Microsoft Word tex jar10. doc


МС. Автоматик ростлаш системаси элементларининг вазифаларини


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/36
Sana07.08.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1665618
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36
Bog'liq
2- амалийот

МС. Автоматик ростлаш системаси элементларининг вазифаларини 
тушунтиринг. 
 
Истеьмол киладиган энергия турига кура автоматик ростлаш системаси 
элементлари электрик, пневматик, гидравлик, механик ва комбинациялашган 
булади.
АРС берилган топширик узгаришига кура куйидаги гурухларга булинади: 
♦ 
Стабилловчи автоматик ростлаш системалари 
♦ 
Дастурли автоматик ростлаш системалари 
♦ 
Кузатувчи автоматик ростлаш системаси 
♦ 
Оптимал ростлаш системаси 
♦ 
Мослашувчи автоматик ростлаш системаси.
1.Стабилловчи автоматик ростлаш системалари. Бунда ростланувчи 
катталикнинг киймати доимий булади. Бу системаларда автомат ростлагичнинг 
вазифаси ростланувчи катталикнинг муайян, мутлако доимий кийматида саклаш 
ва технологик жараённи стабиллашдир. Бу холда технологик регламент 
талабларига кура ростланувчи катталикнинг киймати доимий булади. Хозирги 
пайтда стабилловчи АРС лар жуда кенг таркалган.
2. Дастурли автоматик ростлаш системасида олдиндан маълум булган конунга 
кура узгарадиган кийматли ростланувчи катталик мавжуд булади. Бу системада 
ростланувчи катталикнинг берилган киймати ростлагич задатчиги оркали маълум 
конун буйича ишлаб чикарилади.
3. Ростланувчи катталикнинг берилган киймати ихтиёрий равишда узгараётган 
катталикнинг нисбатидан аникланса, бу система кузатувчи автоматик ростлаш 
системаси дейилади. Бу системанинг ростловчанлик вазифаси ростланувчи 
катталикнинг хозирги киймати иккинчи мустакил катталик кийматини аник 
такрорлашидан (ёки уни кузатишдан) иборат. 
4. Ростланувчи катталикнинг киймати ростлагич томонидан берилса ёки 
оптимал сатхда сакланса, бу система оптимал ростлаш системаси дейилади. Бу 
системанинг яна бир тури экстремал АРС дир. Баъзан технологик жараён 
утишининг оптимал шароитларини тажриба утказмасдан, аввалдан аниклаш 


41
кийин булади. Шунда экстремал система танланган оптималлик мезонларига 
мувофик равишда шароитларни топиш ва уларни саклаш вазифасини амалга 
оширади.
5. Характеристикалари узгарган технологик жараённинг утиши оптимал 
булган шароитларни топиб, уларни амалга оширувчи системани мослашувчи 
АРС дейилади.
АРС узуликсиз ва узулукли системаларга булинади. Узуликсиз АРС да 
ростланувчи катталик система занжири буйича узуликсиз узгаради ва 
ростланувчи обьектга нисбатан ростловчи микдорнинг узлуксиз таьсирини хосил 
килади. Узуликли АРС да ростланувчи катталикнинг узлуксиз узгариши 
бошкарувчи ва ижро этувчи звеноларга вакти-вакти билан таьсир килади.
Утиш жараёнлари. АРС да ташки таьсирлар системанинг мувозанат холатдан 
чикаради. Автоматик ростлагич ростланувчи обьектга нисбатан ростлагичнинг 
таьсирини ишлаб чикаради, бу эса уз навбатида модда ва энергия сарфининг 
узгаришига олиб келади. Узгариш маьлум вакт давомида содир булади бу вакт 
ростлаш вакти дейилади. Ростланувчи катталикнинг вакт мобайнида узгариши 
утиш жараёни булиб, унинг графиги ростлаш жараёнинг эгри чизиги дейилади. 
Утиш жараёнини шакли ростлаш сифатининг асосий курсаткичлардан биридир.
АРС ларга куйиладиган талаблар. Системанинг тургун булишлиги, утиш 
жараёнини тез бажарилиши, динамик ва статик хатоларни кичик булишлигидир. 
Ушбу талабларни бажарилиши АРС нинг аник ва сифатли ишлашини 
таьминлайди.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling