Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
159 — Жимм, — деб пичирлади келган одам. Ичкари киришди. Миқдод вақтни ўтказмай, мақсадга кўчди: — Бир қарорга келдим: уч кундан сўнг йўлга чиқаман. — Нима ҳақида гапиряпсан, эй Миқдод, тушунмадим? — Кўриқчи бўлиб ёзилдим. Шомга карвон кетаётир. Уч кундан кейин жўнаймиз. Улар билан боратуриб, бир фурсат топаману «Қайдасан, Ясриб», деб қочаман. Бошқачасига 6у ердан кетиб бўлмайди, тушундинг? Утбанинг севинчи ичига сиғмай, ғалати бўлиб кетди. — Гапларинг жиддийми, Миқдод? — Жиддий бўлмаса, шунақа вақтда келармидим. — Мен ҳам сен билан биргаман, Миқдод. Бу сафарда бирга бўламиз. — Олдингга шунинг учун келдимда. Микдодни ким йўллади бу ёққа? Ё дуолари ижобат бўлаётирми?.. * * * Расулуллоҳ (с.а.в.) карвон Шом сафарига чиққанини эшитишлари биланоқ катта амакилари Ҳориснинг ўғли Убайдага оқ байроқ бериб, амрига олтмиш кишилик бир муҳожир гуруҳ ажратдиларда, қарши олишга жўнатдилар. Аҳйа сувига етганда, у ерда турган карвонга рўпара келиб, тўхташди. Карвон аҳли уларга бегона эмасди. Улар ҳам Мадинадан келганларни танишди. Дарҳол асаблари таранглашиб, важоҳатлари ўзгарди. Лекин тарафларнинг бир-бирига ҳужум қиладиган нияти йўқ эди. Зотан, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам уларга жанг қилишни буюрмаган эдилар. Шу пайт карвондан икки киши ажраб чиқиб, учиб кела бошлади. Бор кучи билан мусулмонлар томон югурар эдилар. — Қаранглар, қочишди... — деди кимдир. — Тутинг, ушланг уларни, — деб бақиришди. Аммо қувлаш энди фойдасиз эди. Икки ўртада тўқна шув чиқишига сабаб бўлса бўлардики, уларни тутиб бўлмасди. Миқдод билан дўсти Утба ниҳоят мусулмонларга қовушиб, кўзларида севинч ёшлари йилтиради. Неча ойдан буён Маккадан хабар ололмаган муҳожирлар эса, дўстларини қайтақайта бағриларига босишарди. Гўё карвон бу икки дўстни қардошларига топшириш учун йўлга чиққан ва бу маросим Аҳйа суви бўйида адо этилаётгандай эди. — Кўрасан, эй Миқдод, сен билан ҳисоблашамиз ҳали! — деб бақиришарди у ёқдан. Аммо Микдод энди ҳур эди. — Ҳисоб-китоб бўлиши муҳаққақ, қилган ишларингизнинг жазосини оласизлар, ўшанда пушаймон бўласизлар! — деб жавоб қидди. Микдод билан Утба Расулуллоҳга (с.а.в.) кўзёшлар ичида қовушишди. Шунча вақт кейин бўлса ҳам яна топишишган, яна у зотнинг руҳларга ҳаёт бахш этгувчи суҳбатларига мушарраф бўлишган эди. Миқдод ва дўстлари масжид ёнидаги фақир мусулмонлар турадиган супада меҳмон қилиндилар. * * * Бу орада мушриклардан Курз ибн Жобир исмли бир киши Мадинадан уч мил масофадаги ўтлоқларга яширинча келиб, у ерда ўтлаб юрган туялар ва сигирларни олдига солганича, Маккага ҳайдаб кета бошлади. Бу ҳодиса мадиналикларни очикданочиқ майдонга чорлаш эди. «Сизлар уйқудасизлар, ўз молларингизга ҳам эгалик қила олмайсизлар«, дейиш билан баробар эди. Пайғамбаримиз оқ байроқларини Ҳазрати Алига бердилар. Асранди фарзандлари Зайдни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling