Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
Бошқа бир куни Ҳаким ибн Ҳизом аммасига ун жўнатмоқчи бўлиб турган эди, Абу Жаҳлга 
дуч келди. Бу манзара Абу Жаҳлга баттар ёқмади. 
— Буларни орқага қайтарасан, эй Ҳаким, — деди. 
— Нима учун? 
— Чунки бу маҳаллага озиқовқат кирмаслиги керак, биз бунга рухсат бермаймиз. 
— Мен уларни аммамга жўнатмоқчиман. 
— Ҳеч кимга жўната олмайсан. 
— Мен билан ишинг бўлмасин. Аммамга ёрдам бериш учун сенинг ижозатингга муҳтож 
эмасман. 
Абу Жаҳл руҳан мадад истаб ёнида турган Абул Бахтарийга қаради. Аммо у Ҳақим ибн 
Ҳизомни ёқлади. Натижада/баҳсмунозара бошланиб кетиб, можаро алалоқибат Абул Бахтарий 
қўлига илинган бир суяк Абу Жаҳлнинг бошига тушиши билан тугади. Абу Жаҳл ғазабини боса 
олмаган Абул Бахтарийнинг муштларига нишон бўлиб, ерга қулади. 
* * * 
Қатағон уч йил давом этди. Унга йўлакай яна бир қатор аламли ҳодисалар қўшилиб кетди. 
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари Абу Толибни излаб топдилар ва Каъба ички 
деворига осиб қўйилган қарорни ёғоч қуртлари еб битирганини, қоғозда фақат «Оллоҳим, 
сенинг номинг билан» деган маънога тўғри келадиган «Бисмика Оллоҳумма» иборасигина 
қолганини билдирдилар. Абу Толиб ҳайрон бўлди: 
— Қаердан биласан шундай бўлганини? — деб сўради. 
— Раббим маълум қилди, — деб жавоб қилдилар Расулуллоҳ (с.а.в.). 
Абу Толиб дарҳол бориб Қурайш зодагонларини тўплади. 
—Бир таклиф билан келдим, — деди. 
—Хўш, қанақа таклиф экан у, Абу Толиб? 
—Жияним Муҳаммад, Каъбага осиб қўйган қарорномаларингизни ёғоч қуртлари еб 
битирди, фақат «Бисмика Оллоҳумма» иборасиг^гаа қолди, деб даъво қилмоқда. Болалигидан 
бери син&б келаманки, ҳамиша унинг гаплари тўғри чиққан. Шунинг учун ҳузурларингизга бир 
нарсани таклиф қилишга келдим. 
—Сўзла таклифингни, эй Бани Ҳошимнинг йўлбошчиси! — дейишди. 
— Ҳозир биргаликда Каъбага борамизда, у ерга осиб қўйган қоғозларингизни олиб 
кўрамиз. Агар Муҳаммаднинг даъвоси тўғри чиқса, сизлар бу бемаъни қатағонга чек қўясизлар. 
Инсонларни очяланғоч, чорночор ҳолда, билатуриб ўлим чангалига топширишдан воз 
кечасизлар. Бу ерда қавмингиз, қабиладошларингиз ва уларнинг оилалари жон олибжон 
бермоқдалар. Агар жиянимнинг гаплари ёлғон бўлиб чиқса, у ҳолда Муҳаммадни ўша заҳотиёқ 
ихтиёрларингизга топширишга сўз бераман. 
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг Каъбага кирмагани аниқ. Бу дафъа ўлим фармонини ўз қўли 
билан имзолагандай эди. Мушрикларнинг юзларида табассум ифодаси пайдо бўлди. Ниҳоят 
зафарга олиб борувчи йўл очилган эди. Бир зум ҳам иккиланмадилар. 
— Биз розимиз, ё Абу Толиб, — дедилар. 
Биргаликда бориб Каъбани очдилар. Диққат билан қарадилар. Дарҳақиқат, аҳднома илвираб 
кетган эди. 
— Бундай бўлиши асло мумкин эмас, — деди биров. 
Абу Толиб сўради: 
— «Бўлиши мумкин эмас» деганинг нимаси? Каъбанинг калити сизларда бўлса, бу ерга 
кимни киритиш киритмаслик сизларнинг ихтиёрларингда бўлса... Энди орада юзага келган 
муаммони узилкесил ҳал этиш фурсати келди. 
Абу Жаҳл сўз қўшди: 
— Мен аминманки, жиянинг ўтакетган бир уста жодугар экан. Ундан буюкроқ жодугар 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling