Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
153 тўйгунча овқат еганларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Одамларнинг оч эканлари аниқ эди. Дастурхонга ҳам ўша нондан бўлак ҳеч нарса қўйилмади. Лекин товоқдаги емак камаймас, ҳатто ундан ҳам кўпроқ кўринар эди. Ҳамма тўйиб чиққач, пайғамбаримиз ҳам «Бисмиллоҳ» айтиб ея бошладилар. У зот ҳам қоринларини тўйғазиб, турдилар. Сўнг дуо қилиб, шундай баракали зиёфат учун ташаккур айтиб қайтдилар. Бу воқеа Абу Талха оиласи учун унутилмас бир хотира бўлиб қолди. Кейин улар ҳам ўтириб, овқатнинг қолганини бисмиллоҳ билан тановул қила бошладилар. * * * Асҳоби киром бир суҳбат кутар эди. Ҳабиби Худо (с.а.в.) анча кундан бери улар билан суҳбат қурмаган, суҳбатни эса, соғинишган эди. Темирни қизиғида босмоқчи бўлишди. Тўқни овқатлантириш, сувга қонган инсонга шарбат ичириш қийин. Аммо Набиййи акрам саййидимиз асҳоби киромдаги чанқоқликни очиқравшан кўриб турардилар. — Бани Исроилда уч киши бор эди, — деб бошладилар суҳбатни у зот. — Бири олабула этли, бири кал, учинчиси эса кўр... Оллоҳ таоло уларни бир имтиҳон қилишни хоҳлади ва бир фариштани жўнатди. Фаришта ҳалиги олабула этлининг ёнига келиб: «Нимани энг кўп орзу этасан?» деди. «Гўзал бир ранг ва чиройли бир танани. Инсонлар жирканадиган бу суратдан қутулсам... Ҳамиша шуни орзу этаман», деди. Фаришта уни бир марта силаган эди, ўша ондаёқ истаганидек қиёфага кириб тусландиқолди. Фаришта сўради: «Қайси молни энг кўп севасан?» «Туяни», деди у. Энди туғай деб турган урғочи туя берилди. Фаришта: «Оллоҳ сенинг учун бу туяни баракотли қилсин», деб дуо қилди ва қайтди. Ҳалиги одам севинчдан боши осмонга етар ҳолатга тушди. Фаришта калнинг олдига келди: «Сен энг кўп орзу этган нарса нима?» деди. «Чиройли сочим бўлса ва одамлар жирканадиган ҳолатдан қутулсам... мана шу энг кўп орзу этган нарсам», деди у. Фаришта уни ҳам силаган эди, ўша заҳоти у одам тузалиб қолди. Чиройли бир соч берилди унга. «Энди сен яхши кўрган молни айт. Қай бирини энг яхши кўрасан?» «Сигирни», деди. Унга ҳам туғай деб турган сигир берилди. «Оллоҳ сенинг учун бу сигирни баракотли қилсин», деб дуо қилдида, фаришта у ердан ҳам қайтди. Ниҳоят кўрнинг олдига келди: «Энг кўп орзу этган нарсанг нима?» деди унга. «Кўзларни, — деди кўр. — Қани энди Оллоҳ менга кўришни насиб этса». Фаришта уни ҳам силаган эди, унинг ҳам кўзлари кўрадиган бўлди. «Энг кўп севган молинг қайси?» «Қўй», деди у. Унга ҳам туғай деб турган бир қўй берилди. Сўнг фаришта дуо қилиб қайтди. Орадан йиллар ўтиб, берилган ҳайвонлар туғди, кўпайишди. Қилинган дуонинг баракотидан водий тўла туяга, яна бири водий тўла сигирга, бошқаси водий тўла қўйларга эга бўлди. Ҳаммалари ҳаётларидан мамнун. Орзуларига эришган. Шунда бир куни фаришта баданига оқ тушган одамнинг олдига айнан унинг аввалги ҳолида — олабула этли инсон қиёфасида келди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling