Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
152 Ўша воқеадан бир неча кунгина ўтиб, кўзёшларини артиб, масжидга бир бола кириб келди ва Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлашди. Ўксинишларини зўрға тийиб: — Эй Оллоҳнинг пайғамбари, қорним жуда очқаб, бир боғга кирдим. Дарахтга зўрға чиқиб, бир хурмо шодаси уздим. Бир қисмини еб, қолганларини чўнтагимга жойладим. Эгаси тутиб олиб тоза калтаклади. Устига устак, кўйлагимни ечиб олди, — деди ва яна йиғлаб юборди. Расулуллоҳ (с.а.в.) у одамни айттириб келдилар. У салом бериб кирди ва сўралгач, боланинг айтганларини такрорлади. Пайғамбаримиз унга: — Бир болани уришдан олдин у билмаган одобни ўргатиш ва қорнини тўйғазиш керак. Энди унга кўйлагини қайтариб бер, — дедилар. Бояги одам боланинг қўлидан тутиб олиб кетди. Кўйлаги қайтариб берилди, қорни тўйғазилди. Чиройли сўзлар билан кўнгли олинди. Шу билан бирга, бир замбил хурмо эҳсон қилинди. * * * Бир куни Абу Талха уйига жуда маҳзун қиёфада қайтди. Умму Сулайм уни кўриб ташвишга тушиб қолди. — Нима бўлди? Нега хафа кўринасиз? — деди қайғуриб. —Жаноби Пайғамбаримизнинг овозлари менга жуда паст эшитилди. Қоринлари очлигини пайқадим. Бир нарсалар жўнатсакмикан?.. Уйда ейдиган ниманг бор? — деди у. Умму Сулайм дарров иккита арпа нон кўтариб чиқди. Рўмолчага ўриб, Анаснинг белига боғладида: — Бўлақол, Расулуллоҳга олиб бор, — деб тайинлади. Анас келганида Набиййи зишон жанобимиз масжидда ўтирар эдилар. — Абу Талха юбордими сени? — деб сўрадилар Сарвари олам. —Ҳа. —Емак биланми? — Ҳа, иккита нон бериб юборишди, — деди у. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларидагиларга қараб, «Қани, юринглар, кетдик», дедилар. Ҳаммалари бирга турдилар. Анас улар келишаётганини билдириш учун югуриб кетди. Абу Талха пайғамбаримиз катта бир жамоат билан келаётганларини эшитиб, ташвишланиб қолди. Уларга, уйда бунча одамга етарли овқат йўқ эди, деб бўлмаса... Ичкарига, Умму Сулаймнинг олдига кирди. — Ишимиз чатоқ, онаси, уйда ейдиган нарса йўқлигида... — деди у. Умму Сулайм сокинлик билан: — Оллоҳ ва расули ҳар нарсанинг яхшисини билади, деди. Абу Талха ноилож ташқари чиқиб, келганларни кутиб олди: — Марҳамат, ё Расулуллоҳ. — Ва Сарвари оламга яқинлашиб хижолатомуз пичирлади: — Эй Оллоҳнинг расули, биз юборган нон фақат ўзингизга етадиганча эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) табассум қилдилару, ҳеч нарса демадилар. Келиб, иккалалари ичкари киришди. — Эй Умму Сулайм, — дедилар пайғамбаримиз, —уйингда нима бўлса, келтир. Анас орқали жўнатилган нон келти^иб қўйилди. Умму Сулайм унинг устига ёғ идишдан бир миқдор ёғ қўшиб қориштирди. Кейин пайғамбаримиз бир дуо ўқидиларда: — Эй Анас, ташқаридагилардан ўн кишини чақир, —дедилар. Ўн киши келиб ўтиришди ва тўйгунча ейишди. Улар туриб, яна ўн киши кирди. Улар ҳам еб, чиқишди. Шундай қилиб, Анас еттисаккиз марта одам чақирди. Ҳар гал ўнтадан кириб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling