Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
155
тушиб, муборак қалблари кўичилик мўминлар интизор кутаётган бир ишга изн берувчи оятлар 
билан тўла бошлади. Асҳоб Қуръон оятларини эшитишга интиқ ҳолда қилт этмай ўтирарди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) уларни кўп куттирмадилар. Узларига келибоқ, индирилган ваҳийни 
уларга маълум қилдилар: 
«Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. 
Албатта, Оллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир. Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг 
Парвардигоримиз (ягона) Оллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж, 39 — 40). 
Расули зишон (с.а.в.) жанобимиз бу оятларни ўқиганлари замон кўзларда бир ажиб нур 
порлади. Қалбларда қатқат йиғилиб қолган юк чуқур бир нафас олиш билан ташқари 
отилгандек бўлди. Кўз билан кўриб бўлмайдиган, бироқ қаттиқ аламизтиробларга тўла бу юк 
кўп йиллардан бери йиғилиб ётган эди. 
Бу юк ўн уч йил тош қотиб ётган эди, энди кўчди гўё. Лекин ўзи бир пулга қиммат, дўзахга 
ўтин бўлишдан бошқа ҳеч бир қиймати бўлмаган кишиларнинг ҳақоратларига, мазахларига, 
исканжаларига қарши битмастуганмас бир сабрбардош билан тўла эди, ахир бир кун кўчиши 
керак эди, энди кўчди. Энди муштга қарши мушт, қиличга қарши қилич билан жа*воб бериш 
имкони очилган, жанг изни берилган эди. Энди уларнинг барча ҳақоратлари, одобсизликларига 
қарши қад ростлаш, дарс бериш пайти келган эди. 
Оллоҳдан бу изн келгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) мушрикларнинг кўп йиллик душманлик 
ҳаракатларига қарши бир тадбир сифатида Шом йўлини назорат остига олишга қарор бердилар. 
Амакилари Ҳамзанинг амрига ўттиз кишилик суворий ажратдилар. Бир оқ байроқ бериб, дуо 
қилдилар ва йўлга кузатиб қўйдилар. 
Мақсадлари Макка карвони қайтяптимийўқми эканини аниқлаш ва уларга таҳдид солиш 
эди. Гуруҳ фақат маккалик муҳожирлардан иборат бўлиб, улар мушрикларнинг жафосини хўб 
тортган кишилар эди. Улар бу вазифани бажонудил қабул қилдилар. Яна шуниси муҳимки, улар 
ҳозиргача Оллоҳ ризоси учун сабр этган бўлсалар, энди Оллоҳнинг изни ва ижозати билан, яна 
Унинг розилиги учун бу вазифани бажаришга киришдилар. Бу изн берилмаганида, улар охирги 
нафаслари қолгунча ҳам яна сабр қилишлари, бардошла кутишлари мумкин эди. Улар шундай 
одамлар эдиларки, агар шу онда изн бекор қилингани билдирилса, сидқидил билан бўйсуниб, 
қайтишлари ҳам қийин эмасди. 
Улар йўл бўйи Маккада кечган ҳаётларини хотирлаб, пайғамбаримизнинг сухбатларини 
эслаб кетишди. Оллоҳнинг китобидан оятлар, суралар ўқишди. Бу йўлга Оллоҳнинг ризоси учун 
чиққанларини бир зум бўлсада, унутишмади. 
* * * 
Абу Жаҳл уч юз киши ҳимоясида Маккадан олиб чиққан карвонини эсономон Шом 
тупроғига етказиб боришга муваффақ бўлган эди. Савдосотиқ қилинди, танишлар билан 
кўришилди, ейилдиичилди. Шунча йўл заҳматларига яраша қўлга киритилган фойда ёмон 
бўлмаган эди. Энди фақат саломат Маккага етиш, тўрт кўзла кутаётган яқинлари билан 
қовушишгина қолди. 
Ебичиб, қайтиш тадорикига тушилди. Туяларни жўштириш учун шеърлар ўқилди, 
ҳикоялар айтилди, биринкетин шароб косалари бўшатилди. Ҳатто йўлга тушиб ҳам 
хурсандчилик тўхтамади. Туяга миниб олган Абу Жаҳл орасира ёнидаги кўзадан шароб қуйиб 
ичиб олар, сўнг йўл заҳматини унутиб, узоқларга чўзилиб кетган қум саҳросига беписанд назар 
ташлаб қўяр эди. Баъзан ортига қараб, унинг амри билан ҳаракат этаётган карвондан шавқланиб 
кетар эди. Ниҳоят у кўзада қолган охирги қултум шаробни ҳам ичиб тугатиб, орқасидан 
келаётган одамни имлаб чақирди. 
— Ол буни, менга шароб тўла кўза келтир. 
— Хўп бўлади, Абул Ҳакам. 
Абу Жаҳл энди дам бериш пайти келмадимикин, деб карвонга боқди: ҳақиқатан ҳам 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling