Microsoft Word ShM 2015 3-4-son Eng ohirgisi doc
S H A R Q M A S H ’ A L I
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ShM 3-4-son 2015 53
S H A R Q M A S H ’ A L I
55 “Sharafnomai Muniri”, “Muayyid-ul fuza- lo”, “Mador-ul afozil”, “Farhang-i Jahongiriy”, “Burhon-e qote’”, “Farhang-e Rashidiy” ва ҳ. Шу ўринда Сурурий тахаллуси билан маш- ҳур бўлган Муҳаммад Қосим ибн Ҳожи Муҳам- мад Кошоний томонидан тузилган “Majma-ul furs” луғатини ҳам айтиб ўтиш лозим. Мазкур луғат 1600 йилда Эронда тузилган бўлиб, “Far- hang-i Jahongiriy” билан бир қаторда кейинги луғатларни тузиш учун асосий манба бўлиб хизмат қилган. Юқорида келтирилган луғатлар катта миқдордаги сўзларни ўз ичига қамраб олган. Агар “Lug‘ati furs” 1000 дан зиёд сўзлар- дан иборат бўлса, унинг кейинги вариантларида лексемалар сони 2000 гача етади, Ҳиндистонда тузилган луғатларда эса, масалан “Farhang-i Jahongiriy”да 7000 га яқин сўз мавжуд. Ҳажми катталиги туфайли луғатларни тузиш жараёни жуда кўп вақт талаб этган. Бунинг натижасида “Sharafnoma”, “Mador-ul afozil” каби фақатгина лексемаларнинг бир қисмигагина изоҳ келтирилган луғатлар пайдо бўлди. Бу луғатларда алоҳида истис- нолардан ташқари ҳеч қандай мисоллар келтирилмайди. Агар “Lug‘ati furs” ва бошқа луғатларда фақатгина шеъриятдан мисоллар келтирилган бўлса, кейинги давр луғатла- рида, масалан “Farhang-i Jahongiriy” ва “Bahori ajam”да насрий асарлардан мисол- лар келтирилади. XV асрдан бошлаб шеъриятда қўлланил- майдиган баъзи сўзларга мисоллар келти- рилмаган. Хусусан, математика, тиббиёт, астрономия ва шу каби соҳаларга оид атама- лар, жонли оғзаки тилга оид сўзлар ҳамда Zenda (Сососнийлар даврида ўрта форс ти- лида тузилган “Авеста”га изоҳлар), Pazenda (“Авеста” графикасида ёзилган ўрта форс тилидаги матнлар; одатда, бу “Авеста”га берилган изоҳлар ва унинг таржимаси) ва Dasatira (қадимги диний қоидалар) каби асарлардан олинган сўзлардир. Мазкур лу- ғатларнинг нусхаларида мисоллар келтирил- маганлиги сабаб атамалар аксарият ҳолларда бузиб ёзилгани, уларни тўғрилаш зарурия- тини бир қатор кейинги тузувчилар қайд этадилар. Масалан, “Farhang-e Rashidiy”да муаллифнинг дастлабки луғатларда келти- рилган маълумотларга нисбатан танқидий мулоҳазалари мавжуд ва бу дастлабки луғат- ларга нисбатан билдирилган илк танқидий фикрлар саналади. Шу билан бирга Сиро- жиддин Алихон Орзу томонидан тузилган “Siroj-ul lug‘ot” ва “Chirog‘i Hidoyat” луғат- ларида ҳам танқидий фикрлар келтирилга- нининг гувоҳи бўлиш мумкин. Бурҳон тахаллусини олган Муҳаммад Ҳусайн ибн Халаф Тадризий томонидан ту- зилган “Burhon-e qote’” луғати Ҳиндистон- нинг Ҳайдаробод шаҳрида тузилган бўлиб, 20 минг сўзни ўз ичига олади. Луғат муал- лифи ўз луғатини тузишда “Farhang-i Jahon- giriy”, “Majma-ul furs”, “Sihoh-ul-adviya” ка- би қатор лексикографик манбалардан фойда- ланган. Бурҳоннинг мақсади форс тили изоҳли луғатини тузиш бўлганига қарамас- дан, унда арабча сўзлар кўпроқ учрайди. “Bahori ajam” луғати ҳам мумтоз форс- тожик луғатлари ичида кенг тарқалган лу- ғатлардан ҳисобланади. Муаллиф XVIII аср- га қадар Ўрта Осиё, Эрон ва Ҳиндистон ҳудудида машҳур бўлган луғатлардан, ай- ниқса, “Farhang-i Jahongiriy” материаллари- дан кенг фойдаланган. “Bahori ajam” луғати- да нафақат шеърият ва насрда учрайдиган лексемалар, балки Ҳиндистоннинг эронийза- бон аҳолиси томонидан муомалада бўлган сўзлар ҳам киритилган. Луғат таркибидан шубҳали, хато ёзилган ва каммаҳсул лексе- малар чиқариб ташланган. “Bahori ajam” лу- ғати олдинги луғатларга нисбатан материал- ларга бой, муаллиф ўз изоҳларини объектив равишда ва эҳтиёткорлик билан келтиради. “Bahori ajam” луғатидан бошқа машҳур лу- ғатлар каби кейинги луғатшунослар томони- дан фойдаланилган. Муҳаммад Ғиёсиддин ибн Жалолиддин Рампурийнинг “G‘iyos-ul-lug‘ot”и 17 минг- дан зиёд сўз ва сўз бирикмаларидан иборат бўлиб, лексикографиянинг илк босқичига якун ясайдиган ва турли соҳаларга мансуб бўлган сермаҳсул илмий атамалар, айниқса, арабча атамаларни ўз ичига қамраб олган луғатлар қаторига киради. “G‘iyos-ul-lug‘ot” ўзидан олдин тузилган лу- ғатларга нисбатан тўлиқроқ саналади, чунки |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling