Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
ЧИРИГАН СУЯКЛАР 
Убай ибн Халаф қўлидаги белкуракни бир чеккага улоқтирди, пешона терларини артди ва 
тупроқ орасидан кўринган бир чирик суякни қўлига олди. 
Суяк шунчалик мўрт бўлиб қолган эдики, бармоқлари билан эзғиласа, кулга айланиши 
турган гап эди. Шу қадар кўҳнаки, бир неча аср олдин ўлиб кетган бир одамнинг суяги бўлиши 
ҳам мумкин. 
Тўппатўғри Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларига йўл олди. Бориб пайғамбаримизга, сен тутаётган 
йўлнинг боши берк, бемаъни, тутруқсиз сафсаталаринг билан халқни йўлдан оздиришни 
ҳозироқ бас қил, демоқчи эди. 
Расулуллоҳни (с.а.в.) топди, қўлидаги суякни кўрсатди, эзғилади, сўнгра бармоқлари 
орасидан пуфлаган эди, суяк урвоқлари учиб иккинчи қўлининг кафтига тушди. Бу кукунни яна 
пуфлади, ҳар томонга тўзиб кетди. Сўнгра Набиййи муҳтарам (с.а.в.) жанобларига қаттиқ 
тикилиб: 
— Қани, энди гапирчи, эй Муҳаммад, буларга ким ҳаёт бера олади?! — деди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) дарҳол жавоб бердилар: 
— Буларга Оллоҳ ҳаёт беради, сени эса, жаҳаннамга улоқтиради!Убайнинг ранги рўйи 
оқариб кетди. «Сени эса жаҳаннамга улоқтиради!» дея ҳозиржавоблик билан айтилган гап уни 
ларзага солган эди. 
Охиратга ишонмаса ҳам, наштардек ўткир бу сўзлар нишонга теккан эди. 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
31
Аслида, Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши кин ва адоват туйғусида бўлган Убайнинг душманлик 
ҳислари янада кучайди. 
Қалби кину адоватга, кўзлари қонга тўлган Убай қаёққа кетаётганини ҳам билмай, тезтез 
юриб кетди. 
Убайнинг бу хаттиҳаракати малаклар оламида нохуш бир хабар сифатида кутиб олинди. 
Жаброили амин Ёсин сурасига қайд этилгуси охирги оятларни келтирди: 
«Инсон, Биз уни нутфадан — бир томчи сувдан яратганимизни, энди эса баногоҳ у 
(Ўзимизга) очиқ қаршилик қилгувчи бўлиб қолганини кўрмадими?! У Бизга: «Чириббитган 
суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб мисол келтирдию, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) 
яралганини унутиб қўйди. (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи 
сувдан) пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни 
билгувчидир». У сизлар учун ямяшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан 
ўт ёқурсизлар. Осмонлар ва ерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?! 
Йўқ (албатта, қодирдир)! Унинг Ўзигина яратгувчи ва билгувчидир. Бирон нарсани (яратишни) 
ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл» дейишидир. Бас, у (нарса) бўлур — вужудга 
келур. Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз қўлида бўлган (Оллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) пок 
зотдир. Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар!» (Ёсин, 77-83) 
Убай «Сени эса жаҳаннамга улоқтиради» дейилган сўзларнинг таъсиридан астасекин 
қутулаётган бир пайтда Расулуллоҳдан (с.а.в.) ушбу оятларни эшитдию вужуди баттар 
титрабқақшаб кетди. Энди бутунлай ўзини йўқотиб қўйган, нима қилишини билмай гаранг 
бўлиб қолган эди. 
— Ё Муҳаммад, менинг бир учқур отим бор. Унга махсус ем едириб, шахсан ўзим 
парвариш қилиб боқаётирман. Ўша отимга миниб сен билан урушаман ва албатта сени 
ўлдираман, шуни яхши билиб қўй! — деди. 
— Аксинча, мен сени ўлдираман, ё Убай! — деган жавобни эшитиб, баттар довдиради. 
— Ҳали буни вақт кўрсатади. 
Ўша куни Убай уйига жуда ҳорғин ва хаёлпаришон қайтди. Сабаби сўралган эди, жавоб 
бермади. Қайтақайта сўрайверилгач, титроқ овозда: 
— Бугун Муҳаммад менга «Сени ўлдираман», деди,— тарзида жавоб қилди. 
— Азизим, бўларбўлмас гапларни кўнглингга олаверасанми? — деб унинг руҳини 
кўтармоқчи бўлишди уйидагилар. 
— Тўғрикуя, лекин Муҳаммад ҳеч қачон ёлғон гапирмайдида?! 
* * * 
АздШануйа қабиласининг вакилларидан Димод Маккага келганида қурайшликлар ҳамон 
Расулуллоҳга (с.а.в.) қарши иғво ёғдириш билан банд эдилар. 
— Зинҳор Муҳаммад ибн Абдуллоҳга яқинлашмагин, эй Димод! 
— Нега энди? 
— Чунки у бир телба, қутуриб кетган жодугардир. 
— Бунга асло шубҳа қилма. 
— Мен ҳам бир қарашда жинни билан ақллини ажрата оламан. Умрим жиннилар билан 
гаплашагаплаша ўтди. 
—Жуда яхши, Димод. Аммо ўзингни эҳтиёт қил. Бир туртинсанг, кейин ўзингга келолмай 
юрасан. 
— Насиҳатларингиз учун ташаккурлар. 
У ердан кетди ва Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларига келди. Узини танитди. 
— Мен кўп хасталарни кўрдим, даволадим. Оллоҳ шу йўл ила хоҳлаганига шифо беради. 
Истайсанми, сендан ҳам 6у жиннилик касалининг кетиши учун саъй ҳаракат қилсам, — деди 
чин дилдан. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг сўзларига бундай жавоб қилдилар: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling