Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
ўйлардим, Азалдан бери шу фикримда собит эдим. Бироқ Муҳаммадга қўшилдингу сен ҳам 
ақлдан оздинг, шекилли. Ҳолбуки, сен «Инсонни камситади, орномусга қолдиради», деб 
шаробни ҳам ўзингга ҳаром қилган кишисан. 
—Ҳозир ҳам шунақаман. 
—Жуда соз. У ҳолда нега бу бемаъни гапларга ишонасан? 
—Бу хабар бемаъни эмас, юз карра тўғри чиқадиган башоратдир. 
—Хўп, майли, у ҳолда кел, гаров ўйнаймиз! Мен ўнта туя тикаман. 
Бу икки одамдан бири кўзи билан кўриб турган нарсагагина ишонса, азалдан буён давом 
этиб келаётган воқеаҳодисалардан чиқариладиган ақлий хулосаларга таянса, иккинчиси Буюк 
Оллоҳдан келган хабарга ишонар эди. 
Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) тезда Расулуллоҳни (с.а.в.) топди ва бўлиб ўтган воқеани сўзлаб 
берди. Фахри Олам (с.а.в.) жаноблари «бир қанча йил» ибораси уч билан ўн йил орасидаги 
муддатни билдиришини айтдилар. 
—Вақтини узайтир, туялар сонини кўпайтир, — деб буюрдилар. 
Убай ҳазрати Абу Бакрнинг (р.а.) яна қайтиб келганини кўриб, шошиб қолди: 
— Пушаймон бўлдингмиа? — деди. 
— Йўқ, пушаймон эмасман, агар рози бўлсанг, туялар сонини кўпайтирамиз, — деди Абу 
Бакр (р.а.). Юзта туя қўяман, вақтни эса, тўққиз йилгача чўзамиз. 
— Розиман, — деди Убай. 
Шу тариқа ўйналган гаров ўтимлилигини сақлаб қолар, румларнинг эронликлар устидан 
ғалаба қозонганлари ҳақида хабар келганида Ҳазрати Абу Бакр юзта туяни Убайнинг 
меросхўрларидан олажак эди. 
ТИЛ БИЛМАС ТЕМИРЧИ 
Мушриклар ҳар куни бир иғво тўқиб чиқарардилар. Бу сафар: 
— Ўзи ёзган нарсаларни «Оллоҳнинг каломи» деб халққа тақдим этмоқда, — дея 
бошладилар. 
Мажлисларнинг кун тартибида мана шунга ўхшаш сўзлар бўлиб қолди. Мўминлар ҳамон 
ақлсизликда айбланардилар. 
— Ўз қўли билан ёзганларини сизларга ўқиса, «Оллоҳнинг каломидир» деб 
ишонаверасизларми? Ақлларингиз жойидами ўзи? Ёки эсҳушларингизни еб қўйганми 
сизлар? 
Бу гаплар мўминларга қайтақайта айтилди. Ниҳоят Анкабут сурасига туширилган 
қуйидаги оятлар бу масалани ҳам ойдинлаштирди: 
«Сиз (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни ўқиган эмас эдингиз 
ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда, бузғунчи кимсалар албатта 
шубҳага тушган бўлур эдилар. Йўқ, у (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларидаги 
аниқравшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур». (Анкабут, 48-
49) 
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳаётларини қирқ йилдан бери яқиндан билиб келганлар тилларини 
тишлашга, қўлларини пешоналарига уришга мажбур бўлишди. У зотнинг савод 
чиқармаганларини, ўқишёзишни билмасликларини жуда яхши билишарди. Аммо ҳар томондан 
ўргимчак тўри сингари ўраб олган кибр, кин ва адоват, нафрат туйғулари уларнинг кўзларини 
кўр қилиб қўйди. Кўнгиллари гап уқмасликка қасам ичгандай, янгиянги иғволарни ўйлаб 
чиқариш билан банд, зеҳнлари фақат мана шу йўлда ишлар эди. 
Пайғамбарларнинг энг буюги Мухаммад (с.а.в.) орасира асли румлик бўлган бир 
темирчининг ҳузурига борар, у билан суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Бу одам узоқ юртдан келиб, 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling