Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
154
«Жуда фақир одамман, мусофирман, чорасиз қолдим. Манзилга етиб олишим учун аввало 
Оллоҳдан, қолаверса, сендан умид қиламан. Сенга бундай гўзал кўркни, бундай қаддиқоматни 
берган, бу қадар мол эҳсон қилган Оллоҳ ҳаққи, менга бир туянгни берсанг, токи манзилимга 
етиб олсам», деди. 
Бирдан у одамнинг кайфияти бузилиб, хўмрайиб қаради: 
«Менинг зарур ишларим шунчалик кўпки, қайсинисига улгуришимни билмайман. Сенга 
ҳозир ёрдам беролмайман», деди бош чайқаб. 
Шу сўзлардан кейин фаришта атай: 
«Мен сени танигандек бўляпман, — деди. — Сен бир замонлар одамлар жирканадиган ола-
була танли бир киши эмасмидинг? Устигаустак, фақир ҳам эдинг, шекилли? Оллоҳ сенга бу 
неъматларни бахш этмаса, қаердан олардинг?» 
«Янглишяпсан, — деди бояги одам, — мени бошқа бировга ўхшатяпсан, шекилли. Бу мол 
менга отабобомдан мерос колган». 
«Ёлғонни ямламай ютдингку. Омин, Оллоҳ сени эски ҳолингга қайтарсин», деб фаришта 
дуо қилди, ҳалиги одам шу заҳоти эски ҳолига кайтди. Молу мулк бир хаёлдек бўлиб қолди. 
Фаришта у ердан чиқиб, кал одамнинг олдига ўша калнинг эски қиёфасида келди. Унга 
ҳам дардини «тўкди». Биринчи одамга айтганларини унга ҳам айтди. Ундан ҳам аввалгининг 
жавобларига ўхшаш жавоб олди. Унга ҳам: 
«Агар ёлғон айтаётган бўлсанг, Оллоҳ сени асл ҳолингга қайтарсин», деб дуо килди, унинг 
ҳам қўлидан неъмат кетди. У ҳам худди аввалгидек бир фақир одамга айланди. Молу мулкидан 
асар ҳам қолмади. 
Фаришта шундай қилиб, кўрнинг олдига равона бўлди. Унинг олдига худди аввалги 
қиёфасида, кўр инсон шаклида келди. 
«Мен фақир бир одамман, мусофирман, чорасиз қолдим. Манзилимга етиб олишим учун 
ёрдамингга муҳтожман. Кўзларингнинг нурини қайтариб берган Оллоҳ ҳаққи, менга бир қўй 
ҳадя қил», деди ўтиниб. 
Бу одам унга чинданам ачиниб, кўмак беришга ошиқди. 
«Рост сўзлайсан, чиндан ҳам мен илгари кўр эдим. Оллоҳ менга кўзларимни қайта эҳсон 
этди. Оллоҳ ризоси учун ҳадя этганим бўлсин. Шу билан мушкулинг осон бўлса, мен розиман», 
деди. 
Шунда фаришта унинг елкасига қокди ва: 
«Молинг ўзингга буюрсин. Бу сизларга Оллоҳ таоло тарафидан бир имтиҳон эди. Сен Улуғ 
Мавлонинг ризосига ноил бўлдинг. Биродарларинг эса, ғазабга дучор бўлдилар», деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзлаган бу қиссада ўзини билган инсон учун кўп ибратлар бор эди. 
* * * 
Бир куни бомдод намози ўқиб бўлингач, Расулуллоҳ (с.а.в.) саййидимиз кўрган 
тушларидан сўз очиб қолдилар: 
— Мен уйқуда эдим, одамлар қатор қилиб олдимдан ўтказила бошлади. Ҳар бирининг 
эгнида кўйлак. Баъзилариники кўксига ҳам етмас даражада, баъзилариники ундан ҳам калта. 
Шу орада менга Умар ибн Хаттоб кўрсатилди. Унинг кўйлаклари ерни супурадиган дара 
жада узун эди. 
— Буни нимага йўйдингиз, ё Расулуллоҳ?.. 
— Дин туйғусига йўйдим, — дедилар Сарвари олам. Ёшланган кўзлар бу гапни эшитиб 
ўтирган Ҳазрати 
Умарни (р.а.) излаб топди, томоша қилди. Чунки бир вақтлар диннинг энг катта душмани 
мана шу Умар эди, дейилса, ким ҳам ишонарди?! 
* * * 
Яна бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳоб даврасида ўтирган чоқларида ваҳий ҳолатига 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling