Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
157 бўлишлари табиийдир! — Бугунгача қон қустирганингиз одамларнинг энди келиб сизларга ҳимоячи бўлишларини кутганмидингизлар?— деганлар бўлди. — Муҳаммад ва дўстларининг кетганига икки йил бўляпти. Ишқилиб улар бир иш чиқармасинлар деб дуо қилайлик, — дейишди бошқалари. Хийла вақт касал бўлган Валид ибн Муғийра зиёратига Абу Жаҳл келганини эшитиб, севинди. — Демак, сафардан қайтибдида? — деб пичирлади. Чиндан хурсанд қиладиган хабар эди бу. Чунки ҳаф талаб юриб бориладиган Шомдек бир мамлакатга карвонни олиб бориш, қароқчиларнинг босқинидан эсономон қайтиш осон иш эмасди. — Касалинг бошингдан ариб, тезроқ шифо топ, амакижон. — Соғ бўл, эй Абул Ҳакам. — Қалайсан? — Ёмон эмас, кунданкунга тузалиб боряпман. Ўзинг яхши қайтдингми? Абу Жаҳл Шомдаги савдосотиғи яхши бўлганидан гапириб, қайтишдаги кўнгилни хира қилган воқеадан сўз очди: — Нима бўлди, тинчликми? — Абдулмутталибнинг ўғли Ҳамза ўттиз киши билан йўлимизни тўсиб чиқди. Валид титраб кетди: — Абдулмутталибнинг ўғлия? — Ҳа, аммо тезда даф этдик. Кетмаса, ҳаммасини у дунёга жўнатиб, каллаларини олиб келган бўлардик. — Ҳамза мард одам... — Мардликка мард, аммо биз биттага ўнта эдик. Лот ҳаққи, ҳаммасини сихдан ўтказардик. — Аммо бу воқеа яхшилик белгиси эмас. Шом йўли энди таҳликали бўлиб қолибди. Бу гал ўттиз киши билан чиққан бўлса, эндиги сафар юз ўттиз киши билан чиқмайди деб ким айтади? — Қўрқма, амакижоним, уларга осонликча таслим бўладиган одам йўқ! Валид хўрсинди. — Мен дунёдан айрилишимга эмас, Ибн Абу Кабшанинг таъзирини беролмаганимга ачинаман. Ишқилиб, дунёдан кўзим очиқ кетмаса эди. — Хафа бўлма, амакижоним, — деди Абу Жаҳл, — бу ишни ўзим охирига етказаман. Амин бўлавер! Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) саййидимиз: «Менинг масжидимда ўқилган бир намоз, бошқа масжидларда ўқилган минг намоздан афзалдир. Фақат Масжиди Ҳарам бу ҳукмдан мустаснодир», деб марҳамат қилдилар. Буни эшитган Салама ўғиллари уйларини тарк этиб, масжидга жойлашиш тараддудига тушиб қолишди. Шундай қилсалар, масжидга яқин бўлиб, намозларини бемалол ўқишар, ҳаммасидан ҳам Набиййи акрамга (с.а.в.) қўшни бўлиб қолишар эди. Султони анбиё ҳазратлари саккизўн оилалик бир гуруҳнинг бундай бир орзуга берилганини эшитиб, уларни чақирдилар: — Эй Салама ўғиллари, сиз масжидга келишда ташлаган кадамларингизни ҳисобга олмабсизку! Салама ўғилларига шу танбеҳнинг ўзи кифоя қилди. Зотан, улар буни холис Оллоҳ ризоси учун қилиб, гўшаларини тарк этишмоқчи эди. Масжиди Набавийнинг ёнида ва улуғ саййидимизга яқин бўлишни исташган эди. Аммо пайғамбаримиз улар жойларида қолишларини истадилар. Истадиларки, маънавий бирдамлик масофанинг узоқяқинлигида эмас, балки сидқидил яқин бўлишдадир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling