Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
146 биринчи кунларини рўзадор ҳолда ўтказишни мақсад қилиб қўйдилар. * * * Абу Зарр ҳаётида бир куни шундай ҳодиса рўй берди, ундан олган сабоғи умрига татигулик бўлди. Бу баҳонада эса, Ислом динининг инсонлар ўртасидаги муносабатга доир яна бир олижаноб ҳукми жорий бўлдики, барча мўминлар то қиёматгача ҳаётларида бу ҳукмга қатъий риоя этажаклар. Хуллас, Абу Зарр қора танли бир одам билан жанжаллашиб қолди. Уртада қаттиқ гаплар ўтди. Абу Зарр унга ҳатто: — Онанг араб эмас сенинг, эй қора хотиннинг ўғли! —деб юборди. Бу сўзлар у одамга ҳаддан ташқари оғир келди. Дарҳол Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига бориб шикоят қилди. Пайғамбаримиз Абу Заррни чақирдилар: — Эй Абу Зарр, сенда жоҳилият ахлоқи бор экан. Қандай қилиб бир инсонни онасига қараб айблайсан? Абу Зарр ўзини оқламоқчи бўлди: — Эй Оллоҳнинг расули, кимдир кимнидир сўкса, онаси ё отасини сўкадида, деди. Бу эътироз билан у иккинчи бор хатога йўл қўйди. Пайғамбаримиз унга аввалги сўзларини такрорладилар. Абу Зарр бу иккинчй танбеҳдан кейингина ўзига кела олди. Дарҳақиқат, ҳалиги одам унга оғир сўзлар айтган бўлиши мумкин, лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) комилликни ундан кутаётган эдилар. Чунки Абу Зарр Ислом динини илк қабул қилганлардан бўлиб, бу динга кўнгилдан боғланиб кетган эди. Бинобарин, Пайғамбари замон (с.а.в.) Абу Заррда энди ўжар ва қўпол бир одамни эмас, кечиримли, меҳрибон ва муомалали инсонни кўрмоқчи эдилар. Тўғри, у одамга унинг айтганига қарагаида ўн баробар қаттиқ гапириш ҳеч қийин эмас, аммо бу иш нафсга эргашиш, шайтоннинг чақириғини қабул этишнинг бир натижаси бўларди, холос. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тарбиялари остига кирган бир инсон билан бундай қўпол муомала орасида бирон муносабат бўлиши мумкинми? Қолаверса, у одамнинг қўполлигига жавобан бу ҳам оғир сўзлар айтса, албатта рози бўлади, нафси шодланади, лекин кечирса, Оллоҳнинг розилигига эришиб, яхшилик ва фазилат йўлида гўзал ўрнак бўлади. Бир инсонни кимдан туғилганига қараб айблаш жоҳилият давридан қолган аянчли бир иллат сифатида энди асло такрорланмаслиги керак эди. Қорани ҳам, окни ҳам Оллоҳ яратганини билатуриб, Абу Зарр бундай муомаласи билан қусурни кимга ағдараётганини ўйлаб кўрдимикан? Дунёга қайси онадан ва қайси отадан келишини ким тайин эта олибдики, бу одам ҳам Абу Заррнинг ҳақоратига йўлиқмаслик учун отаонани танлай олади? Ким ўзининг қора ёки оқ рангда дунёга келишига аралаша олганки, бу одамнинг онаси ҳам ўз рангини тайин этсин? Шундай экан, бу одамни онаси, унинг ранги ва миллатидан айблаш қайси ўлчовларга сиғади? Бунга жоҳилият ахлоқи дейилмаса, нима дейилади, ахир?! Пайғамбаримиз унга: «Сенда жоҳилият ахлоқи бор экан», дер эканлар, мана шуларни тушунтирмоқчи эдилар. Ҳолбуки, Абу Зарр ким эди? Калтакланишини билатуриб, мушриклар ҳузурида, Ислом динини қабул этганини илк бор ҳайқириб эълон қилган бир одам! Унинг Ислом динидан бошқа ўлчови бўладими? Пушаймон бўлди Абу Зарр. Ўшандан кейин то ҳаётининг сўнггигача бировни онаси ёки отаси туфайли айбламади. * * * Бир хотин Расулуллоҳни излаб, масжидга келди. Дардини айтиб, шифо тилашларини сўрамоқчи бўлган экан. «Марҳамат, гапир, қулоғим сенда», деган маънодаги қараш билан кутиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling