо маъноси бор эди унинг 6у қарашида. 
Отаси ҳам касалликдан кунданкунга шамдек эриб бораётган ўғлига қаради. Ҳали ўн 
гулидан бир гули очилмаган, эндиэнди йигит бўлиб келаётибди, шу ёшида дунё билан 
видолашса... Ўлим томон қадамбақадам яқинлашаётганини кўзи очиқ ҳар бир инсон кўриб 
турарди. Дунёдан насибасини ололмаган гўдакнинг ҳеч бўлмаса охирати порлоқ бўлсин... 
Шуларни хаёлидан кечираркан, ота шафқат ва марҳаматомуз бир овозла: 
— Ўғлим, Абул Қосимга итоат эт, — деди. 
Йигитча ҳам шундай жавобни кутиб тургандай, ша 
ходат калималарини айтиб, мусулмон бўлди. 
Бир оздан кейин Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) у ердан кетарканлар, йўлйўлакай: 
— Бу йигитни жаҳаннамдан қутқарган Оллоҳга ҳамд этаман, — дедилар. 
* * * 
Анас бир оқшом уйга кеч келди. Онаси Умму Сулайм хавотирланиб ўтирган экан. 
— Қаерда қолдинг, ўғлим, — дея қаршилади. 
— Пайғамбаримиз мени бир ерга жўнатдилар, — деб жавоб қилди Анас фахр ила. 
— Кимга жўнатдилар? Нима иш билан? 
— Бу бир сирдир, онажон. Пайғамбаримизга оид бир сир. 
Умму Сулайм ўғлининг катта одамлардай бўлиб қолганидан мамнуният сезди: 
— Ундай бўлса, ҳеч кимга айтакўрма, ўғлим. Бир сир ўлароқ қолсин, — деди. 
Нима эди бу сир? 
Пайғамбаримиздан, Анасдан ва хабар жўнатилган кишидан бошқа ҳеч ким кейинчалик ҳам 
бу сирдан хабардор бўлмади. Ҳаттоки Анас узоқ йиллар кейин, оппоқ соқолли бир чол бўлиб, 
ўлим тўшагида ётганида ҳам ўша омонатга хиёнат қилмади. Самимият ила хизматини қилиб 
турган Собит алБунонийга дедики: 
— Ўша сирни ҳозиргача ҳам бир кимсага айтмадим. Агар уни ҳаётимда кимгадир айтишим 
мумкин бўлганида, уни албатта сенга айтардим. Аммо бу энди абадий бир сир ўлароқ қолади... 
(Муслим, 4/1926.) 
* * * 
Мадиналик мусулмонлардан Саъд ибн Муоз бир куни умра қилиш нияти билан Маккага 
йўл олди. Шаҳарга етиб келгач, эски таниши Умаййа ибн Халафнинг уйига тушди, Умаййа 
Мадинага келса, Саъднинг меҳмони бўлар, Саъд доим Умаййанинг ёнида қолар эди. 
Суҳбат мобайнида Саъд Каъбани тавоф этмоқчи эканини айтди. 
— Қайси пайт тавоф қилсам яхши бўлади? — деб сўради. 
Энг муносиб вақт пешиндан кейин ҳамма қайлула уйқусига кетган пайт деб топилди. 
Бирга чиқишди, Каъбага боришди. Саъд тавоф қила бошлади. Аксига олиб, Абу Жаҳл ҳам ўша 
ерда экан. Кўзларига уйқу келмай чиққан, шекилли. 
— Ким бу одам? — деб сўради Умаййадан. 
— Ясрибдан Саъд ибн Муоз, меҳмоним, — деди Умаййа. 
Абу Жаҳлнинг тепа сочи тикка бўлди. Саъднинг қаршисига чиқди: 
— Менга қара! — деди ўшқириб. — Сен шу онда истаганингча Каъбани тавоф қиляпсан. 
Ҳолбуки 
бизнинг 
жамоатимизни 
тўзитиб 
кетган 
Муҳаммадга 
ва 
шерикла 
рига шаҳарларингдан бошпана бериб, ёрдам қилдиларинг. Қасам ичаманки, агар Умаййанинг 
ҳимоясида бўлмасайдинг, бу ердан соғомон чиқиб кетолмасдинг. 
241 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling