Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
156
чангтупроққа беланган юзларда бир ҳорғинлик акс этар, туялар зўрға қадам ташлар эди. 
— Тўхтанглар! 
Бу буйруқни орқадагиларга етказиш учун яна кимдир такрорлади. Туялар тўхтаб, юклар 
туширила бошлади. Энди дам олиш керак эди. Аммо... 
— Бу нимаси?! — Абу Жаҳл бир оз олдинроққа узаниб боқиб, ҳайрон қолди. Олдинда бир 
карвон кўринарди. Тижорат карвони деса, отлиқлар тобора яқинлашиб келаётирлар. Юклари 
ҳам йўқ. Қўли дарҳол қилич бандига ёпишди. Қароқчиларку!.. Яна кўзларига ишонмай, қўлини 
пешонасига қўйиб қарашга мажбур бўлди. 
— Вой падарлаънат, булар, ахир... Макка қочоқларику? — дея шивирлади у. Бунинг 
орқасидан оғзидан шалоқ сўзлар чиқиб кетди. Ўзи ҳайратдан донг қотди. Орқадан етиб 
келганлар ҳам уларни таниб, дарҳол саф бўлиб тизила бошлашди. Мудофаага ўтмай илож йўқ. 
Қаршиларидан келаётган отлиқларнинг бошида ҳаммага таниш хошимий наслидан бўлган одам 
кўзга ташланар эди. Уни Ҳамза ибн Абдулмутталиб дердилар. Абу Жаҳл у мусулмон бўлган кун 
тарихини ўзининг бошида қолган чандиқдан яхши эслар эди. 
— Ҳай, сизлар нима хоҳлайсизлар? — деб бақирдиу. 
— Нимани хоҳлашимизни биздан яхшироқ биласизлар! — деган жавоб бўлди. 
Жавоб очиқ бўлмади, аммо бундан ҳам очиқ жавоб бўлмасди. Абу Жаҳл бу бир ҳовуч одам 
қаршисида осонгина таслим бўлиб, «Мана, туялар, юклари билан сизларники бўлақолсин, фақат 
ўзимизга тегманг», дейдиган одам эмасди. Қолаверса, ёнида уч юз кишилик ёрдамчиси бор. У 
беихтиёр қўлини қиличига чўзди. 
— Сизларни бирмабир қиличдан ўтказиб, каллаларингни Масжиди Ҳарамга олиб 
борардиму, кўлимни қонга булғагим йўқ. Яхшиси, даф бўлишларингни тавсия этаман. 
— Биз ҳам худди шу гапларни сенга айтамиз, эй Абу Жаҳл! Фақат, каллалар Масжиди 
Ҳарамга эмас, Мадинага олиб борилади. 
Сўзлар борган сари шиддатланиб, қиличлар қинидан чиқишига унчалик кўп вақт қолмади 
ҳисоб. 
Мусулмонлар борйўғи ўттиз киши эди. Ҳар бири ўн кишига қарши жанг қилиши керак. 
Душманларнинг олдида гўё бир ҳовучдай. Бироқ қалбларида имон бор эди. Ичларида йиллар 
бўйи тортилган азоб, кўрилган ҳақоратларнинг интиқоми қатланиб ётарди. Устига устак, 
мушриклар билан жангга изн берилди, майдонни уларга ташлаб кетгилари келмасди. 
Маккаликларчи, улар ҳам шунча пешона тер билан қўлга киритган молларини «Олинглар, 
сизларники бўлақолсин», деб осонликча ташлаб кетадиганлардан эмасдилар. Ҳаммани қўйиб 
шу қочоқ маккаликлардан қўрқадиларми? «Ўттиз кишидан қўрқиб, карвонни ташлаб қочиш 
уятку! Ўлимку!» 
Икки тараф қилич яланғочлашга шай турган бир пайтда югуриб келаётган бир одам 
кўринди. «Тўхтанглар, шошманглар!» деб бақирар эди. Тўхташди. У Жуҳайна қабиласидан 
Маждий ибн Амр эди. Унинг ҳар икки тараф билан шартномаси бор эди. 
— Нима гап, нима демоқчисан? 
У ўртага кириб, гоҳ уларнинг олдига, гоҳ буларнинг олдига чопди. Ахийри ҳаммани 
тинчлантириб, чиқиши аниқ бўлиб турган жанжалнинг олдини олди. Ҳамза ибн 
Абдулмутталибнинг дўстлари Мадинага қайтишди, Абу Жаҳл карвонидагилар бир оз муддат 
дам олганларидан сўнг Маккага қараб жилди. 
Маждий мусулмон эмасди, бироқ сулҳни ва тинчликни севадиган, жанжални 
ёқтирмайдиган бир фитрат эгаси эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бўлган воқеани эшитиб, холис 
инсонийлик қилган Маждийни тақдирладилар. 
Маккаликларнинг кайфияти бузилган эди. Улар ўз бошларига ўзлари бало сотиб 
олганларини англаб қолдилар. 
— Қўлимизда имкон бўлатуриб, таъзирларини бериб қўймадик. Энди бошимизга бало 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling