Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
148
айтяпсан. Сен аслида фалон одам жасур, қаҳрамон десин деб жанг қилдинг, кутганинг гаплар 
сен ҳақингда айтилди. Шундай қилиб орзуингга эришган бўлдинг. Энди бу ерда сенинг биздан 
оладиган нарсанг қолмади». Кейин буюрилади: юзтубан судраб олиб борилади ва дўзахга 
отилади. Иккинчи тоифа илм ўрганган ва бошқаларга ўргатган, Қуръон ўқиган бир одамдир. У 
ҳам ҳузури Илоҳийга келтирилади. Оллоҳ таоло унга ҳам неъматларини эслатади. У ҳам бу 
неъматларни эътироф этади. Кейин ўзаро бундай саволжавоб кечади: «Бу неъматлар эвазига сен 
нималар қилдинг?» «Илм ўргандим, ўргатдим ва сенинг розилигинг учун Қуръон ўқидим». 
«Ёлғон айтяпсан. Сен аслида олим десинлар, дея илм ўргандинг. Қуръонни чиройли ўқир экан, 
десинлар учун ўқидинг. Кутганинг гаплар сен ҳақингда жуда кўп айтилди. Орзуингга эришдинг 
ҳисоб». Кейин буюрилади: юзтубан судралиб, жаҳаннамга ташланади. Учинчиси Оллоҳ бой 
қилиб қўйган, турлитуман мол-мулк берган кимсадир. У одам ҳам келтирилиб, неъматлар 
эслатилади. У ҳам бу неъматларга эришганини эътироф этади. «Хўш, бу неъматлар эвазига сен 
нима қилдинг?» «Сен сарфлашни буюрганинг ҳеч бир йўлни қолдирмадим, ҳар бирини доим 
сенинг розилигинг йўлида сарфладим». «Ёлғон айтяпсан. Сен аслида фалончи жуда сахий 
десинлар, деб бу ишларни қилдинг. Орзу қилганларинг айтилди. Бу ерда биздан оладиган 
нарсанг қолмади». Кейин буюрилади: у одам ҳам юзтубан судралиб, дўзахга элтилади. ...Эй 
асҳобим, энди айтингчи, сизнингча, «муфлис» деб кимни айтилади? 
— Бизнингча, муфлис пулимоли бўлмаган кишидир, ё Набийаллоҳ! 
Пайғамбаримизни бу жавоб қониқтирмади. Сўзларини бундай давом эттирдилар: 
— Менинг умматимдан асл муфлис шундай кишидирки, қиёмат куни ўқиган намози, 
тутган рўзаси, берган садақа ва закоти билан келади. Шу билан бирга, фалончини сўккан, 
фалончига тухмат қилган, фалончининг молини еган, бошқа бирисининг қонини тўккан, яна 
бирини урган бўлади. Яхшилик ва савобларидан унга берилади, бунга берилади, устидаги 
ҳақлар тўланмасдан яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хато ва гуноҳларидан олиниб, бу 
одамга юкланади. Кейин эса, гуноҳи савобидан оғир келиб қолган бу одам дўзахга ташланади. 
Мана, умматимнинг муфлиси шудир. Шу билан бирга, бир киши чиройли амаллар қилиб 
Парвардигорига яқинлик ҳосил қилади. Ҳаттоки Жаноби Мавло уни севги ва ризоси ила 
ўрайди. Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинар экан: «Сен шу хатони қилдинг, шу айб ишни 
бажардинг», дея унга эслатилади.^ У одам ҳам ҳамма қилганини қабул ва эътироф этади. 
Ўшанда Оллоҳ таоло: «Мен дунёда сенинг гуноҳларингни, айбларингни яширдим, бугун эса 
кечиб юбораман», дея марҳамат қилади. Шундай қилиб, у одам нажот топади. Етти тоифа инсон 
бор, ҳеч бир соя бўлмайдиган қиёмат кунида уларни Оллоҳ таоло хусусий ўлароқ ўз Арши 
соясида кўланкалатиб роҳатлантиради. Булар: адолат билан ҳукм қилган амир (бошлиқ); 
Оллоҳга ибодат севгиси билан ўсган ўспирин; қалби масжидларга боғлиқ инсон; Оллоҳ йўлида 
бир-бирларини севган, бу севги ила бир орага келган, бу севги ила айрилган икки инсон; обрўли 
гўзал бир аёл тарафидак шаҳвоний мақсад учун чақирилгани ҳолда: «Мен Оллоҳдан қўрқаман», 
деган ва бу таклифни рад этган инсон; ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада 
яширин садақа қиладиган инсон; ёлғиз ўзи қолганида Оллоҳ таолони эслаб кўзлари ёшга тўлган 
одам... Эй асҳобим, сизлардан ҳар бирингиз билан Роббул Оламийдн қиёмат кунида гаплашади. 
Ўртада таржимонсиз гаплашади. Инсон ўшанда ўнг томонга қарайди. Фақат дунёда қилган 
амалларини кўради. Чап томонига қарайди, яна амалларини кўради. Олдига қараса, қаршисида 
жаҳаннам бор... 
Расулуллоҳ (с.а.в.) буларни айтгач, бир зум тин олдиларда сўзларида шундай давом 
этдилар: 
— Ҳар ким қилинган амални кичик кўрмасдан, бир хурмонинг ярмиси билан бўлса ҳам, 
дўзах ўтидан сақланишнинг имконини қилсин. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) суҳбатни шу ерда тугатдилар. 
Кўнгиллар ҳақиқатан ҳам дунёдан айрилиб, бошқа бир оламда кезиб, қўрқибтитраб, ҳам 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling